сентябр 03, 2018 10:15 Asia/Tashkent

Бугун душанба Ҳижрий-шамсий 1397-чи йил шаҳривар ойининг 12-чиси: Ҳижрий-қамарий 1439-чи йил зил-ҳижжа ойининг 22-чиси Ва милодий ҳисоб билан 2018-чи йил сентябр ойининг 3-чи кунидир.

Бундан 958 йил муқаддам ҳижрий-қамарий 481йил зилҳижжа ойининг 22-чисида:

Машҳур  фақиҳ, ориф  ва  шоир Хожа Абдуллоҳ Ансорий  ҳозирги Афғонистоннинг ғарбида жойлашган Ҳирот шаҳрида таваллуд топди ва Қуръон тафсири, фиқҳ, ҳадис ва ақоид каби ўз замонининг диний илмларни ҳам ўрганди. У бир неча маротаба уша замонда адабиёт ва илм бешиги бўлмиш Нишопур шаҳрида сафар қилди ва ушбу шаҳарнинг буюк намояндалари билан мулоқот қилди ва ўз маърифати ва билимининг кўламини кенгайтирди. Хожа Абдуллоҳ Ансорийнинг  ирфоний асарлари араб ва форс тилларида  ёзилган ҳамда ундан бир қатор наср ва  назмда  ёзилган асарлари бизга мерос қолган. Қуръон тафсирига оид ёзган  асари "Кашфул-асрор ", "Муножотнома", "Ал-Арбаин" ва "Манозилус-Соирин" шулар жумласидандир. Шунингдек Хожа Абдуллоҳ Ансорий шеър ёзишда ҳам ўз истеъдод ва маҳоратга эга эди. У ўзидан шеърий дивонни ҳам ўзидан мерос қолдирган.

Бундан 198 йил олдин ҳижрий-қамарий 1241 йил зил-ҳижжа ойининг 22-чисида:

Россия ва Эрон ўртасидаги урушларнинг иккинчи даври бошланди. Бу урушнинг келиб чиқиш сабаби Россия армиясининг Эрон чегараларига тажовуз этиши эди. Бу уруш  Эрон қушунлариннинг кўрсатган фидокорликларига қарамасдан марказий давлатнинг заиф бўлганлиги ва ўз вақтида аскарларни қуллаб-қувватламагани боис Эроннинг мағлубиятга юзмаюз бўлиши ва “Туркманчой” номли нафратли шартноманинг имзоланиши билан якунланди. Бу шартномага асосан Арас дарёсининг шимолида жойлашган Озарбойжоннинг кўп қисми Россия тасарруфига кирди ва шу тартиб билан Эронга қоплаб бўлмайдиган катта зарар етказилди.   

 Бундан 135 йил муқаддам милодий 1883-чи йил сентябрь ойининг 3-чисида:

Россиянинг машҳур роман ёзувчиларидан бири Иван Тургенев 65 ёшлигида вафот этди. Тургенев 25 ёшлигида деҳқонларнинг вазъиятларини танқид қилиш учун "Спортчининг хотиралари" номли ўзининг биринчи асарини ёзди. Чор Россиянинг давлати аввалида ушбу асарнинг чоп этилишидан хафа бўлди. Аммо уни қулга олиш учун бирон бир баҳона тополмагани боис бир неча муддатдан кейин машҳур рус ёзувчиси Гогольни таърифлаб ёзган мақоласини баҳона қилиб қамоққа олди ва уни сўргун қилди. Тургенев милодий 1862 йилда Германияда яшади ва милодий 1871 йилда Парижга сафар қилди. У Франциянинг баъзи ёзувчилари билан биргаликда французларга Россия адабиётини таништириш мақсадида бир адабий тўгаракни ташкил этди. Тургенев асосан қисқа роман ва повестьларни ёзарди. Унинг асарлари, айниқса қисқа повестьлари Россиянинг 19 асридаги ижтимоий масалаларини очиб беради. Тургенев Ғарб фалсафаси, айниқса Гегель афкорининг таъсирида Ғарб тафаккурига эга бўлган эди. Шу сабабли Тургенев рус адабиётида икки баробар таъсирга эга эди, яъни у Ғарб адабиётининг садосини Россияга етказарди ва ҳамда  Европани рус халқининг ғоя ва ақидалари билан таништирарди.  Тургеневдан кўп асарлар, жумладан “Баҳор сувлари”, “Кўп одам”, “Ғалаба тароналари” ва “Биринчи муҳаббат” асарлари мерос қолган.

Бундан 26 йил муқаддам ҳижрий-шамсий 1371-чи йил шаҳривар ойининг 12-чисида:

Эрон халқининг янги физика отаси номини олган машҳур физик доктор Маҳмуд Ҳисобий 90 ёшида вафот этди. Доктор Маҳмуд Ҳисобий ҳижрий-шамсий 1281 йилда Теҳрон шаҳрида таваллуд топди. У бошланғич маълумотини олишдан бошлаб олий ўқув юртида таҳсил олиши даврида ўз синфдошлари ўртасида махсус ўринни  эгаларди. Доктор Ҳисобий бир вақтнинг ўзида ҳам мактабнинг дарслари ва эроний ва исломий маърифат ганжиналарини ўқиш билан шуғулланди. У бир илм ва фан йўналишида фаолият олиб бориш билан қониқмаган донишмандлар жумласидан эди. Маҳмуд Ҳисобий 17 ёшлигида илмнинг олий даражаларини олишга муяссар бўлди. Бу илмий даражалар жумласидан адабиёт, илмлар, қўрилиш ва йўл инжинери, маъдан, электро энергия йўналиши, экалогия мутахассиси ва физика фаннининг докторлигига  ишора этиш мумкин. У дунёдаги тиллар, жумладан араб, энглис, немис, француз тиллари билан билан комил ошно эди. Шунингдек санскрит, лотин, юнон, паҳлавий, авесто, турк, италия ва рус тиллари билан яқин ошно эди. Доктор Ҳисобий Альберт Эйнштейннинг ягона эронлик шогирди эди. У дунёда машҳур бўлган донишмандлар, жумладан Бертронд Рассель ва Андре Жайд билан илмий алоқаси бор эди. Доктор Ҳисобий Эронда унлаб илмий, саноат, маданий ва хизмат кўрсатиш  марказларининг асосчиси эди. Устод Ҳисобий ҳамеша тадқиқот олиб бориш, таълим бериш ва хизмат кўрсатиш саҳнасида ҳузур топган эди ва талабалар ва устодларнинг етти аждодини таълим ва тарбия беради. Эронча номлар, физика қарашлари, Ҳисобий луғати, Форс тилининг қудрати рисоласи устод Маҳмуд Ҳисобий ёзган асарлар жумласидан саналади. Доктор Ҳисобий милодий 1990-чи йилда дунё миқёсида илмий шахсияти ва 1991 йилда эса йилнинг халқаро шахсияти  унвонида танланди. Профессор Маҳмуд Ҳисобий охири шамсий 1371 йил шаҳривар ойининг 12-чисида 90 ёшида Женева университетининг касалхонасида юрак касаллигини даволаш вақтида вафот этди. Унинг жасади кўп шогирдлари ва ҳамкасбларининг ҳузур топишлари билан унинг васиятига кўра Тафришда дафн этилди.  

 

Ёрлиқ