сентябр 04, 2018 13:57 Asia/Tashkent

Бугун сешанба Ҳижрий- шамсий 1397-чи йил шаҳривар ойининг 13-чиси: Ҳижрий- қамарий 1439-чи йил зил-ҳижжа ойининг 23-чиси: Ва милодий ҳисоб билан 2018-чи йил сентябр ойининг 4-чи кунидир.

Бундан 136 йил илгари милодий 1882-чи йил сентябр ойнинг 4-чисида:

Америкалик кашфиётчи Эдисон томонидан биринчи электромотор ишлаб чиқарилди. Эдисон ишлаб ихтиро этилган электромотор 300 от буғ кучига  эга эди. Эдисон ушбу электромотордан фойдаланиб Нью-Йорк шаҳрида электроэнергия корхонасини ташкил этди. Бу корхона эса ушбу шаҳарнинг электроэнергиясини таъмин этарди. Шуни таъкидлаш жоизки Эдисон 1879-чи йилда электролампани  ҳам  ихтиро этди.

Бундан 90 йил муқаддам милодий 1928-чи йил сентябр ойнинг 4-чисида:

Англиянинг машҳур донишманди Александр Флеминг томонидан пенцилин ихтиро этилди. Шотландиялик машҳур микробиолог Александ Флеминг милодий 1928-чи йил сентябр ойнинг тўртинчисида кўтилмаганда пенцилинни кашф этишга муяссар бўлди. Пенцилин микробни нобуд қилувчи кучли хосиятга эга бўлишига қўшимча заҳарланувчи модда эмас эди. Флеминг бу кашфиётни милодий 1929-чи йилда пенцилин номи билан эълон қилди. Аммо уша замонда бу илмий кашфиётга ҳеч ким қизиқиш зоҳир этмади. Шунинг учун ихтироъ этилган пенцилин йиллар давомида Иккинчи Жаҳон уруши бошланиши ва шуниндек армиянинг хирурглари урушда ярадор бўлган шахсларнинг яраларини даволаш учун таъсир етказувчи восита ва янги йўналишни топиш фикрига тушганларигача лабараторияда боқий қолди. Ана шу вақтда табиблар пенцилин ва инфекцияли яраларни даволашда ушбу дори дармоннинг таъсири ҳақида тафаккур қилишди. Шу вақтда Гаворд Флори ва Эрнест Чейн номи билан маълум бўлган биолог-микробшунос олимлар амалий бир дори-дармон унвонида уни фойдаланишга топширишди. Бактериялар билан кураш олиб боришда ушбу қудратли восита кучли таъсир етказарди ва уша замонда кенг фойдаланди. Пенцилин дориси кашф этилиши билан бу қудратли антибиотик 20-чи асрнинг тиббиёт илмида бир инқилобни юзага келтирди ва милодий 1945-чи йилда ушбу уч нафар олимлар тиббиёт соҳасида Нобель мукофотини олишга сазовор бўлишди.

Бундан 80 йил олдин ҳижрий-қамарий 1359  йили зилҳижжа ойининг 23-чисида:

Машҳур мусулмон олими ва муҳаддиси "Мафотиҳул-Жанон"-нинг муаллифи Оятуллоҳ Ҳож Шайх Аббос Қумий дунёдан ўтди. Ҳож Шайх Аббос Бин Муҳаммад Ризо Бин Абилқосим Қумий ҳижрий-қамарий 14 асрнинг фазилатли олими ва шиа мазҳабининг огоҳ ва машҳур муҳаддисларидан ҳисобланади. У Қум шаҳрида ўзининг бошланғич маълумотларини олганидан кейин ҳижрий-қамарий 1316 йилда Нажаф шаҳрига борди ва Ҳож Мирзо Ҳусейн Нурийнинг илмидан баҳраманд бўлди. Устодининг ўлимидан кейин Қумга қайтиб келди ва уша ерда диний вазифаларни бажариш ва китоб ёзиш билан шуғулланди.

У ўз умрининг давомида унлаб китобларни ёздиким, бу китобларнинг ҳар бири ўз навбатида муҳим аҳамиятга эгадир. Қумий диний илмларнинг турли соҳаларида асарлар ёзган. Улардан "Мафотеҳ-ал-жанон", "Ал-Анворул-Баҳияту фи таворихил- Ҳужажил-Иллоҳияти",  "Ал-Боқиётус-Солиҳоту фил-Адъияти вас-Салавотил-Мустаҳабботи", "Сафинатул-биҳор ва мадинатул-Ҳикам вал-Осор" ва "Ғоятул-маром фи Маноқибил-Муртазавия ва манозилул-Ухира" каби китобларига ишора этиш мумкин.

Эрон йилномасида  шаҳривар ойнинг 13 куни Эрон ва ислом  дунёсининг машҳур донишманди  "Абурайҳон Муҳаммад бин Аҳмад Хоразмий Бируний"-нинг улуғлаш кунидир.

Инсониятнинг барча қатламлари ва ислом асрининг энг буюк донишмандларидан бўлмиш Абурайҳон Бируний ҳижрий-қамарий  362 йили ҳозирги  Ўзбекистон жумҳуриятида  жойлашган Берун шаҳрида таваллуд топди. У ўзининг 25 йил умрини Хоразмда ўтказди ва турли илмларни ўрганди. Сўнг у Сомонийлар пойтахти ҳисобланмиш Бухоро шаҳрига бориб у ерда Амир Мансур Нуҳ бин Сомонийнинг  маънавий ҳимоятидан баҳраманд бўлди. Бу даврда Абурайҳон Бируний Абуали Ибн Сино билан илмий мукотабада бўлди. Абурайҳон Бируний Султон Маҳмуд Ғазнавий ҳукмронлик қилиш замонида унинг дарборига йўл топди ва Маҳмуд Ғазнавийнинг уруш сафарларида Ҳиндистонга борди ва ушбу диёрнинг кўп сафарларида у билан бирга эди. Ушбу сафарлар чоғида у донишмандлар билан ошно бўлди ва санскрит тилини ўрганишга қўшимча ҳиндларнинг илм ва ақидалари билан ошно бўлиб ўзининг "Молал Ҳинд" номли китобини ёзди. Абурайҳон Бирунийнинг асарлари инсоният илмининг муттахасислик йўналишларига чегараланиб қолмайди, балки ўзининг кенг андишалари билан маърифатнинг барча жиҳатларини ўзига қамраб олган. Абурайҳон Бируний самарали ёзувчи эдиким ўзидан 160-дан ортиқ китобларни мерос қолдирди. Бу китоблар  математика, нужум, география, физика, механика, табиат, гиёҳшунослик, тибббий адабиёт, таърих, дин ва фалсафа каби турли соҳаларни ўзига қамраб олади. У охири ҳижрий-қамарий 440 йил ражаб ойнинг 2-чисида 78 ёшида Ғазнин шаҳрида вафот этди.     

 

Ёрлиқ