Тарихнинг ўчмас кунлари
Бугун жума Ҳижрий-шамсий 1397-чи йил шаҳривар ойининг 16-чиси Ҳижрий- қамарий 1439-чи йил зил-ҳижжа ойининг 26-чиси Ва милодий ҳисоб билан 2018 йил сентябр ойининг 7-чи кунидир.
Бундан 880 йил илгари ҳижрий-қамарий 559 йил зил-ҳижжа ойининг 26-чисида:
Ривоятларга кўра, мусалмон халқининг ёзувчиси ва фақеҳшуноси Абулфазл Омедий Ироқнинг Восит шаҳрида таваллуд топди. У Бағдодда фиқҳ, усул, адабиёт ва риёзиёт каби илмларни ўрганганидан сўнг мазкур илмларда маҳорат касб этди. Мусалмон халқининг ушбу фақеҳшуноси ва ёзувчиси бой мазмун-мундарижага эга бўлган шеърларни ижод этган. Омедий 49 ёшида ҳижрий-қамарий 608 йил рабиул-аввал ойида туғилган ўз ватанида оламдан кўз юмди.
Бундан 196 йил муқаддам милодий 1822-чи йил сентябрь ойнинг 7-чисида:
Бразилия мамлакати Португалиядан ажралиб ўз истиқлолига эришди. Ва 7-чи сентябрь эса ушбу ўлканинг миллий куни деб эълон қилинди. Бразилия милодий 1494 йилдан бошлаб Португалиянинг мустамликачилиги остида қарор олди. Партугалия ушбу мамлакатнинг қизилтанлиларини эксплуатация қилиш билан қониқмади ва миллионлаб қоратанлиларни қишлоқ хўжаликларида ишлатиш учун қул сифатида Африкадан Бразилияга олиб келди. Милодий 19 асрнинг бошларида Партугалия Напалеон Банопарт томонидан ишғол этилишидан сўнг, Партугалиянинг императори ўз оиласи билан Партугалиянинг мустамликаси бўлган Бразилияга қочиб кетди. Шу далил билан Бразилия мамлакатининг тинчлиги бўзилди. Напалеон мағлубиятга юзмаюз бўлишидан кейин Партугалия императори ўз ватанига қайтиб келди. Аммо унинг уғли салтанатнинг ўринбосари сифатида Бразилияда ҳукуматни бошқарди. У 14 йилдан кейин ана шу кунда Партугалиядан Бразилия истиқлолини эълон қилди ва ўзини эса Бразилиянинг императори деб эълон қилди. Бразилиянинг сиёсий тизими милодий 1889-чи йилда руспублика тизимига айлантирилди. Бразилия 8миллион 500 минг киллометр квадрат масоҳатга эга бўлиб, Атлантика океанининг қирғоқларида Жанубий Американинг шарқи ва марказининг кўп қисмини ўзига қамраб олган. Бу мамлакат Аргентина, Парагвай ва Уругвай мамлакатлари билан қушнидир.
Бундан беш йил илгари шамсий 1392 йил шаҳривар ойининг 16-чисида:
Эрон халқининг машҳур фақеҳшуноси Оятуллоҳ Сайид Ҳасан Тоҳирий Хуррамободий вафот этди. У ҳижрий-шамсий 1317 йил хурдод ойининг бошида Эроннинг марказий шаҳарларидан бири Хуррамободда таваллуд топди. Унинг отаси марҳум Ҳож Сайид Ҳайдар Тоҳирий Хуррамободий марҳум Оятуллоҳ Ҳож Шайх Абдулкарим Ҳоририй Яздийнинг шогирди ва ҳазрат Имом раҳматуллоҳи алайҳнинг яқин дўстларидан эди. Оятуллоҳ Сайид Ҳасан Тоҳирий Хуррамободий бошланғич маълумотларини олганидан кейин Қумга борди ва у ерда Имом Хумайний раҳматуллоҳи алайҳ билан ошно бўлиб ул ҳазратнинг дарсларидан баҳраманд бўлди. Паҳлавий режимига қарши кўраш олиб бориш йилларида бирт неча маротаба Савак томонидан зиндон ва сургун қилинди. Оятуллоҳ Сайид Ҳасан Тоҳирий Хуррамободийнинг сиёсий фаолиятлари инқилобдан олдинги давр билан чегараланиб қолмайди. У Исломий Инқилоб ғалаба қозонишадан кейин ҳам конституциянинг экспертлар кенгашига аъзо, Қум илмия ҳавзасининг ўқитувчилар жамиятига аъзо, Байтуллоҳил-Ҳаромнинг зиёратчилари ва ҳаж ишларига Имом раҳматуллоҳи алайҳнинг намояндаси, шамсий 1360 йилда Исломий Инқилоб соқчилар копусида Ҳазрат Имом раҳматуллоҳи алайҳнинг намояндаси, Ҳазрат Имом раҳматуллоҳи алайҳнинг Пкистондаги намояндаси, раҳбарлик эркспертлар кенгашининг аъзоси, Теҳрон жума намозининг имомати лавзимларида Исломий Инқилоб муаззам раҳбари ҳукми билан имлади.