сентябр 08, 2018 11:25 Asia/Tashkent

Бугун шанба, ҳижрий-шамсий 1397 йил шаҳривар ойининг 17-си, ҳижрий-қамарий 1439 йил зилҳижжа ойининг 27-си ва милодий ҳисоб билан 2018 йил 8- сентябр.

Ассалому алайкум, қадрли тингловчилар!

"Тарихнинг ўчмас кунлари" унвонли кундалик эшиттиришнинг янги сони билан мен  Кўҳёр Аршадниё хизматингиздаман.

Бугун  шанба, ҳижрий-шамсий 1397 йил  шаҳривар      ойининг 17-си, ҳижрий-қамарий 1439 йил  зилҳижжа   ойининг 27-си ва милодий ҳисоб билан 2018  йил  8- сентябр.

Бугун сентябрь ойининг саккизинчи куни БМТнинг маданий ва илмий ташкилоти , яъни ЮНЕСКО томонидан "Саводсизликка қарши кураш олиб бориш халқаро куни" деб ном қўйилди. Саводхонлик  инсон жамиятида ривожланишнинг муҳим кўрсатгичларидан бири саналади  ҳамда  саводсизлик  эса қашшоқлик ва турли заминаларда ривожланишнинг камайишига сабаб бўлади. БМТ ташкилотининг берган статистик маълумотларига кўра, баъзи мамлакатларда саводсизликка қарши кураш олиб бориш талаб даражасида эмас ва ҳалигача кўп одамлар саводхонлик неъматидан баҳраманд бўлишганлари йўқ.

Эронда Исломий Инқилоб ғалаба қозонганидан  кейин Ислом дини таълимотларига асосланиб, саводсизликка қарши курашиш масаласига жиддий аҳамият қаратилди. Ва ҳижрий-шамсий 1357 йилнинг дей ойида Имом Хумайний раҳматуллоҳи алайҳнинг фармони  билан "Саводхонлик ҳаракати"  ташкил  этилди.  Бу ташкилот Эрон халқини саводхон қилиш йўлида катта ишларни амалга оширди ва  Эрон Ислом Жумҳурияти халқи саводхонликка  қўйилган талаб даражаларига эга бўлди.    

Бугунги кундан 77 йил олдин, милодий 1941 йилнинг 8 сетябрида Германиянинг фашистик кучлари Шўролар Иттифоқига ҳужум қилганидан уч ой ўтганидан кейин Ленинград ( ҳозирги Санкт-Петербург) шаҳрини қамал қилишади.

Гитлер ва унинг қўмондонлари кутишган натижага хилоф равишда ушбу шаҳар инқирозга учрамади ва халқ мазкур  шаҳарни милодий 1944 йилнинг  январь ойида , яъни қуршов занжири барҳам топишига қадар устуворлик билан ҳимоят этди.  Ҳарбий қамал  вақтида Ленинграднинг халқи энг оз имкониятларга эга эди ва фақат Эрон орқали самолётлар уларга озиқ-овқат етказиб берарди. Шунинг учун  қамал  жараёнларида шаҳарнинг оддий фуқароларидан  бир миллион нафари ҳалок бўлишди. Аммо Шўролар  Иттифоқи армияси томонидан Германия қўшинларига кетма-кет зарба берилиши ва Гитлер армиясига қарши иккинчи фронтнинг очилиши ва ҳамда ҳаддан ташқари ҳавонинг совуқлиги натижасида Германия армияси Ленинград атрофидан орқага чекинишга мажбур бўлди.      

Бундан 255 олдин, милодий 1763 йилнинг 8-сентябрида  Канада юрти узоқ давом этган қуролли тўқнашувлардан сўнг  Париж келишуви асосида  Франция ҳукмронлиги остидан чиқади  ва расман Англия ҳимояси остида бўлади. Бироқ  асли франциялик ва инглис бўлган  канадалик фуқаролар ўртасида ихтилофлар давом узоқ вақтгача давом этади. Милодий 1867 йилда Канада мустақилликка эришган бўлсада, сиёсий тузум бўйича  Англияга тобе  бўлиб, Бош қўмондлик ҳукуматига эга. Мазкур ҳукуматнинг бошлиғи Англия маликасининг Канадаги вакилидир. 

Азизлар, “Тарихнинг ўчмас кунлари” унвонли ҳафталик эшиттиришнинг янги сони шу ерда ўз ниҳоясига етди. Мен эса сизлар билан хайрлашаман. Саломат бўлинг.