сентябр 15, 2018 11:53 Asia/Tashkent

Бугун шанба, ҳижрий-шамсий 1397 йил шаҳривар ойининг 24-си, ҳижрий-қамарий 1439 йил муҳаррам ойининг 5-си ва милодий ҳисоб билан 2018 йил 15- сентябр.

Ассалому алайкум, қадрли тингловчилар!

"Тарихнинг ўчмас кунлари" унвонли кундалик эшиттиришнинг янги сони билан мен  Кўҳёр Аршадниё хизматингиздаман.

Бугун  шанба, ҳижрий-шамсий 1397 йил  шаҳривар      ойининг 24-си, ҳижрий-қамарий 1440 йил муҳаррам   ойининг 5-си ва милодий ҳисоб билан 2018  йил  15- сентябр.

 

Бугунги кундан 136 йил олдин, яъни милодий 1882 йилнинг 15-сентябрида Мисрнинг Искандария шаҳри босқинчи инглислар томонидан ишғол этилади.

Искандария шаҳри милоддан олдинги   332- йилда Искандар Мақдуний  томонидан ташкил этилган эди. Ушбу шаҳар  узоқ муддат давомида, илм, ҳунар ва билимнинг марказига айланиб қолган эди. 18 асрнинг охирларида  мазкур  шаҳар французлар томонидан ишғол этилди. Бир канал орқали Нил дарёсига қўшилгани  ва ўзи ҳам Ўрта Ер денгизи қирғоқларида жойлашгани боис Искандария  шаҳри  тижорат нуқтаи назаридан муҳим аҳамиятга эга эди. 19 асрнинг охирларида Искандария шаҳрининг иқтисодий ўрни ва аҳамияти яна бир карра Англия ва Франция давлатларини ўзига жалб этди. Милодий 1880 йилда Мисрнинг ўша вақтдаги подшоси Франция ва Англия давлатлари  томонидан Мисрнинг молиявий ишларини кузатиш ва назорат қилишларини қабул қилди ва бу амал эса халқнинг  қаршиликлари  ва қўзғолон кўтаришларининг сабабига айланди.

Тавфиқ Пошшо Европа давлатларининг манфаатларига мухолиф бўлган   ҳукуматни қудрат  бошига келтиришга мажбур бўлди. Аммо Франция ва Британия босими остида ушбу ҳукумат  тарқатиб юборилди. Милодий 1882 йил сентябрь ойининг ярмида халқнинг бошқатдан қўзғолон қилишидан  хавотирга тушган Британия давлати Искандария шаҳрини ўз тасарруфига киритди.

Франция ушбу сайъ-ҳаракатларни қўллаб- қувватламади. Шу тартибда,  Мисрнинг давлат  ишлари Британия давлатининг назорати остига ўтади.      

                                 Бундан 19 йил олдин, ҳижрий-шамсий 1378 йилнинг 24-шаҳривар кунида  форс адабиёти ва тарихининг мумтоз узтозларидан бири доктор Абдулҳусейн  Зарринкўб оламдан ўтган.

Адабиёт ва тарих илмининг машҳур тадқиқотчиси доктор Абдулҳусейн Зарринкўб ҳижрий-шамсий 1301 йилда Буружердда  таваллуд топган. У ҳижрий-шамсий 1327 йили бошланғич ва ўрта маълумотларини олганидан кейин бакалавр, магистр ва кейинчалик докторлик  унвонларини олишга мушарраф бўлди. Устоз Зарринкўб ҳижрий-шамсий 1330 йилда бошқа донишмандлар ва устозлар қаторида исломий   доиратулмаорифнинг мақолаларини таржима қилишда  иштирок этиш учун даъват этилди. У узоқ вақт давомида  Теҳрон университетида таълим берди ва бир неча муддат давомида эса ушбу университетнинг форс адабиёти бўлинмаси  бошқарувини  ўз зиммасига олди. Бу устоз тарих, исломий маданият ва адабий танқид заминаларида тадқиқотлар  олиб борган. Устоз Зарринкўб  форс тили ва адабиёти билан бирга, араб тили ва адабиёти, Европа тиллари, айниқса, инглис ва француз тилларини яхши биларди. Бу етук  донишманддан  қийматли  илмий асарлар бизга мерос қолган.  Икки жилддан иборат адабий тадқиқот, “Шеърият фалсафаси”, Ёлғон бўлмаган шеър”, “Риндлар кўчаси”, “Франция  ўрта асрдаги адабиётидан таржималар”, “Метафизика ва  шеър  фанни  шулар жумласидандир. Бундан 31 йил олдин, яъни ҳижрий-шамсий 1366 йилнинг 24-шаҳриварида  эронлик етук  астроном устоз Ҳабибуллоҳ Нужумий оламдан ўтган.  Ҳабибуллоҳ Нужумий шамсий 1287 йилда Шероз  шаҳрида  таваллуд топган. Унинг аждодлари ҳам ҳайъат ва астрономия илми билан шуғулланишган ва тақвимлар нашр қилишган.  Ҳабибуллоҳ Нужумий 9 ёшидан бошлаб астрономия илмини отасидан  ўрганишни бошлайди ва 18 ёшида  тақвим ҳисоб-китоби билан шуғулланади. Отаси вафот этганидан кейин у  мустақил тарзда илмий ишларини давом эттиради. У шамсий 1312 йилда ўзининг биринчи тақвимини нашр қилди. Эрон йилномасининг ношири устоз Ҳабибуллоҳ Нужумий  1366 йилнинг 24 шаҳриварида   72 ёшида вафот этади.

Азизлар, “Тарихнинг ўчмас кунлари” унвонли ҳафталик эшиттиришнинг янги сони шу ерда ўз ниҳоясига етди. Мен эса сизлар билан хайрлашаман. Саломат бўлинг.

 

Ёрлиқ