Мино фожеалари
Ҳаж маросимининг фожеалари кўпроқ Макка шарқидан беш километрлик узоқликда жойлашган Мино водийсида юз берган. Мазкур ҳодисалар баъзида ёнғин сабабли ва айрим ҳолларда йирик тиқилинчлар боис юзага келган
Аллоҳ таоло номи билан
Ассалому алайкум, азиз ва муҳтарам радиотингловчилар!
“Мино фожеалари” рукни остидаги махсус эшиттиришларнинг илк сони билан хизматингиздамиз. Ҳаж маросимининг фожеалари кўпроқ Макка шарқидан беш километрлик узоқликда жойлашган Мино водийсида юз берган. Мазкур ҳодисалар баъзида ёнғин сабабли ва айрим ҳолларда йирик тиқилинчлар боис юзага келган. Ушбу фожеалар сабабли Арабистонга ҳаж сафарига борган минглаб зиёратчилар уйларига қайтишмаган. Ушбу эшиттиришлар ўтган йилда ҳаж зиёратига бориб қурбон бўлган ҳожиларга бағишланади. Бизни тинглаб боринг.
Ҳаж шукуҳли ва оммавий фаризалардан бўлиб, юз минглаб кишилар иштирокида амалга оширилади. Шу сабабдан бу каби маросимларни ўтказиш вақтида хавфсизлик чораларини олдиндан режалаштириб, яхши тарзда йўлга қўйиш талаб этилади. Аммо Арабистон ҳукумати Байтулҳаром ҳожиларининг хавфсизлигини таъминлашда кучсиз қолган. Ўтган йиллар давомида Аллоҳ уйини зиёрат қилувчилар учун кўплаб фожеали ҳодисалар юз берган. Уларнинг барчаси ҳақида кенгроқ маълумот бериш учун вақтимиз етмайди. Шу боисдан ушбу воқеаларининг айримлари борасида сизга маълумот бермоқчимиз.
Олдин таъкидлаб ўтганимиздек, Ҳаж маросимининг фожеалари кўпроқ Макка шарқидан беш километрлик узоқликда жойлашган Мино водийсида юз берган. Барча ҳожилар зилҳижжа ойининг бешинчи куни тонгда, яъни Қурбон ҳайитида муқаддас Мино водийсига келишади ва 12 –кунгача шайтонга тош отиш маросимини уч маротаба ўтказишади. Мазкур маросим тугагач Маккаи мукаррамага қайтишади.
Мино ҳодисалари баъзида ёнғин сабабли ва айрим ҳолларда йирик тиқилинчлар боис юзага келган. Ушбу фожеалар сабабли Саудия Арабистонига ҳаж фарзини адо этиш учун борган минглаб зиёратчилар уйларига ҳеч вақт қайтишмаган.
1975 йилнинг 10 сентябрида Мино водийсида газ балони портлагани натижасида йирик ёнғин юзага келади. Ушбу воқеа оқибатида 200 нафар ҳожи ҳалок бўлиб, юзлаб зиёратчилар тан жароҳати олишади. Ушбу йирик ёнғинни кўрган ва омон қолган зиёратчилар вафот этган ва ярадор бўлган ҳожилар ўша мудҳиш вазиятда қандай қийналишгани ҳақида таъсирли ҳикояларни айтиб берганлар. Мазкур фожеали ҳодиса вақтида саудийларнинг ёрдам кўрсатиш кучлари бўлишмаган ва ҳожиларнинг ўзлари бир-бирларига ёрдам беришган.
Ушбу аччиқ ҳодиса Арабистон ҳукуматининг масъуллари учун сабоқ бўлмаган ва шунга ўхшаган ҳодисаларни олдини олиш учун бирон чора-тадбир кўришмаган.
1995 йили Мино чодирларида юзага келган ёнғинда 100 нафар ҳалок бўлиб, бир неча киши тан жароҳати олишган эди. Бироқ икки йилдан кейин ундан ҳам ёмонроқ фожеа юз беради. Бу гал ҳам юзага келган йирик ёнғин натижасида 343 нафар ҳожи ҳалок бўлиб, 1500 дан кўпроқ киши тан жароҳати олишган эди. Ҳолбуки, 1975 йилдаги воқеалардан 22 йил ўтган эди ва ушбу йиллар давомида Оли Сауд режими бу каби фожеаларнинг олдини олиш учун керакли имкониятлар ва чора-тадбирларни амалга ошириши мумкин эди. Аммо ушбу режим учун зиёратчиларнинг жонлари муҳим эмаслиги назарга ташланади ва Оли Сауд ўз пулларини кўз-кўз қилинадиган жойларда ва тарғибот ишлари учун кўпроқ харж этади.
Қадрли тингловчилар, сиз муқаддас Машҳад шаҳридан эфирга узатилаётган бир соатлик оқшомги дастуримизда "Мино фожеалари” рукни остидаги махсус эшиттиришларнинг илк сонини тинглаяпсиз. Ушбу эшиттиришнинг матнини ўқиш ва садосини тинглаш имконига сиз радиомизнинг интернет сайти ParsToday.com / uz орқали хоҳлаган пайтда эга бўлишингиз мумкин.
Азизлар, радиомизнинг ҳаво тўлқинларидан йироқлашманг. Эшиттиришимиз давом этади.
Айтиб ўтганимиздек, гавжум бўлган жойларда одамлар учун тиқилинчлар юзага келгани сабабли ҳам Мино водийсида кўплаб фожеали воқеалар юзага келган. Ушбу ҳодисалар ҳам Саудия Арабистонининг тўғри назоратни ва хавфсизлик чораларини йўлга қўймагани боис юз берган ва зиёратчиларнинг кўплаб зарар кўришларига сабаб бўлган. Ажабланарлиси шундаки, бу каби аччиқ ҳодисалар ҳаж маросимларида ошиб бормоқда.
1990 йилдаги ҳаж маросими жараёнида Минога борувчи туннел орқали зиёратчилар бораётган вақтда ушбу туннелнинг ёпилиши ва ҳаво алмаштириш системаси ҳам ишламагани боис зиёратчилар иссиқ жойда қолиб кетишади ва ҳаво ҳам улар учун етишмайди. Натижада 1426 киши жон таслим этишади ва кўплаб зиёратчилар тан жароҳати олишади.
1998 йилда ҳам Мино водийсида тиқилинчлар сабабли 118 зиёратчи ҳалок бўлиб, 180 киши жароҳат олишган эди.
Мино водийсидаги кўплаб ҳодисалар ҳожийларни Рами Жамарот ёхуд шайтонга тош отиш маросимини адо этиш томон йўл олишганида юзага келган тиқилинч натижасида юзага келади ва ҳожийлар қурбон бўлишади.
Арабистон ҳукумати томонидан керакли хавфсизлик чоралари кўрилмагани боис 1994 йилда 270 киши, 2001 йилда 35 киши , 2004 йилда 251 киши ва 2006 йилда 360 киши ҳалок бўлишган. Ушбу воқеалар жараёнида кўплаб нафар ҳожилар тан жароҳатлари ҳам олишган.
2006 йилда Маккадаги бир меҳмонхонанинг қулаб тушиши натижасида ҳам 76 киши жон беришган.
Макка шаҳрининг ичкарисида юз берган кўплаб ҳодисаларда саудийлар хавфсизлик кучларининг қўллари борлиги айтилади.
1979 йилда ҳаж маросимидан кейин Оли Сауд режимига қарши бўлганлардан бир гуруҳ Масжидулҳаромни қўлга киритишади. Икки мухолиф тараф ўртасида юзага келган қуроли тўқнашувлар натижасида 153 нафар ҳожи жон беришади.
1987 йилда ҳам Маккада мислсиз жиноят содир этилади. Оли Сауд хавфсизлик кучлари Америка ва сионистик режимдан узоқлашиш учун намойишга чиққан ҳожиларга ҳужум қилиб, Аллоҳ уйи зиёратчилари бўлган 402 ҳожини шаҳодатга етказишади ва 650 зиёратчини ярадор қилишади. Ушбу жиноятлар Оли Сауд режимининг ҳожилар хафвсизлигини таъминлашдаги нотавонлигини кўрсатади ва ушбу ҳукумат тарихида қора доғ бўлиб қолган.
Қадрли тингловчилар, "Мино фожеалари” рукни остидаги махсус эшиттиришларнинг илк сони шу ерда ўз ниҳоясига етди. Мен эса сизлар билан хайрлашаман. Аллоҳнинг паноҳида бўлинг.