Тарихий саналар
2016 йил июль ойининг 19-чиси
Бугун сешанба
Ҳижрий- шамсий 1395-чи йил тир ойининг 29-чиси:
Ҳижрий- қамарий 1437-чи йил шаввол ойининг 14-чиси
Ва милодий ҳисоб билан 2016-чи йил июль ойининг 19-чи кунидир.
Бундан 864 йил олдин, ҳижрий-қамарий 573 йил шаввол ойининг14 кунида ҳижрий-қамарий олтинчи асрнинг буюк фақиҳ, муҳаддис ва муфассири Қутбиддин Ровандий оламдан ўтди. У узоқ йиллар давомида ўз замонасидаги буюк олимларнинг билимларидан баҳраманд бўлди ва фиқҳ ҳамда Қуръон тафсири каби илмларда катта маҳоратга эга бўлди. Бу фақиҳ олимдан 80 жилддан иборат асарлар мерос бўлиб қолган. Унинг асарларидан "Тафсири Қуръон", "Рисолат ул-фуқаҳо", "Оёт ал-ҳукком" ва "Асбобyн-Нузул" каби асарларини намуна сифатида тилга олишимиз мумкин.
*****
Бундан 123 йил олдин милодий 1893 йил июл ойининг 19-чи кунида Россиянинг шоирларидан бири Владимир Маяковский таваллуд топди.
Унинг ашъори 1917 йилда коммунистик инқилоб жараён олган пайтида, ушбу инқилобнинг хидматига қарор олди.
Маяковскийнинг эътиқодига кўра адабиёт, халқнинг тили ва ҳаётини баён этишда хизмат қилиши зарур. Шунинг учун Маяковский халқ ўртасида ишлатиладиган содда сўзларни шеърда ишлатди. Ва бу шеърий жанр эса, журналистик шеър номи билан машҳур бўлди. Маяковскийдан қўйидаги шеърий мажмуалар мерос қолди: "Енгил най остида", "Бешинчи халқаро" ва бошқа шеърлар ҳисобланади.
У 1930 йилда вафот этди.
*****
Бундан 29 йил илгари ҳижрий-шамсий 1366 йил тир ойининг ойининг 29 чисида:
Бирлашган Миллатлар Ташкилоти хавфсизлик кенгашининг Эрон ва Ироқ ўртасида вужудга келган урушнинг охирга етказиш зарурлиги ҳақидаги 598-чи резолюцияси тасдиқланди. БМТ-нинг 598 резолюцияси 10 моддадан иборат эди. Ва хавфсизлик кенгашининг 15-та аъзоси томонидан рай беришлари билан тасдиқланди. Бу шартнома БМТ-нинг 40 йиллик таърихидаги хавфсизлик кенгашининг бешта доимий аъзоси ўртасида вужудга келган муҳим ҳодисаларидан бири ҳисобланарди. Ироқнинг баъс режими зудлик билан бу резолюциянинг бандлари ва моддаларини ҳеч қандай шарт-шароит қуймасдан ва Эрон ҳам ушбу резолюцияни қабул қилиши шарти билан ўз розилигини эълон қилди. БМТ-нинг бундан олдинги резолюцияларига хилоф тарзда ушбу ташкилотнинг 598-чи резолюцияси Эроннинг ҳақ-ҳуқуқига нисбатан оз бўлсада ҳам риоят этилган эди ва Эронга нисбатан ижобий нуқтаи назарлар баён этилган эди. Эрон ҳам давлати эса уни инкор этмади. Эрон давлати амалга ошириш шарт-шароитини фақат агрессорни аниқлаш лозим деб эълон қилди. Эрон томонидан агрессорни таништириш учун амалга оширилган сайъ-ҳаракатлар Эроннинг душманларига яна бир маротаба хуш келмади ва уларни уруш майдонига киришлари сабабига айланди ва бу ўртада Америка ва унинг иттифоқчилари Форс кўрфазида ўзининг 43-та ҳарбий кемалари турли аслаҳаларни етказиб беришлари билан Ироқ баъс режими ўртасида бўлган ўз алоқаларини намойишга қуйишди. Бундан кейин баъс режими барча томонлама ҳимоятлардан фойдаланиб, химиявий аслаҳаларни кенг тарзда ишга солиб, ушбу уруш давомида ноинсоний энг ёвуз жиноятларни содир этди. Бу режим ҳатто ислом жангчиларига бошпанаҳ берган ўзининг халқини ҳам оммавий қирғин қилишдан қул тортмади. Охири турли ҳодисарлар юзага келишидан кейин Исломий Инқилоб муаззам раҳбари Ғарб мамлакатларининг фитна-найрангларини дарк этиш билан ва ҳамда тизимнинг тинчлиги ва манфаатларини эътиборга олган ҳолда, хавфсизлик кенгашининг 598-чи рақамли резолюциясини бир йилдан сўнг, яъни ҳижрий-шамсий 1367 йил тир ойининг 27-чисида қабул қилди.