сентябр 07, 2016 09:59 Asia/Tashkent

Мино фожеаси

Аллоҳ таоло номи билан

Ассалому алайкум, азиз ва муҳтарам радиотингловчилар!

“Мино фожеалари” рукни остидаги махсус  эшиттиришларнинг навбатдаги  сони билан хизматингиздамиз. Ҳаж маросимининг фожеалари кўпроқ Макка шарқидан беш километрлик узоқликда жойлашган Мино водийсида юз берган. Мазкур ҳодисалар баъзида ёнғин сабабли ва  айрим ҳолларда йирик тиқилинчлар  боис  юзага келган. Ушбу фожеалар сабабли Арабистонга Ҳаж сафарига борган минглаб зиёратчилар уйларига қайтишмаган. Ушбу эшиттиришлар ўтган йилда ҳаж зиёратига бориб қурбон бўлган ҳожиларга бағишланади.   Бизни тинглаб боринг.

Азизлар,  ўтган сўҳбатимизда  Мино водийсида юз берган айрим фожеали воқеалар ҳақида  сизга маълумот бердик. Таъкидлаб ўтганимиздек, ушбу ҳодисалар  Саудия Арабистонининг тўғри назоратни ва хавфсизлик чораларини йўлга қўймагани боис юз берган ва зиёратчиларнинг кўплаб зарар кўришларига сабаб бўлган. Ажабланарлиси шундаки, бу каби аччиқ ҳодисалар Ҳаж маросимларида ошиб бормоқда.

1990 йилдаги ҳаж маросими жараёнида  Минога борувчи туннел орқали зиёратчилар ҳаракат қилаётган  вақтда ушбу туннелнинг   ёпилиши ва ҳаво алмаштириш системаси ҳам ишламагани боис зиёратчилар иссиқ жойда қолиб кетишади ва ҳаво ҳам улар учун етишмайди. Натижада 1426 киши жон таслим этишади ва кўплаб зиёратчилар тан жароҳати олишади.

1998 йилда ҳам  Мино водийсида тиқилинчлар сабабли 118 зиёратчи ҳалок бўлиб, 180 киши жароҳат олишган эди.

Арабистон ҳукумати  томонидан керакли хавфсизлик чоралари кўрилмагани боис 1994 йилда 270 киши, 2001 йилда 35 киши , 2004 йилда 251 киши ва 2006 йилда 360 киши ҳалок бўлишган. Ушбу воқеалар жараёнида кўплаб нафар ҳожилар тан жароҳатлари ҳам олишган.

Оли Сауднинг Ҳаж маросими бошқаруви ҳамда Аллоҳ уйи зиёратчиларининг тинчлиги ва хавфсизлигини таъминлашдаги лоқайдлиги ва нотавонлиги ўтган йилда янада кўпроқ намоён бўлди ва ушбу режим яна бир бор ҳожилар жонларини ҳимоялашга қодир эмаслигини кўрсатди.

Ўтган  2015 йилдаги Ҳаж маросими арафасида дунёнинг энг йирик жомеъ масжиди- Масжидулҳаромда краннинг қулаши оқибатида ҳам камида 107 нафар одам ўлган, 238 нафардан ортиқ одам жароҳат олган эди. Бу ҳодиса ҳижрий қамарий 1436 йилнинг 27
зилҳхижжа ойида, милодий ҳисоб билан 2015 йилнинг 11 сентябрида юз берди.

Ўтган йили Саудия Арабистони ҳукумати Масжидулҳаром масжидини таъмирлашга киришган эди ва хабарларга кўра, кран масжиднинг шарқий қисмига ағдарилган.
Саудийлар ушбу вақтда зиёратчиларнинг сони ошишини билсаларда, айрим  қурилиш лойиҳаларни амалга оширмоқчи бўладилар ва Масжидулҳаромда ишлаётган  йирик кранларни  мазкур муқаддас макондан  
 узоқроқ жойга олиб боришмайди. Аммо асосий фожеа ҳожиларни Мино водийсида кутмоқда эди.

Қурбон ҳайити кунининг тонгида ( 2015 йилнинг 24 сентябрида) зиёратчиларнинг йирик гуруҳи ҳар йилги одатга мувофиқ  Макка яқинидаги Мино водийсига йўл олишади. Иккита улкан одамлар оқими чодирлар шаҳарчасидан шайтонга тош отиш амали бажариладиган ҳудудга элтадиган йўлдаги чорраҳада тўқнаш келиб қолган. Зеро саудийларнинг хафвсизлик кучлари асосий йўлни ёпиб, зиёратчиларни иккинчи даражали йўлга ҳидоят этишади ва ушбу тор йўлнинг ҳам  чиқиш жойларини ҳам ёпишади. Ҳар лаҳзада зиёратчиларнинг сони ошаверади. Иссиқ қуёш нури остида узоқ йўл босган зиёратчилар ҳолдан тойиб, бир бирларининг оёқ остиларига қолиб кетишади  ва ушбу тиқилинчлар натижасида 7 мингдан кўпроқ киши жонларини қўлдан беришади.

Қадрли тингловчилар, сиз муқаддас Машҳад шаҳридан эфирга узатилаётган  бир   соатлик  оқшомги  дастуримизда   "Мино фожеалари”  рукни остидаги  махсус  эшиттиришларнинг навбатдаги      сонини тинглаяпсиз. Ушбу эшиттиришнинг матнини ўқиш ва садосини тинглаш имконига сиз радиомизнинг интернет сайти ParsToday.com / uz орқали хоҳлаган пайтда эга бўлишингиз мумкин.

Азизлар, радиомизнинг ҳаво тўлқинларидан йироқлашманг. Эшиттиришимиз давом этади.

Ушбу фожеага асосий сабабчи бўлган Арабистон ходимлари на фвқвт ҳожиларга  етарли ёрдамларни амалга оширишмайди, балки жуда кечикиб, ҳодиса юз берган жойга келишади. Шу тартибда қамарий 1436 йилнинг Қурбон ҳайити кунида Мино водийсида Ҳаж маросимининг энг мудҳиш инсон фожеаси юз беради.

Саудия Арабистони ҳукумати ушбу даҳшатли жиноят кўламларини яширмоқчи бўлади. Аммо фожеа жуда йирик бўлгани боис ушбу ишнинг иложи бўлмайди. Мазкур ҳодисанинг аввалги лаҳзаларидан бошлаб, одамлар орқали Минодаги фожеага оид суратлар ва хабарлар ижтимоий тармоқларда нашр этилади ва Оли Сауд  режимининг эътироф этишдан бошқа иложи қолмаган эди. Ушбу режим масъуллари фожеа қурбонларининг сонини ҳам  камроқ қилиб кўрсатишга ҳаракат қилишади. Улар дастлаб қурбонларнинг  сони 700тадан 4000гача бўлиши мумкинлигини эълон қилишади.

Саудия расмийлари тарқатган маълумотга кўра, зиёратчиларнинг иккита катта гуруҳи Жамаротга элтувчи икки йирик йўлакдан бири - 204 йўлакда қарама-қарши тарафдан келиб қолган.
Тиқилинчда зиёратчиларнинг аксарияти ҳушидан кетди, ўтириб ёки йиқилиб қолганлар тирбанд зиёратчиларнинг оёқлари остида қолиб кетди. Саудияда ўша куни 40 даражадан ошиқ иссиқ бўлгани боис, тиқилинчга тушиб қолган зиёратчиларнинг аксарияти ҳаво етишмай, нобуд бўлди.

Саудия Арабистони эса бу тиқилинчга сабаб сифатида африкалик зиёратчиларнинг қоидаларга амал қилмасдан ҳаракатланганини ҳам  келтириб ўтган
Айтиш лозимки, 22 сентябр куни бошланган  ўтган  йилги Ҳаж зиёратида 164 мамлакатдан борган 2 миллиондан ортиқ одам иштирок этган.

Йилига 3 миллиондан зиёд одам Маккага бориб, Ҳаж ибодатини адо этади.
2015 йилнинг Қурбон ҳайити кунида юз берган Мино фожеасини осонлик билан тасаввур қилиш қийин. Байтуллоҳни зиёрат қилишга борганлар ва ўша оғир лаҳзаларда ушбу мудҳиш фожеани ўз кўзлари билан кўрганлар бу борада аниқроқ маълумот бера оладилар. Бу борада кўплаб эронлик зиёратчилар ҳам  ўз кўрганларини  аниқ ва тиниқ баён этишган.

Қадрли тингловчилар,   "Мино фожеалари”  рукни остидаги  махсус  эшиттиришларнинг навбатдаги    сони шу ерда ўз  ниҳоясига етди. Мен эса сизлар билан хайрлашаман. Аллоҳнинг паноҳида бўлинг.