декабр 13, 2018 12:43 Asia/Tashkent

« Ёсин " муборак сураси 13-19--ояти карималарининг шарҳи.

Дастлаб “Ёсин” муборак сураси  13-14- ояти карималарининг тиловатига қулоқ тутамиз:

وَاضْرِبْ لَهُم مَّثَلًا أَصْحَابَ الْقَرْيَةِ إِذْ جَاءَهَا الْمُرْسَلُونَ ﴿١٣﴾ إِذْ أَرْسَلْنَا إِلَيْهِمُ اثْنَيْنِ فَكَذَّبُوهُمَا فَعَزَّزْنَا بِثَالِثٍ فَقَالُوا إِنَّا إِلَيْكُم مُّرْسَلُونَ ﴿١٤﴾

Бу ояти карималар    қуйидагича таржима қилинган:

Сен уларга Пайғамбарлар шаҳар аҳолисига келган пайтни мисол қилиб келтир. (Бу шаҳар қайси шаҳар экани, қайси Пайғамбарлар келгани ҳақида Қуръони Каримда ва саҳиҳ ҳадисларда очиқ-ойдин маълумотлар йўқ. Демак, бу оятни шу ҳолича қабул қилган маъқул.) (13) Ўшанда Биз уларга иккитани юборган эдик, улар икковларини ёлғончига чиқардилар. Бас, Биз учинчи билан қувватладик. Шунда: «Албатта, биз сизларга юборилган Пайғамбарлармиз», дедилар. (14)

 Ӯтган оятларда пайғамбарлар таълимотига мумин ва кофирларнинг муносабати муқояса қилинган эди. Бу ояти карималарда буюрилади: Эй пайғамбар! Макка мушрикларининг ибрат олишлари учун олдинги умматлар саргузаштидан намуналар баён қил. Айтгилки, Аллоҳ таъоло уларни ҳидоят қилиш учун пайғамбарлар юборган, аммо улар пайғамбарларни ёлғончига чиқаришган. Яратувчи бизни ӯз ҳолимизга қӯйиб-қӯйган. Хоҳлаган ишимизни бажариб юраверамиз, деб ӯйлашган.

Шу сабабли барча пайғамбарлар биз Худонинг элчисимиз ва сизларни ҳидоят қилиш учун масъулмиз, деган фикрни таъкидлашган.

Бу ояти карималардан қуйидагиларни ӯрганамиз:

 Ӯтган қавмларнинг саргузашти билан танишиш янги авлоднинг йӯлини ёритиб турувчи чироқ вазифасини ӯтайди.

Пайғамбарлар ӯз рисолатларини бажариш учун элнинг наздига боришар, улар одамлар менинг олдимга келишсин, деб кутиб ӯтиришмасди.

Айрим пайтлар бир қавмни ҳидоят қилиш учун бир неча пайғамбар юборилган.

 Энди  “Ёсин” муборак сураси  15-17- ояти карималарининг тиловатига қулоқ тутамиз:

قَالُوا مَا أَنتُمْ إِلَّا بَشَرٌ مِّثْلُنَا وَمَا أَنزَلَ الرَّحْمَـٰنُ مِن شَيْءٍ إِنْ أَنتُمْ إِلَّا تَكْذِبُونَ ﴿١٥﴾ قَالُوا رَبُّنَا يَعْلَمُ إِنَّا إِلَيْكُمْ لَمُرْسَلُونَ ﴿١٦﴾ وَمَا عَلَيْنَا إِلَّا الْبَلَاغُ الْمُبِينُ ﴿١٧﴾

Бу ояти карималар    қуйидагича таржима қилинган:

Улар: «Сиз бизга ўхшаган башардан бошқа нарса эмассиз. Роҳман ҳеч нарса нозил қилгани йўқ. Сизлар фақат ёлғон сўзламоқдасиз, холос», дедилар. (15) Улар: «Роббимиз билади. Албатта, биз сизларга юборилган Пайғамбарлармиз. (16) Бизнинг зиммамизда очиқ-ойдан етказишдан бошқа нарса йўқ», дедилар. (17)

 Мункир ва кофирлар пайғамбарлар даъватига жавобан “ Сизнинг биздан нима фарқингиз бор? Сиз ҳам бизга ӯхшаган одамсиз. Худо бизни ҳидоят қилиш учун бировни юборадиган бӯлса, бирор фариштани юборарди,ӯзимизга ӯхшаган одамни эмас” дейишдан нарига ӯтишолмасди.

Ваҳоланки,  инсонларни ҳидоят қилиш учун фаришта юборилганида айнан шу кофирлар бу еб-ичиш, кийиниш ва эркак-аёл ӯртасидаги маҳрамона муносабатлар ҳақида бизга берадиган кӯрсатмаларига ӯзи амал қилмайди, дейишган бӯларди.

Аммо Аллоҳ таъоло инсоний эҳтиёжлар жиҳатидан уларга ӯхшаш бӯлган бир одамни уларнинг ҳидоятига масъул қилиб қӯйган. Аллоҳ шунингдек пайғамбарга одамларга берадиган кӯрсатмаларига авввало ӯзи амал қилиши лозимлигини уқтирган. Токим одамлар бу кӯрсатмаларни бажариб бӯлмайди, деган хаёлга боришмасин.

Бу ояти карималардан қуйидагиларни ӯрганамиз:

 Айрим кишилар Аллоҳнинг раҳмати, деганда инсонни мутлақо эркин, ӯз ҳолига ташлаб қӯйишни тушунишади. Аммо ӯйлаб кӯрилса,  ҳатто оилада раҳматнинг тажассуми бӯлган ота-она ҳам фарзандини ӯз ҳолига ташлаб қӯймайди. Болани таълим-тарбия олиш учун мактабга юборишади ва ӯз бурчларини бажаришини мунтазам назорат қилишади.

Пайғамбарлар Аллоҳнинг буйруқларини одамларга етказувчи элчидирлар. Бу ишнинг натижаси эса уларга боғлиқ эмас. Шу сабабли улар ӯзларини ишнинг натижасига масъул деб билишмайди. Одамларнинг аксарияти иймон келтирмаса ҳам пайғамбарлар бутун куч-ғайратларини сарфлаб, ӯз масъулиятларини фидоийларча бажарадилар.

قَالُوا إِنَّا تَطَيَّرْنَا بِكُمْ ۖ لَئِن لَّمْ تَنتَهُوا لَنَرْجُمَنَّكُمْ وَلَيَمَسَّنَّكُم مِّنَّا عَذَابٌ أَلِيمٌ ﴿١٨﴾ قَالُوا طَائِرُكُم مَّعَكُمْ ۚ أَئِن ذُكِّرْتُم ۚ بَلْ أَنتُمْ قَوْمٌ مُّسْرِفُونَ ﴿١٩﴾

Бу ояти карималар    қуйидагича таржима қилинган:

Улар: «Биз сизлардан бадгумон бўлдик. Агар тўхтамасангиз, албатта, сизни тошбўрон қиламиз ва сизга биздан аламли азоб етади», дедилар. (18) Улар: «Бадгумонлигингиз ўзингиз билан. Сизга эслатма берилганигами?! Йўқ! Сиз ўзингиз исрофчи қавмсиз», дедилар. (19)

Олдинги оятларнинг давоми сифатида бу ояти карималарда мухолифлар фикрининг мантиқсизлигига ишора қилиниб, буюрилади: Улар пайғамбарларни тинглаш, уларнинг инсоний ва ахлоқий таълимотларига таважжуҳ қаратиш ӯрнига таҳқир ва таҳдид билан аюҳаннос солишарди: Жамиятда сизнинг борлигингиз бизнинг бадбахтлигимиз нишонасидир. Ё таблиғотни бас қиласиз, ёхуд бизнинг шаҳардан чиқиб кетасиз. Йӯқса, сизни қийнаб ӯлдирамиз.

Бу ояти карималардан қуйидагиларни ӯрганамиз:

Пайғамбарларнинг ҳақ сари даъватига мухолифларнинг жавоби уларни ёлғончига чиқариш, таҳқирлаш ва таҳдид қилишдан иборат эди.

Фолбинлик ва бошқа хурофотларга ишониш жоҳиллик белгисидир. Мантиқий фикрлаш қобилиятига эга бӯлмаган кишигина хурофотга ишонади.

Куфр ва гуноҳ инсоннинг бахтсизлигига замина яратади. Гарчи бундай инсонлар зоҳирда осойишта ва ноз-неъмат ичида бӯлсаларда, бадбахтдирлар.

Исрофгарчилик фақатгина еб-ичишда бӯлмайди. Балки Ҳаққа нисбатан ҳар қандай саркашлик ва якравлик қилиш ҳам инсонийлик чорчубасидан тажовуз қилишдир.