декабр 13, 2018 13:08 Asia/Tashkent

« Ёсин " муборак сураси 20-27--ояти карималарининг шарҳи.

Дастлаб “Ёсин” муборак сураси  20-21- ояти карималарининг тиловатига қулоқ тутамиз:

وَجَاءَ مِنْ أَقْصَى الْمَدِينَةِ رَجُلٌ يَسْعَىٰ قَالَ يَا قَوْمِ اتَّبِعُوا الْمُرْسَلِينَ ﴿٢٠﴾ اتَّبِعُوا مَن لَّا يَسْأَلُكُمْ أَجْرًا وَهُم مُّهْتَدُونَ ﴿٢١﴾

Бу ояти карималар    қуйидагича таржима қилинган:

Шаҳар четидан бир киши шошилиб келиб: «Эй қавмим, юборилган Пайғамбарларга эргашинг! (20) Сиздан ажр-ҳақ сўрамайдиган, ўзлари ҳидоятда бўлган шахсларга эргашинг! (Бу Пайғамбарлар даъватлари учун сиздан ажр-ҳақ сўрамайдилар. Шунинг ўзи ҳам уларнинг ҳақлигига далилдир. Агар даъват туфайли бирор нарсага эришмоқ ниятлари бўлганида, сиздан, албатта, ажр-ҳақ сўрар эдилар.) (21)

Ӯтган оятлар шарҳида Аллоҳ пайғамбарларининг одамларни ҳидоят қилиш учун қиладиган сай-ҳаракатлари ҳақида гапирилган эди. Бу ояти карималарда ана шу  фикр давом этирилиб, буюрилади: Айрим муминлар пайғамбарларни золим ҳукмдорлардан ҳимоя қилиш учун жонларидан кечишга ҳам тайёрдирлар.

Шаҳарнинг бир чекасида яшовчи Ҳабиб Нажжор исмли киши одамлар пайғамбарларга озор бериб, ҳатто уларни ӯлдиришга қасд қилишганини эшитиб, шаҳар марказига шошилди ва бошқаларни ҳам ӯзига эргаштирди. У бир мумин киши сифатида душманлар Илоҳий пайғамбарларни маҳв этмасликлари учун ӯзи иймон аҳли бӯлиши билан бирга бошқаларни ҳам иймонга даъват этиш лозимлигини яхши тушунарди.

Бу ояти карималардан қуйидагиларни ӯрганамиз:

Аллоҳнинг дини ва диний пешволарни ҳимоялаш иймон аҳлининг вазифасидир.

Динни ҳимоя қилишда ёлғизликдан чӯчимаслик керак. Ҳақни ҳимоя қилишда тарафдорларнинг камчилигидан андиша қилиш яхшимас.

Ҳидоят топган ва танлаган йӯлларининг дурустлигига ишонганимиз кишиларга эргашиш лозим.

Энди  “Ёсин” муборак сураси   22-24- ояти карималарининг тиловатига қулоқ тутамиз:

وَمَا لِيَ لَا أَعْبُدُ الَّذِي فَطَرَنِي وَإِلَيْهِ تُرْجَعُونَ ﴿٢٢﴾ أَأَتَّخِذُ مِن دُونِهِ آلِهَةً إِن يُرِدْنِ الرَّحْمَـٰنُ بِضُرٍّ لَّا تُغْنِ عَنِّي شَفَاعَتُهُمْ شَيْئًا وَلَا يُنقِذُونِ ﴿٢٣﴾ إِنِّي إِذًا لَّفِي ضَلَالٍ مُّبِينٍ ﴿٢٤﴾

Бу ояти карималар    қуйидагича таржима қилинган:

Менга нима бўлибдики, ўзимни яратган зотга ибодат қилмайин?! Унгагина қайтарилурсизлар. (22) Мен уни қўйиб, бошқа илоҳлар тутайми?! Агар Роҳман менга бирор зарарни ирода қилса, уларнинг шафоати менга ҳеч фойда бермас ва улар мени қутқара олмаслар. (23) Албатта, у тақдирда мен очиқ-ойдин адашувда бўламан. (24)

 Бошқаларни ӯзига эргаштириб, Илоҳий пайғамбарларни ҳимоя қилиш учун шаҳарнинг марказига келган киши ӯз эътиқодини ҳимоя қилиш учун деди: сизнинг бутлар ва ӯйлаб топган хаёлий маъбудларингизга сиғиниш учун бирор-бир сабаб кӯрмаяпман. Аммо биламанки, мени меҳрибон Аллоҳ яратган ва кимгадир сиғинишим лозим бӯлса, мана шу ягона Аллоҳга сиғинаман.

Одамлар Яратгувчига ақл ва ички фитрат мойиллиги ила сиғинишади. Аммо сизнинг хаёлий маъбудларингизга сиғиниш учун ҳеч қандай мантиқий асос йӯқ.Зеро, бордию,  биров менга зарар етказмоқчи бӯлса,  бу маъбудлар мени муҳофаза қилишга, агар биров менга фойда келтирмоқчи бӯлса,  улур тӯсқинлик қилишга ожиздирлар. Табиийки,  ақл ва фитратни бир чеккага суриб қӯйиш гумроҳликнинг белгисидир.

Бу ояти карималардан қуйидагиларни ӯрганамиз:

Ягона Аллоҳга сиғиниш мантиқий ҳолатдир, аммо бошқа маъбудларга сиғиниш бирор-бир мантиққа тӯғри келмайди.

Фақат оламларнинг яратилиши эмас, балки инсон умрининг интиҳоси ҳам Аллоҳнинг ихтиёридадир.Шундай экан, ақл ва ички фитратимизнинг нидосига қулоқ солиб, оламларнинг яратувчиси бӯлган ягона Аллоҳга сиғинишимиз керак.  

Энди  “Ёсин” муборак сураси  25-27- ояти карималарининг тиловатига қулоқ тутамиз:

إِنِّي آمَنتُ بِرَبِّكُمْ فَاسْمَعُونِ ﴿٢٥﴾ قِيلَ ادْخُلِ الْجَنَّةَ ۖ قَالَ يَا لَيْتَ قَوْمِي يَعْلَمُونَ ﴿٢٦﴾ بِمَا غَفَرَ لِي رَبِّي وَجَعَلَنِي مِنَ الْمُكْرَمِينَ ﴿٢٧﴾

Бу ояти карималар    қуйидагича таржима қилинган:

Албатта, мен Роббингизга иймон келтирдим. Бас, мени тинглангиз», деди. (Эшитиб, билиб қўйинг, мен сизнинг ва ўзимнинг Роббим бўлмиш Аллоҳга иймон келтирдим!) (25) «Жаннатга кир», дейилди. У: «Кошки қавмим билсалар эди. (26) Роббим мени мағфират этганини ва икром қилинганлардан қилганини», деди. (Иймони ва ихлоси туфайли Аллоҳ таоло ўз фазли ва карами ила у бандани жаннатга ҳукм қилди. У банда жаннатга кириб, нозу неъматларни ва иззат-икромни кўриши билан қавмини эслади. «Кошки қавмим билсалар эди. Роббим мени мағфират этганини ва икром қилинганлардан қилганини», деди».) (27)

Илоҳий пайғамбарлар ҳимоясига отланган киши ӯз далилларини баён қилгач, одамларга деди: Мен бу пайғамбарларга иймон келтирганман ва сизларни ҳам уларни ҳимоя қилишга чақираман. Шу сабабли менинг сӯзларимни ақл тарозисида ӯлчаб кӯришингизни истардим.

Аммо Ҳақ сӯзни эшитишга тобу тоқати бӯлмаган якрав кофирлар уни шаҳодатга етказишди. Аллоҳ уни қиёмат кунигача давом этадиган барзах  жаннатига киритиш буйруғини берди. Аллоҳнинг шаҳодат топган солиҳ бандалари қиёмат кунигача ана шу барзах жаннатида бӯладилар.

Аллоҳ таъоло Оли Имрон муборак сурасининг 169-ояти каримасида шаҳидлар ҳақида буюради: Аллоҳ йӯлида шаҳид бӯлганларни ӯлган деб ӯйламанг. Улар тирик ва Яратувчилари наздида ризқ берилганлардир.

Пайғамбарлар ҳимоясига отланган иймонли киши ӯз қавмига шунчалик хайрихоҳ эдиким, ҳатто ӯз қотилларининг ҳам ҳидоят топиб, саодатга эришишларини  истарди.

Бу ояти карималардан қуйидагиларни ӯрганамиз:

 Дин ва диний пешволарни ҳимоя қилиш учун фидокорлик кӯрсатиб, ҳатто шаҳидлик даражасини қӯлга киритиш лозим.

Аллоҳнинг дӯстлари одамларга хайрихоҳ бӯлишади. Улар одамлардан озор-азият кӯришларига қарамай, уларга саодатни орзу қилишади, азобни эмас.

Аллоҳ йӯлида шаҳид бӯлганлар барзах ҳаётида махсус яшаш тарзига эгадирлар. Улар барзах жаннатида Аллоҳнинг неъматларидан фойдаланадилар..