Нур томон йӯл—797
« Ёсин " муборак сураси 45-50--ояти карималарининг шарҳи.
Дастлаб “Ёсин” муборак сураси 45-46- ояти карималарининг тиловатига қулоқ тутамиз:
وَإِذَا قِيلَ لَهُمُ اتَّقُوا مَا بَيْنَ أَيْدِيكُمْ وَمَا خَلْفَكُمْ لَعَلَّكُمْ تُرْحَمُونَ ﴿٤٥﴾ وَمَا تَأْتِيهِم مِّنْ آيَةٍ مِّنْ آيَاتِ رَبِّهِمْ إِلَّا كَانُوا عَنْهَا مُعْرِضِينَ ﴿٤٦﴾
Бу ояти карималар қуйидагича таржима қилинган:
Уларга: «Олдингиздаги нарсадан ва ортингиздаги нарсадан қўрқинг. Шояд раҳм қилинсангиз», дейилса. (45) Ва уларга Роббилари оятларидан бир оят келганида, фақат ундан юз ўгиргувчи бўлурлар. (46)
Ӯтган бир неча суҳбатларимиз давомида Аллоҳ таъолонинг ердаги нишоналари ҳақида гапирдик. Мавзунинг давоми сифатида бу ояти карималарда буюрилади: Одамларнинг бир гуруҳи Аллоҳ ва пайғамбарларга таважжуҳ қаратиш, ҳамда Илоҳий оятлардан ӯрнак олиш ӯрнига Ҳақдан юз ӯгиришади. Бундай одамларга ҳар бир амалнинг сарҳисоби бор. Эҳтиёт бӯлинг. Амалларингиз сизни дунё ва охиратнинг азобига гирифтор қилмасин, тағин, дейилса, эътибор қаратишмайди. Ӯзларининг нотӯғри ишларини давом эттиришади. Аслида улар бу ишларидан воз кечиб, Аллоҳга қайтишса, Парвардигорнинг лутфу марҳаматига восил бӯлишади ва Аллоҳ таъоло уларнинг ӯтган хатоларини авф этади.
Бу ояти карималардан қуйидагиларни ӯрганамиз:
Аллоҳнинг борлиқ оламдаги нишоналари жуда кӯп. Аммо одамларнинг уларни илғаши ва ишониши жуда кам.
Аллоҳ раҳматини қӯлга киритиш йӯллари доимо очиқ. Аммо нодон киши бу раҳмат эшикларини ӯзи учун ёпиб қӯяди.
Энди “Ёсин” муборак сураси 47- ояти каримасининг тиловатига қулоқ тутамиз:
وَإِذَا قِيلَ لَهُمْ أَنفِقُوا مِمَّا رَزَقَكُمُ اللَّـهُ قَالَ الَّذِينَ كَفَرُوا لِلَّذِينَ آمَنُوا أَنُطْعِمُ مَن لَّوْ يَشَاءُ اللَّـهُ أَطْعَمَهُ إِنْ أَنتُمْ إِلَّا فِي ضَلَالٍ مُّبِينٍ ﴿٤٧﴾
Бу ояти карима қуйидагича таржима қилинган:
Уларга: «Аллоҳ сизга ризқ қилиб берган нарсадан инфоқ қилинглар», дейилганда, куфр келтирганлар иймон келтирганларга: «Аллоҳ хоҳласа, ўзи таом берадиган кимсани биз таомлантирамизми?! Сиз очиқ-ойдин залолатдан бошқа нарсада эмассиз», дерлар. (Сиз Аллоҳ ҳаммага ризқ беради, деган залолатли эътиқоддасизлар, мана, биздан баъзи бир одамларга таом беришимизни сўраб туришингиз бунинг далили, демоқчилар. Аслида эса, уларнинг тасаввурлари, гаплари айни залолатдир. Ҳеч қачон, ҳеч қандай инсон ўзига ҳам, бошқага ҳам ризқ топиб бера олмайди. Аллоҳ таоло бировнинг ризқини кенг, бировнинг ризқини тор қилиб қўяди. Ҳаммаси бандаларни синаш учундир. Ҳаммага ризқ берувчи, боқувчи Аллоҳ таолонинг ягона Ўзидир. Мен бировга ризқ беряпман, таомлантиряпман, боқяпман, деган одам кофир бўлади, очиқ-ойдин залолатга кетади.) (47)
Бу ояти каримада кофирларнинг якравлик ҳолатларидан бирига ишора қилиниб, буюрилади: Аллоҳнинг муминларга кӯрсатмаларидан бири эҳтиёжмандларга инфоқ қилишдир. Албатта, ҳар бир оқил инсон инфоқнинг яхши амал эканлигини тасдиқлайди.
Аммо айрим якрав кофирлар Аллоҳнинг бу кӯрсатмасига шубҳа билан қараб, айтишадиким: нега Худо сизларга мискинларга емак ва кийим беришни буюрган? Нега ӯзи бу ишни қилмайди? Худонинг ӯзи мискинларнинг камчиликсиз яшашини истамайди, шекилли...
Албатта, кофирларнинг бу гаплари якравлик ва масхаралашдан бошқа нарса эмас. Акс ҳолда ҳаммага кундек равшанким, бизнинг барча нарсамиз, ҳаттто мискинларга инфоқ қиладитган ашёларимиз ҳам Аллоҳнинг бизга берган ризқидандир. Ҳеч нарса ӯзимизникимас.
Ақлимиз, фаҳм-фаросат ва аъзои баданимиз ҳам Аллоҳнинг бизга айлаган лутфу муҳаббати маҳсулидир. Биз Аллоҳнинг ана шу бебаҳо неъматлари туфайли қудрат, бойлик ва имкониятларнинг эгасига айланганмиз. Аммо Аллоҳ таъоло мискинларга кӯмаклашиш масъулиятини инсоний бурч сифатида бойларнинг зиммасига юклаган. Худди янги туғилган чақалоқнинг қорнини тӯйғазиш масъулиятини онага юклаб, унинг кӯкрагига керак миқдор ва сифатдаги сутни муҳайё айлагани каби.
Бу ояти каримадан қуйидагиларни ӯрганамиз:
Ихтиёримиздаги барча неъматлар ӯз мулкимиз бӯлмай, Аллоҳнинг бизга ато этган марҳамати эканлигини англаб етсак, садақа ва инфоқ қилишимиз осонроқ кечади.
Иймоннинг белгиларидан бири инфоқдир. Инфоқ қилмайдиган киши куфр ва куфрони неъматга йӯлиққандир.
Энди “Ёсин” муборак сураси 48-50- ояти карималарининг тиловатига қулоқ тутамиз:
وَيَقُولُونَ مَتَىٰ هَـٰذَا الْوَعْدُ إِن كُنتُمْ صَادِقِينَ ﴿٤٨﴾ مَا يَنظُرُونَ إِلَّا صَيْحَةً وَاحِدَةً تَأْخُذُهُمْ وَهُمْ يَخِصِّمُونَ ﴿٤٩﴾ فَلَا يَسْتَطِيعُونَ تَوْصِيَةً وَلَا إِلَىٰ أَهْلِهِمْ يَرْجِعُونَ ﴿٥٠﴾
Бу ояти карималар қуйидагича таржима қилинган:
Улар: «Агар ростгўй бўлсангиз, бу ваъда қачон бўлур?» дерлар. (48) Улар фақат талашиб-тортишиб турганларида ўзларини бирдан оладиган биргина қичқириқдан бошқа нарсани кутаётганлари йўқ. (49) Улар на васият қилишга қодир бўларлар ва на ўз аҳлларига қайтарлар. (50)
Аллоҳнинг кӯрсатмаларига нисбатан айрим кофирларнинг шубҳа нигоҳи билан қараш руҳиясини баён айлаган олдинги оятларнинг давоми сифатида бу ояти карималарда буюрилади: бундай кишилар қиёматни ҳам масхара қилиб дейишади: Қиёматнинг қачон барпо бӯлишини билмай туриб, нега доимо ундан ҳадиксираб юрасиз?Агар ростданам қиёмат бӯладиган бӯлса, у қачон руй беради, токим биз ҳам унга мунтазир бӯлайлик?
Қуръони карим буларга жавобан буюради: бир ҳодисанинг руй бериш замонини билмаслик шу ҳодисанинг амалга ошмаслигига далил бӯлолмайди. Мисол учун тез-тез зилзила юз берадиган минтақаларда яшовчи кишилар қачон зилзила юз беришини билишмайди. Аммо бир куни албатта, ер қимирлаши муқаррар эканлигини билиб, унга тайёр туришади.
Қиёмат Аллоҳнинг илм ва қудрати асосида вужудга келади. У инсонларга боғлиқ эмас. Аллоҳ истаган лаҳзада барча осмонлар ва ер титилиб кетади. Ҳеч ким бу жараённинг олдини ололмайди, ундан қочиб ҳам қутулолмайди.
Бу ояти карималардан қуйидагиларни ӯрганамиз:
Қиёматнинг мункирлари унинг вужудга келмаслиги ҳақидаги бирор-бир далилга эга эмаслар. Шу сабабли айрим саволлар билан унга нисбатан шубҳа-гумон уйғотмоқчи бӯлишади.
Қиёматнинг қоим бӯлиши Аллоҳнинг ваъдасидир. Руй бериш вақтининг номаълум эканлиги унинг вужудга келмаслигига далил бӯлолмайди.
Одамлар кундалик турмуш ташвишлари билан овора бӯлиб турган лаҳзада дунё поёнига етиб, қиёмат вужудга келади.
Дунёнинг охирига етиши билан барча оилавий ва қариндошчилик ришталари узилади. Қиёмат куни ота-она ва фарзандларнинг ҳар бири ӯзи билан ӯзи оввора бӯлади.