сентябр 07, 2016 09:35 Asia/Tashkent

Жавон, Рисолат ва Хуросон газеталари

Мино фожиаси" номи билан маълум бўлган қайғули фожиада мусулмон ҳожийларидан минглаб нафари осмонга қараб лабайк деб шаҳид бўлишдиким, уларнинг ўртасидан 500 нафари эронлик шаҳид бўлган ҳожийлар эдилар. Олиб борилган тадқиқотлар шуни кўрсатадиким, бу фожиа Иброҳимий ҳаж таърихида энг қуйғули ва ҳалокатли фожиа эди. Даҳшатли бу фожиа юзага келганидан бир йил вақт этиши билан Ол-Саъуд режими Ҳижозда комил тарзда ҳукмрон режим унвонида ушбу фожианинг масъулиятини ўз зиммасига олгани йўқ ва ислом дунёси наздида ҳар қандай жавобгарликдан қочмоқда. Аммо исломий уммат айниқса Мино фожиасида шаҳид бўлганларнинг оилалари ўз зиҳнларида кўп саволлар ва бу масала бўйича бўлган кўп мувҳумликларга эгаларким, масъулиятни қабул қилмайдиган ва шармандали режимга қарши оғир айблов ҳукмига айланиши муқаррар.   

                                                              *****

Рисолат газетаси шундай ёзади Сурия президенти унвонида Башор Асадни Россия томонидан ҳимоят этиш давом этмоқда. Бу шундай бир ҳолда бўлиб ўтмоқдаким, Америка Қўшма Штатлари ва Ғарб мамлакатлари Сурияда Башор Асаднинг қонуний президентлигини инкор этишга сайъ-ҳаракат қилишади. Шу ҳол билан Ғарб бу йўлда мувафаққиятсизлик ва мағлубиятга юзмаюз бўлди. Владимир Путин 20-лик гуруҳи раҳбарлари йиғилишининг ҳошиясида Брикс гуруҳи раҳбарларининг норасмий йиғилишида шундай деди: "ИШИД ва бошқа террористик гуруҳлар назорати остида бўлган минтақаларнинг кенгайиши ва олға томон ҳаракат қилиши минтақа хавфсизлиги , айниқса Россиянинг хавфсизлиги учун жиддий ва ҳақиқий бир кескинликка айланган ва Суриядаги вазъият эса Россиянинг жанубий чегара ҳудудларида  жиддий хатарни вужудга келтирган. Биз яна бир маротаба таъкидлаймизким, Суриянинг қонуний ва ҳақиқий республика президенти Башор Асаднинг террористик гуруҳлар билан қарши кўрашишда унга кўмак бериш ҳақидаги истак-хоҳишига ижобий жавоб бердик. Террористларнинг позицияларини нишонга қарор бериш ва Сурия мамлакатини муҳофазат этиш мақсадида Россиянинг амалга оширган ҳаво орқали ҳужумлари катта кўмак берди."  

                                                              *****

Хуросон газетаси шундай ёзади, Туркия Сурияда ўзининг охирги ҳарбий дахолат этишларида учта стратегик мақсадларни назарга олган. Биринчи мақсад шундан иборатким, бу амалиёт Жироблис минтақасида доимий бир ҳарбий базани ижод этиш мақсадида амалга оширмоқдаким, бу йўл орқали Суриянинг эркин армияси учун тажҳизот жўнатиш ва транспартировка қилишга кўмак бера олиш  мумкин бўлса.  Иккинчи стратегик мақсад шундан иборатким, бу амалиётни амалга шириш билан ўз чегара ҳудудларида "ПКК" ҳокимияти остида мустақил курд фазосининг яратилишига қарши монеа яратиш саналади.  Энг хатарли бўлган Туркиянинг учинчи стратегияси бу Жироблисдан Ҳалаб шимолида жойлашган Ал-Боб томон ҳаракат қилишдан иборатдир. Бу шундай бир ҳолда амалга оширилмоқдаким, бугунги кунларда муқовимат кучлари Ҳалаб қуршовини яна бир маротаба такомуллаштиришди ва ушбу шаҳарнинг жанубий дарвозасига эга бўлиш ҳолатида қарор олишган. Можароли нуқта шундан иборатким, Ҳалабда қуршовга олинган кучлар Туркия ва эркин армия билан ҳамжиҳат бўлган кучлар ҳисобланишади. Шу сабабдан ўтган куни Туркия президентининг наттоқи Ҳалабда 48 соатлик оташкесимни эълон қилиш учун ушбу мамлакатнинг амалга ошираётган сайъ-ҳаракатларидан хабар берди.  

Бошқа таъбир билан ифодалаганда, Ҳалабда муқовимат кучларининг ғалаба қозониши уруш майдонларида охирги йиллар давомида қулга киритилган Туркиянинг мувафаққиятларини нобуд бўлиш остонасида қарор берган. Учинчи стратегия Ҳалаб террористларини нажот бериш учун сайъ-ҳаракат қилиш саналади. Сурияда Туркиянинг олиб борган ҳарбий сайъ-ҳаракатларини таҳлил этиш шуни кўрсатадиким, турклар ўзларининг дастлабки икки мақсадларига эришганлар ва учинчи стратегик мақсад учун режа тузмоқдалар. Бу мақсадга эришиш учун йўқотишларни камайтириш ҳамда Туркия ва унга иттифоқчи бўлган мамлакатларнинг харожотларини камайтириш учун учиш манъ этилган минтақани ижод этишга эҳтиёж сезади.