сентябр 08, 2016 14:30 Asia/Tashkent

Ўтган милодий 2015 йилда Ҳаж маросимларини бажо келтириш жараёнида юз берган Мино фожеаси шуни кўрсатдиким Саъудия Арабистонининг ҳукумати Ҳаж маросимларини бошқаришда қодир эмас.

Ўтган милодий 2015 йилда Ҳажж маросимларини бажо келтириш жараёнида юз берган Мино фожеаси шуни кўрсатдиким, бўҳронни мудирият этишнинг янги йўл-йўриқлари ва алоқа технологияларидан фойдаланишларига қарамасдан Саъудия Арабистонининг ҳукумати Ҳажж маносикларини бошқаришда қодир эмас.  

Бундан олдин ёритилган дастурларда  Мино фожеасида   шоҳид бўлган шахснинг тилидан ривоятини тингладик. Бу фожеа ва шунингдек Масжудул-Ҳаром масжидида юк кўтариш мосламасининг қулаб тушиши ва Ҳаж маросимида юзага келган бошқа ачинарли ҳодисаларнинг барчаси исломий ушбу муҳим маросимда нотинчликнинг мавжудлигидан далолат беради. Бу ҳодисалар ўзини Макка ва Мадинада Ҳарамайни Шарифайннинг эгаси деб биладиган Ол-Саъуд режими зиёратчилар учун осойишталик ва хавфсизликни ижод этиш ва бу маконни бошқариш учун ҳеч қандай қудрат ва салоҳиятга эга эмаслиги маъносидадир. Англия кўмакида Ҳижозда барқарор этилган Ол-Саъуд ҳукуматидан 84 йил ўтмоқда  ва ушбу хонадон бу узоқ муддат давомида Ҳижознинг хавфсизлигини таъминлаш учун таъсирчан бир йўлни топа олшгани йўқ. Мино фожеаси милодий ўтган 2015 йилги Ҳажж маросимлари жараёнида бўҳронли вазъиятни бошқаришда янги йўл-йўриқларнинг борлиги ва ривожланган коммуникация технологиялар мавжудлигига қарамай Саъудия ҳукумати Ҳаж маросимларини ўтказишда қодир эмаслигини кўрсатди. Ва бу ҳодиса шундай бир ҳолда бўлиб ўтмоқдаким, ўтган йилда ушбу ҳукуматнинг чекловларни амалга ошириши туфайли Ҳажийларнинг сони тахминан ярим миқдорда камайган. Аммо Мино фожеасининг аламли ҳодисаси ҳақида мавҳум ва ноаниқ қолган томон ва кўп саволлар борким, саъудиялик режим сукут сақлаш ва фаровон таблиғот олиб бориши билан уларга жиддий жавоб беришнинг олдини олишга сайъ-ҳаракат қилмоқда. Биринчи савол шундан иборатким, Ҳажж маросимларини мудирият этиш учун катта пул сарфлашга иддао қиладиган Сауъдия Арабистони ва шунча йил ўтишига қарамасдан нима учун Минода турли ҳодисалар юзага келишидан кейин ҳалигача Саъудия режими ушбу сарзаминда Ҳожийларнинг ҳаракат қилишлари учун нисбатан тинч ва хавфсиз бўлган йўлларни ижод этгани йўқ?   

7000 мингдан ортиқ қурбон бўлганларни ўзидан боқий қолдирган ўтган йилги фожеа ҳақида турли ноаниқликлар ва мубҳамликлар мавжуддир. Саъудия хавфсизлик кучлари эронликларни 204-чи хиёбонга ҳидоят этганларида кенглиги тор бўлган бу хиёбон жиддий тиқилишга юзмаюз бўлди ва улар махфий камералар орқали ушбу манзаранинг шоҳидига айланган эдилар. Шу ҳол билан нима учун Ол-Саъуднинг маъмурлари бошқа йўлдан ҳожийларни ушбу хиёбонга ҳидоят этдилар?

Бошқа савол шундан иборатким, нима учун 204 хиёбоннинг жамиятини камайтира оладиган бошқа йўл полиция томонидан бекитилган эди?  Ҳолбуки ўтган йиллар давомида бундай бўҳронли вазъиятда бу қўшимча йўл очиларди. Агар бу йўл очиқ қолганида бундай фожеа юз бермасди ёки ҳеч бўлмаса ҳожийлар ўртасидан кам қурбон бўлишарди.

Аммо энг муҳим савол бу фожиали ушбу ҳодисанинг  вужудга келиш маҳалли бўлмиш 204 хиёбонининг охири ёпилиш сабаби ҳисобланади. Шуни айтиш жоизким, агар бу хиёбон ҳимиша очиқ бўлганида Мино фожиаси юзага келмасди. Бу иш учун ҳеч қандай мантиқий ва ақлоний оқлаш мавжуд эмас. Агар ушбу хиёбон ҳудудида Саъудия мудофаа вазири ва валиаҳдининг ўринбосари шаҳзода Муҳаммад бин Салмоннинг ҳузур топишини қабул қилсак. Айтишларича, у Шайтонга тош отиш учун ўзининг муҳофазат қилувчи кучларидан бўлган бир гуруҳ билан бирга келган эди ва саъудиялик маъмурлар 204 хиёбонни бекитишлари билан рами жамарот маҳаллини у учун бушатган эдилар.

Аммо Мино фожиаси ва ундан кейинги вақтда Саъудия Арабистони ҳукуматининг амалга оширган сайъ-ҳаракати савол туғдирадиган ва шак-шубҳа келтирадиган ҳаракатдир. Иссиқ қуёш остида оч қолган жамият шиддат билан тиқилиб қолганлари пайтида фақат верталётлар ёки бошқа воситалар орқали камгина сув сипиш уларнинг жонларини нажот бера оларди. Аммо саъудияликлар оддий ушбу ишни ҳам амалга оширишдан ўзларини тийдилар. Ҳаж маросимини бошқариш учун саъудиялик масъуллар ушбу мавзўни билмасдиларми?

Бошқа мамлакатларнинг нажот берувчи ташкилотлари ушбу ҳодисадан бохавар бўлишларидан кейин шошилинч билан юзага келган ҳодисанинг маҳаллига етиб келишди. Аммо Саъудиянинг хавфсизлик кучлари уларга туғон бўлишди. Аммо нажот бурувчилар жиддий таъкидлашларидан кейин охири уларни розий этишди ва ўлим тушагида ётган зиёратчиларга кўмак беришга шошилдилар. Аммо бир неча муддат ўтишидан кейин уларни ҳам ҳодиса юз берган маҳаллидан чиқаришди. Ҳолбуки ушбу кўмак берувчиларнинг ёрдамларидан фойдаланиш жуда таъсирчан бўлиши мумкин эди. Саъудиянинг иккита кўмак бериш маркази 204 рақамли хиёбоннинг яқинида қарор олган эди. Шунингдек Минонинг бошқа минтақаларида ҳам ушбу марказнинг бўлинмалари ҳам бор эди. Инсоний фожиаларда ҳодиса юзага келган маҳалга кўмак бериш учун биринчи навбатда кўмак берувчи шахслар ҳозир бўлишади.  Аммо саъудиялик нажот берувчилар фожиа юзага келганидан икки соат ўтишидан кейин ва бошқа мамлакатларнинг нажоткорлари етиб келганларидан кейин етиб келишди. Агарчи саъудиялик нажоткорларнинг етиб келишлари зиён кўрганларнинг ҳолига бирон бир фойда бермаган бўлсада, аммо саъудиялик маъмурларга  зудлик билан фожианинг саҳнасини тозалашга дастур берилди ва шу тартиб билан тирик ёки ўликлардан олиб ерга ётган шахсларнинг барчалари гоҳида булдозер билан териб олиниб бошқа жойга жўнатилди.

Бу далиллар ва мубҳамликларнинг барчаси Байтуллоҳил-Ҳаром ҳожийларининг хавфсизликларини ижод этишда ол-Саъуднинг қобилиятсизлиги ва лаёқатсизлигидан далолат беради.