сентябр 08, 2016 16:41 Asia/Tashkent

Расули Акрам (с)нинг пок аҳли байтларидан бўлмиш Ҳазрат Имом Муҳаммад Боқир (а) 114-чи ҳижрий-қамарий йили 57 ёшлигида шаҳодатга етказилди.

Бугун жума

Ҳижрий-шамсий 1395-чи йил шаҳривар  ойининг 19-чиси

Ҳижрий- қамарий 1437-чи  йил зилҳижжа ойининг  7-чиси

Ва милодий ҳисоб билан 2016 йил сентябр ойининг 9-чи кунидир.                           

Бундан 1323 йил олдин ҳижрий-қамарий 114 йили зилҳижжа ойининг еттинчисида:

 Расули Акрам (с)нинг пок аҳли байтларидан бўлмиш Ҳазрат Имом Муҳаммад Боқир (а) 114-чи ҳижрий-қамарий йили 57 ёшлигида шаҳодатга етказилди.

Ул ҳазрат ҳижрий-қамарий 57 йили Мадина шаҳрида таваллуд топган. Имом Муҳаммад Боқир (а)шундай асрда яшадиким ҳукумат золим ва ситамкор уммавийларнинг қўлларида эди. Ул ҳазратнинг падари бузургворлари Имом Сажжод (а) шаҳодатидан сўнг мусулмонларнинг имомати ва раҳбарлигини ўз зиммасига олди.

Ҳазрат Имом Муҳаммад Боқир (а) имомат қилган замони бир томондан уммавийлар ҳукуматининг зайифланиши ва парчаланиши ҳамда ҳукуматнинг Бани Аббосга ўтиши ва бошқа томондан эса таржума этиш асри ва андиша ва афкорни ислом чегараларидан ташқарисида тарқатиш даври бўлиб бу фазо  эътиқодий баҳс-мунозараларнинг кенгайиши ва фикр алмашиш заминаларини  жамият сатҳида вужудга келтирди. Бу ўртада уша бузургворнинг иллоҳий тарбиятидан  илдиз олган Имом Боқир (а)нинг ташаббус ва замоншунослиги исломий андиша ва афкорларни ёритишда муносиб замина яратган эди.

Имом Боқир алайҳиссалом қисқа муддат ичида исломий таълим ва илмларни тарқатиш ва ёритиш билан шуғулланди ва буюк тадқиқотчиларнинг илмларидан тўла бўлган  буюк бир илмий марказнинг пойдиворига асос солди. Ушбу муваффақият исломий маданият таърихида катта бир муқаддимани очди ва бу муваффақият исломнинг кейинги ривожланишига таъсир етказди. Имом Боқир (а)-нинг мавқеи ва манзалати  шу даражада эдиким ул ҳазратга   чексиз ақл- заковат ва  билимларга эга бўлиши сабабли "Боқирал улум", яъни " Илм  сирларини  очгувчи"  лақабини  беришган эдилар.

Ушбу бузургвор имомнинг мақбараси Мадина шаҳрининг қабристонида қарор олган. Имом Боқир (а)-нинг шаҳодат топган кунлари билан барчангизга тассалият изҳор этган ҳолда, ул ҳазратнинг сўзларини  эътиборингизга ҳавола этамиз: "Бу дунёга очкўз ва ҳарис бўлган инсон учун ипак қуртидек пиллани ўз атрофида ураши билан ундан ташқарига чиқиши қийинроқ бўлади."

 Бундан 187 йил олдин шу куни, милодий 1828 йил 9 сентябрда рус ёзувчиси ва адиби Лев Толстой дунёга келди. Толстой дастлаб Қафқоз армиясида хизмат қилди ва ўзининг илк асари ҳисобланмиш "Болалик" асарини шу даврада ёзди. Бир муддатдан сўнг Толстой ҳарбий хизматдан кетди ва фақат ёзувчилик билан шуғулланди. Бу буюк адибнинг муҳим асарларидан "Уруш ва тинчлик", "Казаклар" ва "Ҳожи Мурод" асарларига ишора этиш мумкин. Толстой милодий 1910 йилда оламдан ўтди.

                                   Бундан 37 йил олдин шу куни, ҳижрий-шамсий 1358 йил шаҳривар ойининг ўн тўққизинчисида:

Руҳоний курашчи ва Қуръони Карим муфассири Оятуллоҳ Саййид Муҳаммад Толиқоний юрак сактаси натижасида оламдан ўтди. У ҳижрий-шамсий 1284 йилда Толиқон қишлоқларидан бирида дунёга келган. Оятуллоҳ Толиқоний ёшлигидан Эрон ва жаҳоннинг сиёсий вазияти ва ҳодисалари билан таниш эди. У ҳижрий-шамсий 1342 йил хурдод ойининг ўн бешинчи кунидаги қўзғолоннинг қонли ҳодисалари жараёнида бу қўзғолонда иштирок этишда айбланиб, икки йилга қамалди. Оятуллоҳ Толиқоний бундан сўнг ҳам бир неча маротаба қамалди ва сургун этилди ва Исломий Инқилоб ғалабаси арафасида ҳижрий-шамсий 1358 йилда зиндондан озод этилиб, Эроннинг курашчи ва мусулмон халқи томонидан қизғин кутиб олинди. Исломий Инқилоб ғалабасидан сўнг Оятуллоҳ Толиқоний Исломий Инқилоб асосчиси Имом Хумайний (р.а)-нинг дастури билан Инқилоб Кенгашининг раислиги ва Теҳрон жума намозининг хатиблигини ўз уҳдасига олди. У Раҳбарлик қошидаги Экспертлар Кенгашининг илк сайловида Теҳрон халқининг вакили сифатида бу кенгашда ўрин олди. Оятуллоҳ Толиқоний шоҳ режими зиндонларида бўлган замонида Қуръоннинг сураларини тафсир қилди ва "Партаве аз Қуръон" номи билан нашр этди. "Низоми моликият дар Ислом" Толиқонийнинг яна бир муҳим асаридир.                            

Бундан 25 йил олдин милодий милодий 1991 йил сентябр ойнинг 9-чисида:

Тожикистон давлати Шўролар Иттифоқидан мустақил бўлди. Тожикистон милоддан олдин 6-чи асрда Эроннинг Ҳахоманишийлар сулоласи ҳукуматининг бир қисми эди ва милодий 9-чи асрда муслмонлар томонидан фатҳ этилди. Чор Россиянинг бу сарзаминда нуфуз топиши 19-чи  асрда бошланди ва аста-секинлик билан Тожикистон давлати бутунлай Россия ҳудудига кирди. Шўро инқилобидан сўнг 1917 йилда Тожикистон халқининг муқовимат қилишига қарамай ушбу давлат  Шўролар Иттифоқига қўшилди. Шўролар Иттифоқи Тожикистонда  ҳукумронлик қилган замонида бу давлат иқтисодий жиҳатдан Совет республикалари  ўртасида энг ривожланмаган мамлакат эди. Милодий 1980 йилларнинг охирги унйилликларида юзага келган сиёсий ўзгаришларда Тожикистон давлати ўз мустақиллигини қўлга киритди. Шунингдек сиёсий ва диний ихтилофларни бу мамлакатда кучайтирди  ва ички урушнинг вужудга келиши сабабига айланди. Аммо БМТ ташкилотининг фаъолиятлари ва минтақанинг айрим мамлакатлари, айниқса Эрон ва Россия таъсирида Тожикистоннинг тинчлик шартномаси  милодий 1997 йилда мухолиф бўлган гурўҳлар ва давлат ўртасида имзоланди. Тожикистон Марказий Осиёда 143 минг км квадрат масоҳатга эга бўлиб Хитой, Қирғизистон, Ўзбекистон ва Афғонистон мамлакатлари билан  чегарадошдир.         

 

Ёрлиқ