сентябр 10, 2016 14:48 Asia/Tashkent

Мино водийсида юз берган фожеа

Аллоҳ таоло номи билан

Ассалому алайкум, азиз ва муҳтарам радиотингловчилар!

“Мино фожеалари” рукни остидаги махсус  эшиттиришларнинг охирги   сони билан хизматингиздамиз. Ҳаж маросимининг фожеалари кўпроқ Макка шарқидан беш километрлик узоқликда жойлашган Мино водийсида юз берган. Мазкур ҳодисалар баъзида ёнғин сабабли ва  айрим ҳолларда йирик тиқилинчлар  боис  юзага келган. Ушбу фожеалар сабабли Арабистонга Ҳаж сафарига борган минглаб зиёратчилар уйларига қайтишмаган. Ушбу эшиттиришлар ўтган йилда Ҳаж зиёратига бориб қурбон бўлган ҳожиларга бағишланади.   Бизни тинглаб боринг.

Азизлар, олдинги  сўҳбатимизда таъкидлаб  ўтганамиздек, 2015 йилнинг 24 сентябр куни Мино водийсида юз берган фожеада Саудия Арабистони ҳукуматининг   иккита кўмак бериш маркази 204-йўлакка яқин бўлган маконда жойдлашган эди. Минонинг бошқа минтақаларида ҳам ушбу марказнинг бўлинмалари  бор эди. Инсоний фожеалар  юзага келган маҳалга кўмак бериш учун биринчи навбатда кўмак бериш учун масъул этилган  шахслар ҳозир бўлишади.  Аммо саудиялик нажот берувчилар фожеа юз берган жойга  икки соат ўтишидан  ва бошқа мамлакатлар нажоткорларининг етиб келишларидан  кейин воқеа жойига келишади. Бунга илова саудийлик масъуллар фожеа саҳнасини тозалаш буйруғини  беришади  ва шу тартибда  тирик ёки ўликлари аниқланмасдан   ерга ётган шахсларнинг барчалари гоҳида булдозер билан териб олиниб,  бошқа жойга жўнатилади.

Бу далил ва мубҳамликларнинг ҳаммаси  Байтуллоҳил-Ҳаром ҳожийларининг хавфсизликларини таъминлашда Оли Сауднинг салоҳиятсизлигини кўрсатмоқда.

Ўтган йилдаги Мино фожеасида кўплаб давлатлар  ҳалок бўлган зиёратчиларининг ҳуқуқларини ҳимоя этиш пайидан бўлишмайди. Фақат Эрон Ислом Жумҳурияти ушбу заминада фаоллик кўрсатмоқда. Бироқ бир мамлакат томонидан бўлаётган  бу борадаги  эътирозлар етарли эмас.

Исломий меъёрлар ва халқаро қонунлар асосида ҳожиларнинг хавфсизлиги ва саломатлиги учун Саудия Арабистони ҳукумати масъул эканлигини тушиниши ва қабул қилиш  вақти етган. Мино фожеаси ва Масжидулҳаромда кран қулаши каби салбий ҳодисалар учун ушбу режим жавоб бериши лозим. Эҳтимол шоҳлик ва мустабидлик режимига эга Арабистонга ўхшаган мамлакатларда  инсонларнинг оддий ҳуқуқлари  ва айрим халқаро қонунлар кўринмасликка олингани боис  жавобгар қилиш  ишларини амалга ошириш қийиндир. Аммо Саудия ҳукумати ҳеж бўлмаса ҳожиларга нисбатан  ўзининг вазифа ва масъулиятларини англаши лозим.

Ҳар бир инсоннинг биринчи ҳаққи ҳаёт, яъни яшаш ҳаққидир.

Ислом инсон ҳуқуқлари низомномасининг иккинчи моддасида шундай ёзилган:”  Ҳаёт илоҳий инъом бўлиб, шундай бир ҳақки,  ҳар бир инсон учун  таъминланган  ва  барча шахслар, жамиятлар ва ҳукуматлар учун ушбу ҳақни ҳимоя этиш ҳамда унга қарши бўладиган тажовузларга нисбатан қаттиқ туриш   фарз қилинган.”

Шак-шубҳасиз, Оли Сауднинг мағрур ҳукумати ўзини хато қилмаганини кўрсатмоқчи бўлмоқда ва юзага келган воқеалар айбини бошқаларга тўнкармоқда ҳамда исломий ва халқаро мажбуриятларни ҳам ўзига олмаётир. Шу сабабдан Эрон Ислом Жумҳурияти халқаро маҳкамаларга шикоят қилишни режалаштирган. Агар ушбу  шикоятга Мино фожеасида ҳожилари қурбон бўлган   бошқа  давлатлар ҳам ҳамроҳ бўлишса, шикоятнинг таъсири янада ошарди. Афсуски, Оли Сауднинг ўтказаётган таъсири сабабли ушбу давлат ҳеч қанақа шикоят қилишмаяпди. Ҳолбуки улар  фуқароларининг жонларини ҳимоялашда масъуллар.

Қадрли тингловчилар, сиз муқаддас Машҳад шаҳридан эфирга узатилаётган  бир   соатлик  оқшомги  дастуримизда   "Мино фожеалари”  рукни остидаги  махсус  эшиттиришларнинг охирги       сонини тинглаяпсиз. Ушбу эшиттиришнинг матнини ўқиш ва садосини тинглаш имконига сиз радиомизнинг интернет сайти ParsToday.com / uz орқали хоҳлаган пайтда эга бўлишингиз мумкин.

Азизлар, радиомизнинг ҳаво тўлқинларидан йироқлашманг. Эшиттиришимиз давом этади.

Саудийлар Ҳаж маросимларини хавфсиз ва тинч ўтказиш қудратига эга эмасликлари  билан бирга сиёсий ва мазҳабий жиҳатдан ҳам Ҳаж маросимларини бошқариш салоҳиятига эга эмаслар. Саудия ҳукуматини  шундай бир хонадон бошқарадики, сиёсий меъёрларга ҳам мамлакат ичкарисида ва ҳам  ташқарисида эътибор қаратмайди ва ўз мақсадларини пул билан амалга оширишга уринади. Чунончи, Арабистонда демократия  ва эркинлик мавжуд эмас ва ҳатто аёллар ҳайдовчилик ҳаққига эга эмаслар ва шиалар ҳам бостириб ташланади. Шунингдек, Оли Сауд режими бошқа мамлакатлар ишларига ҳам дахолат қилади ва Яманга ўхшаган юртларга ҳарбий ҳужумларни ҳам бемалол амалга оширади. Бошқаларнинг эътирозларига ҳам эътибор қаратмайди. Саудийлар Ҳажни ҳам ташқи сиёсатларининг воситасига айлантиришган. Бу йил Исломнинг ушбу  йирик Ҳаж маросимида эронлик, яманлик ва суриялик ҳожилар қатнашишмаяпти.  

Мазҳаб жиҳатидан ҳам Саудия ҳукумати чалғитувчи ва зўравонлик тафаккурига эга ваҳҳобийликнинг эргашувчисидир. Ушбу фирқа бошқа мазҳаблар назарларини ифода этмайди ва ҳатто бошқа мамлакатлардан келадиган зиёратчилар учун мазҳаб эркинлигини қабул қилмайди. Шу сабабдан саудийлик мутасаддийлар Ҳаж кунларида айрим  кескинлик ва тўқнашувларни  юзага келтиришадики, ваҳҳобийликдаги догма  ва таассубдан манба олади.

Саудийлар режимининг ушбу заиф ва камчиликларини назарда тутган ҳолда  хулоса қилиш мумкинки, ушбу режим шариф ҳарамларни бошқариш ва Ҳаж маросимларини ўтказиш салоҳиятига эга эмас. Йиллар давомида айрим гуруҳлар, шахсиятлар ва ҳатто ҳукуматлар Макка ва Мадина  барча мусулмонларнинг  иккита  муқаддас  макони ва уларга тегишли бўлганини назарга олган ҳолда  Ҳаж маросимларини яхши тарзда ўтказилиши турли идоралар орқали бўлишини таклиф қилишган. Ҳатто айримлар навбат билан ушбу маросимлар салоҳиятга эга бўлган давлатлар орқали ўтказилишини таклиф қилишган. Айримлар эса Ҳаж бошқаруви учун исломий давлатлардан  бир қўмита ташкил этишни ҳам таклиф қилишган. Айрим мутахассислар эса барча Исломий мамлакатлардан ташкил топган Ислом ҳамкорлик ташкилоти ушбу вазифани зиммасига олишини хоҳлашади.

Ҳар ҳолда ўтган йилда юз берган мудҳиш  Мино фожеаси ва етти мингдан ортиқ зиёратчининг қурбон бўлишида қаттъий тарзда Оли Сауд ҳукуматининг салоҳиятсизлиги сабаб бўлган. Ушбу режим бошқа Ҳажнинг шукуҳли маросимларини ўтказиш ҳаққига эга эмас. Бу йил ҳам ҳожилар олдинги йиллардан  кўпроқ хавотир бўлишларга ҳақлилар ва   Минода турли ҳодисаларнинг юз беришини кутиш мумкин. Зеро Ҳаж маросимларида етарли ва муносиб бошқарув йўлга қўйилмаган. Ушбу шароитларда Ҳаж маросимларининг  ўтказилишини   салоҳиятли ва ҳожилар хавфсизлиги учун масъулиятли бўлган бирон идорага топшириш  барчанинг манфаати учун бўларди.

Қадрли тингловчилар,   "Мино фожеалари”  рукни остидаги  махсус  эшиттиришларнинг охирги     сони шу ерда ўз  ниҳоясига етди. Мен эса сизлар билан хайрлашаман. Аллоҳнинг паноҳида бўлинг.