сентябр 11, 2016 14:10 Asia/Tashkent
  • Атроф-муҳитни асраб-авайлайлик

1992 йилнинг 3-14 июнь кунларида Бразилиянинг Рио-де-Жанейро шаҳрида БМТнинг Атроф муҳит ва ривожланиш бўйича Конференцияси бўлиб ўтди. Унда 179 давлатларнинг раҳбарлари, ҳукумат вакиллари, экспертлар, нодавлат ташкилотлари, илмий ва ишбилармон доиралар вакиллари қатнашдилар.

Азиз тингловчилар! Ӯтган дастуримизда атроф-муҳитни муҳофаза этиш учун жаҳон сатҳида кӯрилган чоралар ҳақида суҳбатлашдик.
1992 йилнинг 3-14 июнь кунларида Бразилиянинг Рио-де-Жанейро шаҳрида БМТнинг Атроф муҳит ва ривожланиш бўйича Конференцияси бўлиб ўтди. Унда 179 давлатларнинг раҳбарлари, ҳукумат вакиллари, экспертлар, нодавлат ташкилотлари, илмий ва ишбилармон доиралар вакиллари қатнашдилар. Бу йиғилишда озон қатламининг сийраклашиши ва иқлим ӯзгариши асосий мавзулардан эди. Конференция қуйидаги муҳим ҳужжатларни қабул қилди:


  • Атроф муҳит ва ривожланиш бўйича Рио декларацияси;

  • Барча турдаги ўрмонлардан унумли фойдаланиш, уларни сақлаш ва ўзлаштириш принциплари тўғрисидаги Баённома;

  • XXI асрга Кун тартиби-жаҳон ҳамжамиятининг яқин келажакнинг экологик-иқтисодий ва ижтимоий-иқтисодий муаммоларини ҳал қилишга тайёргарлигига йўналтирилган ҳужжат.

Бундан ташқари Конференция доирасида Иқлим ўзгариши бўйича чегаравий Конвенция ва Биологик хилма-хилликни сақлаш Конвенциялари тайёрланди.

2000 йилда Нью-Йоркда Мингйилик Саммити бўлиб ўтди ва унда «Минг йиллик Декларацияси» қабул қилинди. Минг йиллик ривожланиш мақсадларига эришиш бўйича жаҳоннинг барча мамлакатларида саъйи-ҳаракатлар бошланди.

Қилинган ишларни сарҳисоб қилиш мақсадида 2002 йил Йоханнесбургда БМТнинг Барқарор ривожланиш бўйича Бутунжаҳон Саммити бўлиб ўтди. Унда «Барқарор ривожланиш Бутунжаҳон Саммити қарорларини бажариш режаси» ва «Йоханнесбург декларацияси» қабул қилинди. Саммит режасида сайёрамизнинг турли минтақаларида бақарор ривожланишни таъминлашга асосий эътибор берилди ва унинг принциплари барқарор ривожланишнинг уч таркибий қисми: иқтисодий ўсиш, ижтимоий ривожланиш ва атроф-муҳит муҳофазаси талабларига жавоб беради. Бутунжаҳон Саммитида қашшоқликни йўқотиш ва атроф муҳит муаммоси бош масалалар сифатида таҳлил қилинди.

Йоханнесбург Саммити барқарор ижтимоий-иқтисодий-экологик ривожланиш йўлидаги муҳим қадам бўлди.

Жаҳон бӯйлаб ҳавоинг исиб кетиши қатор мушкулотни вужудга келтиради. Бу падида нафақат инсон, балки барча тирик мавжудот ҳаётини ҳа хатар остида қолдиради. Ҳавонинг исиб кетиши музларнинг эриши ва шу билан бирга дарёларнинг тошиб кетиши ва сел келиш ҳодисаси вужудга келади. Музлар табиатда худди термометрдек амал  қилишади. Агар ҳаво совиб кетса, музлар қатлами кӯпайиб, агар ҳаво исиб кетса, бу музлар эриб, дарёларнинг суви кӯпайиб тошади.

Об-ҳаво ӯзгаришлари падидаси фақат табиат ҳодисалари билан чекланмай, инсонлар ҳам бу ӯзгаришлар жонибий таъсиридан четда қолишмайди. 

Азиз тингловчилар! Сиз "Атроф-муҳитни асраб-авайлайлик" туркум эшиттириши навбатдаги сонини Эрон Ислом Жумҳурияти ӯзбек тилидаги радиосидан тинглаяпсиз. Дастуримиз матн таржимаси ва садосини parstoday.com/uz сайтида кӯра оласиз.Эшиттиришимиз давомида ҳам бизни ҳамроҳлик қилинг.

Қурғоқчилик, ерости сувлар миқдорининг камайиши, қишлоқ хӯжалигига мувофиқ ерлар масоҳати камайиши, очарчилик каби ҳодисалар иқлим ӯзгариши падидаси билан чамбарчас боғлиқ.

Уй печлари, автомобиллар, саноат корхоналари ва ўрмон ёнғинлари ҳавонинг ифлосланишидаги асосий омиллар хисобланади. Шу сабабли ҳам атмосфера ҳавосининг ифлосланиши билан боғлиқ муаммо инсоният тўқнаш келган глобал муамолардан бири сифатида тан олинган.

Ҳавонинг ифлосланиши шу даражага етдики, бу жараён ўсимликларнинг фотосинтез жараёнини камайтирмоқда.

Наботот ва ҳайвонот оламининг ҳар бир тури – табиатнинг тарихан такрорланмас, ягона ва ўзига хос ўрнига эга.

 Ҳавонинг ифлосланиши ӯсимликларнинг баъзи бир турларини йӯқолиб кетишига ҳам олиб келиши мумкун.

Сайёрамизда кузатилаётган глобал экологик муаммолар, яъни иқлим ўзгариши, озон қатламининг сийраклашуви, кислотали ёмғирлар, атмосферанинг заҳарли газлар билан тўйиниши, атроф-муҳитнинг радиацион ифлосланиши каби қатор масалалар айнан энергия ишлаб чиқариш ва уни истеъмол қилиш жараёни билан узвий боғлиқ.

Глобал иқлим исиши асоратлари аллақачон ўзини намоён қилишга улгурди. Тўфонлар, бўронлар ҳамда қурғоқчилик офатларининг тез-тез учраётгани айни иқлим исиши оқибатида юзага келаётир.