Арафа кунига бағишланган махсус эшиттириш
Арафа куни, Парвардигорнинг дареғ тутмаган ва унинг неъматларини янада кўпроқ дарк этиш ва танишиш кунидир
Меҳрибон ва раҳмли Аллоҳ номи билан
Ассалому алайкум, азиз тингловчилар.
Тинчлик ва раҳмат элчиси ҳазрат Муҳаммад Мустафо (с)нинг пок руҳларига салому салавот йўллаб,
Арафа кунига бағишланган махсус эшиттиришимизни сизга тақдим этамиз.
Радио тўлқинларида бизга ҳамроҳлик қиласиз деган умиддами!
Зилҳижжа муборак ойининг 9-чи куни бошқа кунлардан фарқ қилади. Агарчи Қурбон ҳайити 10-чи зилҳижжа куни бўлсада, аммо гуё Аллоҳнинг раҳмат насими Арафа куни номланган кундан олдин эсганга ўхшайди. Бу сўз тушуниш ва танишиш маъносида тафаккур ва тадаббур билан бирга бўлиб исломда бу ҳақда жуда кўп таъкидлаб ўтилган. Арафа куни, Парвардигорнинг дареғ тутмаган ва унинг неъматларини янада кўпроқ дарк этиш ва танишиш кунидир . Бу "айёмуллоҳ" куни ва аллоҳнинг махсус кунларидан бири саналиб уни улуғлаш ва ундан кўпроқ фойдаланиш ҳақида таъкидланган.
Аммо баракотли Арафа кунини мукаррам деб билиш ва ундан баҳраманд бўлиш қандай муяссар бўлади?
Арафа кунида Парвардигор даргоҳида дуо ва муножот қилиш энг муҳим ва гўзал амаллардан саналади. Албатта ҳар бир замонда Аллоҳ таоло билан алоқада бўлишнинг имкони бор. Аммо ҳар бир замон ва маконда бу алоқа энг яхши кайфият ва осонлик билан амалга оширилади ва энг таъсирли натижаларга эга бўлади ва Арафа куни эса уша замонлардан саналади.
Пайғамбар (с)нинг пок набираларидан бўлмиш Имом Содиқ (а) бу ҳақда шундай марҳамат қилади: " Ўзинг истаган дуони ўқигин ва аллоҳ таолонинг куни бўлмиш Арафа кунида ушбу дуони ўқишга сайъ-ҳаракат қилгин. "
Бу муборак кунда энг муҳим дуо ва муножотлардан бири бу меҳрибон ва раҳмли аллоҳ таолодан мағфират ва кечирим сўраш саналади.
Зилҳижжа ойнинг 9-чи кунида Пок имомлар алайҳимсаломларнинг кўп аъмол ва тоат –ибодатлари ҳақида ривоятлар борким бу гўзал ва буюк кундан кўпроқ баҳраманд бўлишимиз учун имконият яратади.
Расули Акрам (с)-нинг бир неча ҳамду саноларида шундай уқиймиз: "Жаҳаннам устидан ҳукумронлик қиладиган Парвардигор покдир, жаннатда ўз раҳматини кенгайтирган аллоҳ покдир ва қиёмат кунида адолати намоён бўладиган Парвардигор покдир.."
Арафа кунида энг гўзал ва энг умумий дуолардан бири бу Расули Акрам (с)-нинг набераларидан бири бўлмиш Имом Ҳусейн (а) Арафот саҳросида ўқиган дуосидирким олий мазмунга эгадир.
Имом Ҳусейн (а) бундай кунлардан бирида Арафот маънавий фазоси, Арафот саҳроси ва Жабалур-Раҳма тоғида ўзининг кўп муножотларини замзама этди ва унинг малакутий товуши на фақат Арафот саҳросининг ҳожийлари ўртасида тарқалган эди, балки бу ошиқона муножотлар таърих давомида муштоқ қалбларни таъсир остида қарор берган эди.
Шак-шубҳасиз Ҳажга мушарраф бўлган инсонлар учун Арафа куни энг муҳим ва ирфоний кунларидан бири саналади. Улар ўз ҳажларини бу муборак кунда Арафотнинг рамзли ва сирли саҳросида бошлашади. Ўз кўнгилларида Ҳазрати Одам, Иброҳим ва Муҳаммад (с) каби буюк анбиёларнинг қийматли хотираларига эга бўлган зиёратчилар Арафот сарзаминида дуо, тоат-ибодат ва шукр қилиш билан шуғулланишади. Эҳтимол бу фурсат гуноҳлардан пок бўлиш ва Минодаги аъмоллари учун тайёр бўлишларига инкор этиб бўлмайдиган фурсат саналса.
Амир-ал-мўъминин Али алайҳиссалом шундай марҳамат қилади: "Зиёратчилар ва ҳожийлар эҳромни кийиб нима учун аввалида Арафотга бориб кейин Каъбани тавоф қилишларини биласизми? Чунки Арафот Ҳарам ҳудудларидан ташқарида жойлашган ва Аллоҳнинг меҳмони бўлган киши, аввал дарвозадан ташқарига бориб, Ҳарамга киришга лойиқ бўлишигача муножот ва нола қилиш керак."
Ҳамда ул ҳазрат Арафот саҳросининг аҳамият ва азамати ҳақида шундай марҳамат қилади: "Айрим гуноҳлар шундай оғирдирким фақат Арафотда уни кечириш мумкин бўлади." Шунинг учун чўл-биёбон бўлишига қарамай, бу муқаддас сарзаминда зиёратчилар арафа кунида худонинг кечириши ва авф этишидан умидвор бўлишади.
Ҳазрат Муҳаммад (с) нинг ҳадисларидан бирида шундай келтирилган: "Зиёратчилар Арафот сарзаминида тўхташлари вақтида йиғлаб ўз эҳтиёжларини аллоҳдан сўрашади ва аллоҳ таоло ўз фаришталари олдида мўмин-мусулмон бандаларини таъриф-тавсиф бериб фахрланади ва уларга шундай хитоб айлайди: "Менинг бандаларим ўзоқ жой ва маконлардан менинг олдимга келганлари, ўз мол-мулкларини менинг йўлимда сарфлаганлари ва чарчаб қолганларини кўрмаяпсизларми? Иззат-ҳурматим ва жалолимга қасамким, гуноҳкорларини эзгў ва яхши ишларни амалга оширувчиларига бағишлайман ва ўз оналаридан янги туғилганларидек уларни гуноҳдан поклайман."
Шу тартиб билан ҳожийлар Арафотда ўз ҳажларининг биринчи кунида ҳожий бўлишга шойиста ва лойиқ бўлишлари учун ўз гуноҳларидан пок бўлишади. Арафот Минога етиб боришнинг йўли саналади. Чунки ҳожийлар у ерда уч кун қолишлари лозим ва учмаротаба шайтонга тош отишлари керак ва шайтондан ва бошқа шайтоний барча нарсалардан ўз вужудларини поклашлари лозим бўлади. Шу сабабдан Арафа куни ва Арафот саҳроси зиёратчилар учун катта аҳамиятга эгадир. Улар хотиржамлик ва бошқа ташвишлардан узоқда бўлиш орқали ўз парвардигорлари билан алоқада бўлишади ва мағфират қилиш ва уларни авф этишини сўрашга сайъ-ҳаракат қилишади.
Шуни айтиш жойизким ўтган йилда Минода юз берган фожиа ва зиёратчиларнинг қурбон бўлишлари Ол-Сауд давлатининг масъулиятсизлигидан далолат беради. Ол-Сауд бир неча маротаба бу маънавий ва азаматли маросимни маъмурият ва идора қилиш устидан чиқмаслиги ва лаёқатсизлигини исботлади .
Бу йил Арафа кунида мўъмин-мусулмонларнинг энг муҳим дуолари Макка, Мадина ва Қудс каби уларнинг муқаддас маконлари зуравон қудратлар қулидан нажот топишидан иборатдир.
Азизлар, яна бир бора барчангизни дуолар ижобат бўладиган кун билан қутлаб, Арафа кунига бағишланган махсус эшиттиришни якунлаймиз.
Сизу бизни ёлғиз ва қодир Парвардигорнинг ўзи, ўз паноҳида асрашини тилаб қоламиз, омон бўлинг!