сентябр 13, 2016 14:44 Asia/Tashkent

Марҳаб ғазабга келди ва ғурурланиб ўз акасини чақирди ва айтди: "Ҳорис, бу ёш йигит ким бўладики бизларни шу ҳурматсизлик билан ислом динига ёки таслим бўлишга даъват этияпти?

Азиз тингловчилар, ўтган дастурларимиз давомида Хайбар сарзамини ва бу диёр яҳудий аҳолийси ҳақида ривоятлар эшитган эдик. Ривоятимизнинг шу жойига етиб келган эдикки хайбарликлар, қўёш ботишидан бир соат ўтиши билан Марҳабнинг қўғонлари қаршиларида бир гуруҳ мусулмонларни куришдиким уларнинг пешвоси Али алайҳиссалом эди. Али алайҳисалом оқ байроқи билан олдинга югуриб қичқирди ва чўл –биёбоннинг сукутини бўзилди. Али (а) шундай айтди: "Эй хайбарликлар! Мусулмонлар жон ва мол-мулкига шарик бўлишингиз учун ислом динини қабул қилинглар ва шу билан ўз мол-мулкларингизни сақлаб қўясизлар. Агар рози бўлмасангизлар қўлларингизни таслим бўлиш учун кўтаринглар. Шу ҳолда ҳам мусулмонлар паноҳида бўласизлар ва мол-мулкларингизни сақлаб қўясизлар. Акс ҳолда, ягона йўл фақат урушдир!

Р) Марҳаб ғазабга келди ва ғурурланиб ўз акасини чақирди ва айтди: "Ҳорис, бу ёш йигит ким бўладики бизларни шу ҳурматсизлик билан ислом динига ёки таслим бўлишга даъват этияпти?  

Ҳорис айтди: У Абутолибнинг ўғли, Алидир. Бугун мусулмонларнинг пешвоси Алидир!

Р) Марҳаб бир неча муддат ўзи билан фикр-андиша қилиш билан банд бўлди.

Марҳаб айтди: Ким бўлишига қатъи назар ундан қўрқмаслигимни айт. Мен ўз қотилимнинг исмини биламан, аммо у Али эмас!

Р) Шунингдек у тинчлади ва Ҳорисга айтди: Энди мусулмонларнинг пешвоси Али (а) га биз фақат найза, палаҳмон ва ўқ билан уларга жавоб беришимизни айтгин. Агар у майдон урушининг марди бўлса менинг урушимга тайёрлигини кўрсин. Марҳабнинг ғазабини фақат уни қонга бўяш билан пасайтириш мумкин.

Р) Хайбар яҳудийлари таслим бўлишларига бусунмасдилар, аммо Марҳаб ва унинг дўстларининг муқовимат қилишларидан Али (а) ва Пайғамбар (с) га қўполлик билан жавобларини беришдилар.

Али (а) улар билан сўзлаганидан бир неча вақт ўтганидан сўнг қўлғонлар бирининг эшики очилди ва бир гуруҳ яҳудийларнинг полвонлари чиқиб  мусулмонларга ўз ҳужумларини бошлашди. Уларниг пешвоси Ҳорис эди. У бир неча қадам олдинга борди ва Али (а) нинг ёронлари  Ҳориснинг ҳайбатидан қурқиб ўзларини орқага тортдилар.       

Яҳудийлар ҳам урушга шай бўлиб туришган экан. Жангчи Ҳорис  таомилга биноан яккама-якка олишувни таклиф этди. Бир лаҳза ўтишдан сўнг Ҳориснинг жонсиз жасади ерга тушди.  Ўртага чиққан Али уни бир ҳамладаёқ ўлдирди.

Р) Мусулмонлар хурсандчилик билан уруш майдонига югуришди. Бирданидан улар қаршисида отга минган зирҳли кийим кийган ва ғазабланган бир ботир пайдо бўлиб Али (а)га ҳужум қилди.  Бу яҳудийларнинг ботирларидан Марҳаб эди. У ўз биродарининг қон қасосини олиш учун уруш майдонига чиққан эди. Марҳаб жуда ғазабланган эди ва қичқириб айтарди: " Мен уша машҳур ботирман, онам менга Марҳаб деб ном қўйди. Бугун уруш кийимини кийган урушнинг  арслониман.

Р) Ҳазрати Aли ҳам жавобида шундай айтди “менга онам Ҳайдар арслон исмини бергандир,

Мен ўрмонларниннг ҳайбатли шери кабиман”,деб Марҳабга қарши юрди. Марҳаб ўша кеча тушида ўзини бир арслон тилка-пора қилганини кўрганди. Ҳазрати Али ва Марҳоб бир-бирига ҳужум қилдилар. Ҳазрати Али яҳудийга шундай бир зарба индирди-ки, қиличи Марҳобнинг қалқони ва дубулғаларини ёриб, бошини иккига айирди, тишларигача борди.

Р) Али (а) ўзини шундай ном билан тилга олганида Марҳабнинг оти югуришдан қолди. Марҳаб Ҳайдар исмини   эшиттиши билан жойида шайланди. Мубҳам ҳиссиёт уни қамраб олди ва у беихтиёр хотиралар сарзаминига борди!

Марҳабнинг болалик пайтида башорат этадиган бир аёл унга доялик қиларди. Кунлар ўтиб Марҳаб қад-қомати келишган йигитга айланди. Уни кўриб дояси ҳайратланиб  мақтовлар  айтарди: "Бирон шахс ҳам сенга тенг бўла олмайди. Сени қатл этишингни хоҳлаган шахснинг исми Ҳайдардир."

Р)Али (а) тилидан Ҳайдар исмини эшитиш, Марҳабнинг хотирасини ўйғонди ва уша башоратчи аёлнинг сўзларини эсига келтирди. Сўнгра ўз отининг бошини қайтариб уруш майдонидан қочишга ҳаракат қилди. Аммо тақдир майдонидан қочиш имкони йўқ эди!