Нур томон йӯл--807
« Саффот " муборак сураси 22-30-ояти карималарининг шарҳи.
Дастлаб “Саффот” муборак сураси 22-23- ояти карималарининг тиловатига қулоқ тутамиз:
احْشُرُوا الَّذِينَ ظَلَمُوا وَأَزْوَاجَهُمْ وَمَا كَانُوا يَعْبُدُونَ ﴿٢٢﴾ مِن دُونِ اللَّـهِ فَاهْدُوهُمْ إِلَىٰ صِرَاطِ الْجَحِيمِ ﴿٢٣﴾
Бу ояти карималар қуйидагича таржима қилинган:
Зулм қилганларни, уларнинг жуфтларини ва улар ибодат қилиб юрган нарсаларини тўпланг. (22) Аллоҳдан ўзга. Бас, уларни жаҳийм йўлига ҳидоят қилинг»(дейилур). (23)
Ӯтган суҳбатимизда дӯзах аҳли оловни кӯришлари билан ӯтмишларидан пушаймон бӯлиб, ӯзларини надомат қилишар, ушбу кунни инкор қилган бизларнинг ҳолимизга вой, дея доду фарёд солишади, деб айтган эдик.
Бу ояти карималарда буюрилади: ӯша куни Аллоҳ таъоло дӯзахнинг маъмурлари бӯлган фаришталарга кофирлар, золимлар ва уларнинг маъбудларини бошқалардан ажратингда, дӯзахга томон бошланг, дея буйруқ беради.
Ояти карималарнинг давомида буюрилади: улар дӯзахга томон бошлаб кетилади. Бу таъбир золим кишилар учун улкан таҳқирдир. Яъни дунёда ӯз ихтиёри билан сиротал мустақим, яъни Аллоҳнинг тӯғри йӯлини танламаган киши қиёмат куни дӯзахга мажбурлаб ҳидоят қилинади.
Бу ояти карималардан қуйидагиларни ӯрганамиз:
- Қиёмат куни ҳар бир киши ӯз маҳбуби ва фикрдоши билан қайта тирилиб, суҳбатдош бӯлади. Тош ва ёғоч маъбудларга сиғинганлар ӯша маъбудлари билан тириладилар.
- Қиёмат куни ҳеч ким ва ҳеч нарса инсонга мушкулкушо бӯлолмайди, уни дӯзахдан сақлаб қололмайди.
Энди “Саффот” муборак сураси 24-26- ояти карималарининг тиловатига қулоқ тутамиз:
وَقِفُوهُمْ ۖ إِنَّهُم مَّسْئُولُونَ ﴿٢٤﴾ مَا لَكُمْ لَا تَنَاصَرُونَ ﴿٢٥﴾ بَلْ هُمُ الْيَوْمَ مُسْتَسْلِمُونَ ﴿٢٦﴾
Бу ояти карималар қуйидагича таржима қилинган:
Ва уларни тўхтатинглар! Албатта, улар сўралгувчидирлар. (24) Сизларга нима бўлди? Ўзаро ёрдамлашмаяпсиз?! (25) Йўқ! Улар бугунги кунда таслим бўлгувчилардир. (26)
Олдинги оятларда фаришталар золимларни тӯплаб, дӯзахга элтишга маъмур эканликларини англадик. Бу ояти карималарда буюрилади: Золимларни тӯхтатинг. Улар дӯзахга киришдан олдин бир қатор саволларга жавоб беришлари лозим. Гарчи Аллоҳдан ҳеч нарса яширин бӯлмай, у бу саволларнинг жавобини билиб турсада. Аммо бу ишдан кӯзланган мақсад золимларнинг ӯз гуноҳларига иқрор келтиришларидир. Иқрор эса уларни тергаш билан бирга жазоланишлари учун далил-ҳужжат бӯлади.
Золимларнинг ақида ва амаллари ҳақидаги саволлар билан бирга улардан нега кӯп сонли фикрдошларинг ва дӯстларингдан кӯмак сӯрамайсиз? Дунёда қийинчиликка дуч келган чоғи уларга юзланардингиз, нега бунда улардан ёрдам сӯрамайсиз?- дея сӯралади.
Улар бу ерда қудрат ва сарват соҳиблари ёрдам беролмаслигини, уларнинг ӯзлари ҳам кӯмакка муҳтож эканликларини, фикрдош ва маслакдошлари ҳам кӯмаклашишдан ожиз эканликлари, зеро бунда ҳамма Аллоҳнинг мутлақ қудратига таслим эканлиги, унинг иродасига қарши бирор-бир ишни бажаришдан ожиз эканликларини тан олишади.
Бу ояти карималардан қуйидагиларни ӯрганамиз:
- Қиёмат куни ҳар биримиз сарҳисоб қилинамиз. Умримиз ва ёшлигимиз, фикр-қараш ва ақида, юриш-туриш ва амалларимиз ҳақида сӯраламиз.
- Туғён қилувчи ва саркашларнинг барчаси қиёмат куни Аллоҳнинг қудратига сӯзсиз таслим келтирадилар.
- Дунё ҳаётининг акси ӯлароқ қиёматда гунаҳкорлар ӯзаро бир-бирларини қӯллаб-қувватлай олмайди.
Энди “Саффот” муборак сураси 27-30- ояти карималарининг тиловатига қулоқ тутамиз:
وَأَقْبَلَ بَعْضُهُمْ عَلَىٰ بَعْضٍ يَتَسَاءَلُونَ ﴿٢٧﴾ قَالُوا إِنَّكُمْ كُنتُمْ تَأْتُونَنَا عَنِ الْيَمِينِ ﴿٢٨﴾ قَالُوا بَل لَّمْ تَكُونُوا مُؤْمِنِينَ ﴿٢٩﴾ وَمَا كَانَ لَنَا عَلَيْكُم مِّن سُلْطَانٍ ۖ بَلْ كُنتُمْ قَوْمًا طَاغِينَ ﴿٣٠﴾
Бу ояти карималар қуйидагича таржима қилинган:
Улар бир-бирларига савол берурлар. (27) Улар: «Албатта, сизлар бизга ўнг томондан келар эдингиз», дерлар. (28) Улар: «Йўқ! Сиз ўзингиз мўмин бўлмаган эдингиз. (29) Бизнинг устингиздан ҳукмронлигимиз бўлмаган эди. Йўқ! Сиз ўзингиз туғёнга кетган қавм эдингиз. (30)
Бу ояти карималарда қиёматнинг саҳналаридан бири тасвирланади. Бунда гумроҳ пешволар ва уларнинг эргашувчилари ӯзаро бир-бирларини айблаб, даъво қилишади. Эргашувчилар: сиз ӯзингизни хайрихоҳ ва дӯст кӯрсатиб, бизни бу янглиш йӯлга бошладингиз. Акс ҳолда биз адашмаган бӯлардик.
Уларнинг пешволари ӯзларини гунаҳкор қилишади: сиз ӯзингиз иймон аҳли эмас эдингиз. Акс ҳолда Аллоҳнинг пайғамбарлари ва самовий китоблар туриб, бизга эргашмасдингиз. Ӯзингиздан кӯринг, бизданмас. Зеро, биз сизни бу йӯлга мажбурлаб киритмаганмиз, дейишади.
Бу ояти карималардан қуйидагиларни ӯрганамиз:
- Ширк пешволарига эргашган гунаҳкорлар қиёмат куни ӯз гуноҳларини гумроҳ пешволарнинг бӯйнига юклаб, ӯзлари қутулиб қолмоқчи бӯлишади. Аммо бундай баҳоналар қабул қилинмайди.
- Дунёда куфр ва ширк пешволари ӯзларини хайрихоҳ кӯрсатиб, одамларни гумроҳ қилишади.
- Муҳит ва ташқи омиллар инсонни гуноҳ қилишга мажбурламайди. Балки ҳар бир шахснинг ирода ва ихтиёри уни гунаҳкорлар ва адашганлар тӯдасига қӯшилиб кетишга ундайди.