Нур томон йӯл --808
« Саффот " муборак сураси 31-38-ояти карималарининг шарҳи.
Дастлаб “Саффот” муборак сураси 31-33- ояти карималарининг тиловатига қулоқ тутамиз:
فَحَقَّ عَلَيْنَا قَوْلُ رَبِّنَا ۖ إِنَّا لَذَائِقُونَ ﴿٣١﴾ فَأَغْوَيْنَاكُمْ إِنَّا كُنَّا غَاوِينَ ﴿٣٢﴾ فَإِنَّهُمْ يَوْمَئِذٍ فِي الْعَذَابِ مُشْتَرِكُونَ ﴿٣٣﴾
Бу ояти карималар қуйидагича таржима қилинган:
Бас, ҳаммамизга Роббимизнинг (азоб) сўзи ҳақ бўлди. Албатта, биз тотгувчилармиз. (31) Ҳа, биз сизларни иғво қилдик. Албатта, биз иғво қилгувчи эдик», дерлар. (32) Бас, улар у кунда азобда шерик бўлгувчилардир. (33)
Ӯтган суҳбатимизда гумроҳлар қиёмат куни ӯз гуноҳларини куфр пешволарининг зиммасига юклашга интилишади, улар бизни гумроҳ қилди, деб даъво қилишади, деб айтган эдик.Аммо пешволари уларнинг бу даъволарини инкор қилиб, сизлар саркаш феъл ва ҳақни инкор қилишларинг билан Аллоҳнинг расуллари ва самовий китоблар қолиб, бизга эргашдиларинг. Биз сизни мажбурлаб адаштирганимиз йӯқ, деб жавоб беришади. Биз ӯзимиз гумроҳ эдик. Шу сабабли бизга эргашганларинг учун сизлар ҳам гумроҳ бӯлдиларинг, деб айтишади.
Бу ояти карималарда буюрилади: Гумроҳ пешволар ва уларнинг издошлари қиёмат куни бунақа даъво ва тортишувлардан фойда йӯқ, деган хулосага келишади. Зеро, уларни азоблаш ҳақида Илоҳий буйруқ содир этилган ва улар тезда азобга гирифтор этилади. Уларнинг ҳаммаси дӯзахийдир. Аммо ҳар бири бошқаларни йӯлдан адаштиришда қӯшган ҳиссасига қараб жазоланади.Шу сабабли жазоланиш даражалари бир-биридан фарқ қилади.
Бу ояти карималардан қуйидагиларни ӯрганамиз:
1. Пайғамбарлар дунёда ваъда қилган азобга қиёмат куни гунаҳкорлар эътироф қилишади, аммо бу эътироф уларнинг ҳолатига таъсир ӯтказмайди.
2. Адашганларга эргашган киши албатта адашади ва натижада дӯзахда ҳам улар билан бирга бӯлади.
3. Ёвуз кишиларни жамиятнинг пешвоси сифатида қабул қилиш, уларга эргашиш золим ва гумроҳларни рағбатлантиради. Натижада одамлар ҳам қиёмат куни уларнинг азобига шерик бӯлади.
Энди “Саффот” муборак сураси 34-35- ояти карималарининг тиловатига қулоқ тутамиз:
إِنَّا كَذَٰلِكَ نَفْعَلُ بِالْمُجْرِمِينَ ﴿٣٤﴾ إِنَّهُمْ كَانُوا إِذَا قِيلَ لَهُمْ لَا إِلَـٰهَ إِلَّا اللَّـهُ يَسْتَكْبِرُونَ ﴿٣٥﴾
Бу ояти карималар қуйидагича таржима қилинган:
Албатта, Биз жиноятчиларга шундоқ қилурмиз. (34) Чунки, уларга қачонки «Ла илаҳа иллоллоҳу», дейилса, мутакаббирлик қилар эдилар. (35)
Бу ояти карималарда Аллоҳнинг гунаҳкорларга муносабатига ишора қилиниб, буюрилади: Пайғамбарлар халқни тавҳид ва ёлғиз Худо сари даъват этган пайти айримлар такаббурлик қилишар, уларнинг гапларини эшитишни ҳам истамас эдилар. Бундай кишилар якравлик қилиб, куфрни пеша айлашди ва уларни қиёмат куни қаттиқ азоб кутмоқда.
Бундай такаббур ва якравликка айрим кишиларнинг мол-дунёси ёхуд шуҳрат ва унвонлари, баъзида ақида ва расм-русумларига бӯлган таассублари сабаб бӯларди.
Ҳаққа нисбатан такаббур қилувчилар уни инкор қилиш билан кифояланиб қолмай, ҳақни баён этгувчини масхара қилишар, ҳатто баъзан уни ножӯя нарсаларга ӯхшатишарди.
Бу ояти карималардан қуйидагиларни ӯрганамиз:
1. Аллоҳнинг ваъдалари дунё ва охиратда амалга ошади. Улар шунчаки айтилган ваъдалар эмас.
2. Гуноҳларнинг илдизи тавҳид, ҳақиқат ва тӯғриликка нисбатан такаббур қилишга бориб тақалади.
3. Пайғамбарлар одамларни ӯзларига эмас, балки ягона Худо сари даъват қилишади. Улар бу амалларидан бирор-бир фойда кӯзлашмайди, аммо доимо мухолифларининг озор ва туҳматларига гирифтор бӯлишган.
Энди “Саффот” муборак сураси 36-38- ояти карималарининг тиловатига қулоқ тутамиз:
وَيَقُولُونَ أَئِنَّا لَتَارِكُو آلِهَتِنَا لِشَاعِرٍ مَّجْنُونٍ ﴿٣٦﴾ بَلْ جَاءَ بِالْحَقِّ وَصَدَّقَ الْمُرْسَلِينَ ﴿٣٧﴾ إِنَّكُمْ لَذَائِقُو الْعَذَابِ الْأَلِيمِ ﴿٣٨﴾
Бу ояти карималар қуйидагича таржима қилинган:
«Ахир биз бир жинни шоирни деб ўз худоларимизни тарк қилгувчи бўлайликми?!» дер эдилар. (36) Йўқ! У ҳақни келтирди ва Пайғамбарларни тасдиқ қилди. (37) Албатта, сиз аламли азобни тотгувчидирсиз. (38)
Бу ояти карималарда мушрикларнинг пайғамбарлар даъватини рад қилиш учун келтирган баҳоналарига ишора қилиниб, буюрилади: улар пайғамбарларга сӯзлари шоирлар каби ҳиссиёт ва хаёлпарастликдан иборат, дея туҳмат қилишарди. Улар : пайғамбар жин таъсирида шеър ва шоирликни ӯрганган, деб айтишарди. Тарихдан маълумки, Арабистон ярим ороли аҳолиси шоирлар жинлардан шоирлик маҳоратини ӯрганишади, натижада гӯзал шеърлар ёзиш малакасига эга бӯлишади, деган ақидага эга эдилар.
Бу ояти карималардан қуйидагиларни ӯрганамиз:
1. Нотӯғри ақида ва дунёқарашга таассуб қилиш инсоннинг ҳақиқатни қабул қилишига тӯсқинлик қилади.
2. Мункирлар пайғамбарлар даъватининг ёйилишига тӯсқинлик қилиш учун доимо туҳмат ва таҳқир усулидан фойдаланишган.
3. Барча Илоҳий пайғамбарларнинг таълимоти бир хил. Уларнинг барчаси халойиқни тавҳид ва ягона Аллоҳга сиғиниш учун даъват қилишган.