июл 13, 2019 18:43 Asia/Tashkent

« Саффот " муборак сураси  50-61-ояти карималарининг шарҳи.

 Дастлаб “Саффот” муборак сураси  50-53- ояти карималарининг тиловатига қулоқ тутамиз:

فَأَقْبَلَ بَعْضُهُمْ عَلَىٰ بَعْضٍ يَتَسَاءَلُونَ ﴿٥٠﴾وَنُفِخَ فِي الصُّورِ فَإِذَا هُم مِّنَ الْأَجْدَاثِ إِلَىٰ رَبِّهِمْ يَنسِلُونَ ﴿٥١﴾ قَالُوا يَا وَيْلَنَا مَن بَعَثَنَا مِن مَّرْقَدِنَا ۜ ۗ هَـٰذَا مَا وَعَدَ الرَّحْمَـٰنُ وَصَدَقَ الْمُرْسَلُونَ ﴿٥٢﴾ إِن كَانَتْ إِلَّا صَيْحَةً وَاحِدَةً فَإِذَا هُمْ جَمِيعٌ لَّدَيْنَا مُحْضَرُونَ ﴿٥٣﴾

Бу ояти карималар  қуйидагича таржима қилинган:

Бас, улар бир-бирларидан сўрай бошлайдилар. (50) Ичларидан бир сўзловчи: «Аниқки, менинг бир дўстим бор эди. (Аҳли жаннатлардан бирлари сўз бошлаб, ҳеч шубҳа йўқки, у дунёда менинг бир танишим бор эди.) (51) У: «Сен ҳам тасдиқловчиларданмисан?! (52) Ўлиб, тупроқ ва суяклар бўлиб кетсак ҳам, албатта, жазоланадиганлардан бўлурмизми?!» дер эди. (53)

 Жаннат аҳлининг роҳат курсиларга суяниб ӯтиришлари, жаннат базмларида дӯстлари билан самимий суҳбат қуриб ӯтиришларини ӯтган суҳбатимизда эслатган эдик. Бу ояти карималарда жаннат аҳлининг суҳбатидан лавҳа келтирилган. Шу йӯл билан биз ғафлатдаги бандаларга дунёда дӯст бӯлганларнинг қиёматда йӯллари айри бӯлиши, бири жаннат, бири эса дӯзахга кетиши мумкинлиги ҳақида огоҳлантирилади.

Ояти карималарда буюрилади: Жаннат аҳли суҳбат чоғи бир-бирларидан дунёда бӯлиб ӯтган ҳодисалар ҳақида сӯрашади, ҳар ким ӯз хотираларини баён айлайди. Улардан бири қиёмат кунига мункир бӯлган, ӯлимдан кейинги қайта тирилишни инкор этадиган дӯстини эслайди. У ӯзининг мумин дӯстига савол билан юзланиб, “Сен ростдан ҳам шунақа нарсаларга ишонасанми? Амалларимиз сарҳисоб куни жазо ёхуд мукофотга лойиқ топилади,  деган чӯпчакка ишонасанми? – дея сӯраркан масхаралаш оҳангида.

Бу ояти карималардан қуйидагиларни ӯрганамиз:

  1. Кишининг иймон-эътиқодининг сусайишига сабаб бӯлмаса, динсиз ёхуд иймони заиф кишилар билан ӯтириб-туриш мумкин.
  2. Қиёматни инкор қилувчилар ӯз  иддаоларига бирор-бир далил келтиролмайдилар.
  3. Қиёмат куни инсоннинг дунёдаги хотираси ӯчиб кетмайди. Киши дунёдаги воқеа-ҳодисаларни эслай олади.

  

Энди  “Саффот” муборак сураси   54-57- ояти карималарининг тиловатига қулоқ тутамиз:

فَالْيَوْمَ لَا تُظْلَمُ نَفْسٌ شَيْئًا وَلَا تُجْزَوْنَ إِلَّا مَا كُنتُمْ تَعْمَلُونَ ﴿٥٤﴾ إِنَّ أَصْحَابَ الْجَنَّةِ الْيَوْمَ فِي شُغُلٍ فَاكِهُونَ ﴿٥٥ هُمْ وَأَزْوَاجُهُمْ فِي ظِلَالٍ عَلَى الْأَرَائِكِ مُتَّكِئُونَ ﴿٥٦ لَهُمْ فِيهَا فَاكِهَةٌ وَلَهُم مَّا يَدَّعُونَ ﴿٥٧ 

Бу ояти карималар    қуйидагича таржима қилинган:

Сизлар ҳам қараяпсизларми?» деди. (54) Бас, ўзи қараб, уни дўзахнинг ўртасида кўрди. (55) У: «Аллоҳга қасамки, мени ҳам ҳалок қилишингга оз қолган экан. (56) Агар Роббимнинг неъмати бўлмаганида, мен ҳам (дўзахга) ҳозир қилинганлардан бўлур эдим. (57)

Жаннатдаги киши суҳбатдош дӯстларига дунёдаги хотираларини баён қилишда давом этади: дунёда эътиқодим учун мени масхара қилиб юрадиган одам бугун дӯзахдадир. Истасангиз унинг дӯзахдаги ҳолатини кӯришингиз мумкин. Албатта, мен ҳам у билан ӯтириб-турганим сабабли тӯғри йӯлдан адашишим  ва бугун жойим дӯзахда, унинг ёнида бӯлиш мумкин эди. Аммо Аллоҳ таъоло менга  иймоним ва эзгу ишларим сабабли лутф айлади ва бу ҳалокатли қисматдан нажот топдим.

Бу ояти карималардан қуйидагиларни ӯрганамиз:

  1. Қуръони карим оятларида келтирилишича жаннат аҳли истаган пайтида дӯзах аҳлининг ҳолатини кӯздан кечиришлари ҳатто улар билан гаплашишлари  мумкин. Аммо дӯзах аҳли жаннатни ва жаннатийлар ҳолатини кӯра олмайди.
  2.  Динсиз ёхуд иймони заиф кишилар билан ӯтириб-туриш мумкин. Аммо улар билан дӯстлашиш ӯта хавфлидир. Зеро, Аллоҳ лутф айламаса, киши уларнинг таъсирида қолиб, дӯзахий бӯлиши мумкин.

Энди  “Саффот” муборак сураси   58-61- ояти карималарининг тиловатига қулоқ тутамиз:

أَفَمَا نَحْنُ بِمَيِّتِينَ ﴿٥٨﴾ إِلَّا مَوْتَتَنَا الْأُولَىٰ وَمَا نَحْنُ بِمُعَذَّبِينَ ﴿٥٩﴾ إِنَّ هَـٰذَا لَهُوَ الْفَوْزُ الْعَظِيمُ ﴿٦٠﴾ لِمِثْلِ هَـٰذَا فَلْيَعْمَلِ الْعَامِلُونَ ﴿٦١﴾

Бу ояти карималар    қуйидагича таржима қилинган:

Биз ўлгувчи эмас эканмизми?! (58) Фақат биринчи ўлимимиздан бошқа?! Биз азоблангувчи эмас эканмизми?!» деди. (59) Албатта, бу айни улуғ ютуқдир. (60) Бас, амал қилгувчилар мана шунга ўхшаш нарса учун амал этсинлар. (61)

 Жаннатга дохил бӯлган киши табиийки, азоб-уқубатлардан омонда бӯлади. Аммо бу нарсани таъкидлашнинг икки хил сабаби бор: Биринчиси  шукронага сабаб бӯладиган Аллоҳнинг лутфу иноятини эслаш. Иккинчиси жаннатда абадий қолиш инсоннинг энг олий саодати эканлигини таъкидлашдир. Дунёда инсоннинг ӯлимига сабаб бӯладиган касаллик ва қарилик каби ҳолатлар жаннат аҳли учун бегонадир.Қайд қилиш жоизким, инсонинг дунёдаги умри жуда қисқа бӯлиб, азоб ва машаққатларга тӯлла. Аммо охират абадийдир. Жаннат аҳли абадий роҳат-фароғат, бахт-саодат оғушидалар.

Кейинги ояти карималарда жаннатийларнинг дунё аҳлига мурожаатлари баён этилган: Эй дунёда яшаш фурсатини ҳали қӯлдан бермаган кишилар, охиратингиз учун кӯпроқ ажр-савоб тӯплаш мақсадида имкони борича эзгу амалларни бажаришга шошилинг. Мол дунёда қадрли ҳисобланади. Аммо охират бозорида фақат амал қадрлидир. Унда одамларнинг қадр-қиймати  амаллари билан ӯлчанади, бойлик, қудрат, шон-шуҳрат  ва унвонлари билан эмас.

Бу ояти карималардан қуйидагиларни ӯрганамиз:

  1.  Жаннатда ӯлим деган тушунча йӯқ. Дӯзахийлар эса азоб-уқубат натижасида мунтазам равишда ӯлиб, яна қайта тирилишади.
  2. Фисқ-фасод жӯш урган муҳитларда  эҳтиёткорлик қилган кишилар турли тойилишлардан омонда қолиб, охир-оқибат абадий саодатга эришадилар.
  3. Инсоннинг дунёдаги амаллари нажот топиш ва абадий саодатга эришиш каби олий мақсадларга қаратилган бӯлиши керак. Акс ҳолда қиёмат куни чӯнг ҳасратларга юзланади.