Нур томон йӯл--811
« Саффот " муборак сураси 62-68-ояти карималарининг шарҳи.
Дастлаб “Саффот” муборак сураси 62-63- ояти карималарининг тиловатига қулоқ тутамиз:
أَذَٰلِكَ خَيْرٌ نُّزُلًا أَمْ شَجَرَةُ الزَّقُّومِ ﴿٦٢﴾ إِنَّا جَعَلْنَاهَا فِتْنَةً لِّلظَّالِمِينَ ﴿٦٣﴾
Бу ояти карималар қуйидагича таржима қилинган:
Манзил ўлароқ ана ўша яхшими ёки заққум дарахтими? (62) Албатта, Биз у(дарахт)ни золимлар учун фитна қилдик. (Биз заққум дарахтини золимлар–кофир ва мушриклар учун фитна қилиб қўйдик. Мушриклар, жаҳаннамда заққум деган дарахт бўлар экан, деган гапни эшитганларида, доимо олов ёниб турадиган дўзахда қандай қилиб дарахт ўсади, оловда куйиб кетмайдими, деб масхара қилишди.) (63)
Ӯтган суҳбатимизда жаннатнинг айрим неъматлари ҳамда ундаги роҳат –фароғат ва осойишталикка ишора қилинган эди. Бу ояти карималарда эса уларнинг шароитлари дӯзахийлар билан қиёсланиб, буюрилади: жаннат аҳлининг турли роҳатбахш ичимлик ва ноз-неъматлардан иборат дастурхонлари яхшими ё дӯзахийларга ичириладиган аччиқ ва ёқимсиз ичимликларми?
Албатта, бу икки гуруҳни ӯзаро қиёслаб бӯлмайди. Аслида дӯзах осойишталикнинг жойи эмас. Шу сабабли анвойи лаззатлар макони бӯлган биҳишти анбарсиришт билан уни қиёслаб бӯлмайди. Ояти карималардаги бу таъбир ғофил кишиларни огоҳлантириш ва уларни ғафлат уйқусидан уйғотиш учун ишлатилган.
Бу ояти карималардан қуйидагиларни ӯрганамиз:
- Айрим нарсаларни ӯзаро қиёслаганда фақатгина уларнинг ӯткинчи дунявий натижаларини эмас, балки охират кунидаги азоб ва мукофотларига ҳам эътибор қаратишимиз лозим.
- Дӯзахга киришнинг заминаси зулмдир. Ӯзига, ӯзгаларга, Аллоҳнинг дини ва Худонинг дӯстларига нисбатан зулм.
إِنَّهَا شَجَرَةٌ تَخْرُجُ فِي أَصْلِ الْجَحِيمِ ﴿٦٤﴾ طَلْعُهَا كَأَنَّهُ رُءُوسُ الشَّيَاطِينِ ﴿٦٥﴾ فَإِنَّهُمْ لَآكِلُونَ مِنْهَا فَمَالِئُونَ مِنْهَا الْبُطُونَ ﴿٦٦﴾
Бу ояти карималар қуйидагича таржима қилинган:
Дарҳақиқат, у бир дарахт бўлиб, дўзах қаъридан чиқур. (64) Унинг (мева) тугар жойи, худди шайтонларнинг бошларига ўхшайдир. (65) Бас, албатта, улар ундан егувчилардир. Ундан қоринларни тўлдиргувчилардир. (66)
Бу ояти карималарда заққум шарҳланади. Заққум дарахтининг шарҳи Духон муборак сурасининг 43-46- ояти карималарида ҳам келтирилган. Ояти карималардан маълум бӯлишича заққум ланғиллаб ёнаётган дӯзах оловининг ӯртасида ӯсиб чиққан дарахтдир. Дӯзахийлар унинг меваларини тановул қилишади. Табиийки, ёниб турган оловнинг ичида ӯсган дарахтнинг меваси сувсиз бӯлиб, куйдиргувчи хусусиятга эга. Бу мева еган кишига роҳат эмас, балки зиён-заҳмат етказади.
Бадбуйлиги ва маззаси кӯнгилни айнитувчи бу қӯрқинчли дарахтни Қуръони карим девнинг бошига ӯхшатган. Айтиш жоизким, аҳли башар қадим замонлардан буён бирор-бир фариштани кӯрмаган бӯлсада, девни ваҳимали, фаришталарни эса гӯзал сувратда тасвирлаб келади.
Бу ояти карималардан қуйидагиларни ӯрганамиз:
- Охиратнинг тизими дунё тизимидан фарқ қилади. Дунёда мумкин бӯлмаган ёниб турган оловнинг ичида дарахтнинг кӯкариб чиқиши охиратда бӯлиши мумкин.
- Дунёда шайтонга эргашувчилар охират куни ям-яшил эмас, балки нафратланарли манзарага эга бӯлган гиёҳларга гирифтор бӯлишади. Бу гиёҳлар худди шайтонларнинг қӯрқинчли бошлари ердан ӯсиб чиққанга ӯхшайди.
Энди “Саффот” муборак сураси 67-68- ояти карималарининг тиловатига қулоқ тутамиз:
ثُمَّ إِنَّ لَهُمْ عَلَيْهَا لَشَوْبًا مِّنْ حَمِيمٍ ﴿٦٧﴾ ثُمَّ إِنَّ مَرْجِعَهُمْ لَإِلَى الْجَحِيمِ ﴿٦٨﴾
Бу ояти карималар қуйидагича таржима қилинган:
Сўнгра, бунинг устига, улар учун ўта қайноқ сувдан аралаштирма ҳам бор. (67) Сўнгра, албатта, уларнинг қайтар жойи жаҳаннамга бўлур. (68)
Табиийки, заққум дарахтининг меваси ташналикни келтириб чиқаради. Бу ояти карималарда буюрилади: заққумнинг мевасидан еганлар ташналикларини қондириш учун куйдиргувчи қайноқ сув ичадилар.. Бу сув ифлос бӯлиб, сувсизликни қондириш ӯрнига баттар авж олдиради.
Ояти карималарнинг давомиад буюрилади: Заққум дарахтининг мевасидан еб, куйдиргувчи сув ичгандан сӯнг дӯзахийлар дӯзахга киритилади. Худди бирор-бир базмга киришдан олдин кишилар меҳмон қилингани каби. Дӯзах ташқарисидаги меҳмондорчилик бу қадар азоб бӯлса, унинг ичкарисига кирувчиларнинг ҳолига вой...
Бу ояти карималардан қуйидагиларни ӯрганамиз:
- Жаннат аҳли каби дӯзахийларнинг ҳам еб-ичадиганлари бор. Аммо уларнинг емишлари бадшакл ва маззаси нафратланарлидир. Уларни тановул қилиш роҳат бағишлаш ӯрнига машаққатни оширади.
- Дунёда Аллоҳнинг кӯрсатмаларига эътибор қаратмай, қоринларини ҳаром билан тӯлдириб юрадиганлар қорни қиёмат куни озор-азият берадиган нарсалар билан тӯлдирилади.
- Қиёмат хилма-хил манзиллардан иборат. Дӯзах аҳли бир неча босқичлардан ӯтгач, дӯзахдаги асл маконларига кириб боришади.