Нур томон йӯл--829
« Сод " муборак сураси 29-33-ояти карималарининг шарҳи.
Дастлаб “Сод” муборак сураси 29- ояти каримасининг тиловатига қулоқ тутамиз:
كِتَابٌ أَنزَلْنَاهُ إِلَيْكَ مُبَارَكٌ لِّيَدَّبَّرُوا آيَاتِهِ وَلِيَتَذَكَّرَ أُولُو الْأَلْبَابِ ﴿٢٩﴾
Бу ояти карима қуйидагича таржима қилинган:
Биз сенга нозил қилган Китоб муборакдир. Ақл эгалари унинг оятларини тадаббур қилишлари ва эслашлари учундир. (Қуръон оятларидан ақлли киши эслатма олади) (29)
Ӯтган суҳбатимизда оламларнинг яратилиш низоми ҳам, маҳкама ва жазолаш низоми ҳам ҳақ ва адолат асосида эканлигини таъкидлаган эдик. Шу сабабли Аллоҳ наздида яхшилар ва ёмонларнинг мақоми бир хил эмас. Бу ояти каримада буюрилади: Қуръон яратилиш мақсадини шарҳлаш учун нозил бӯлган китоб бӯлиб, барча инсонларнинг ривожланиш ва камолотга етиш асосидир.
Қуръон оятларининг маъносини англаш учун ақл-тафаккур юритганлар уларнинг буткул ҳикматдан иборат эканлигини англаб, саодатли яшаш йӯлини топиб оладилар. Зеро, Худодан ва ӯзларидан ғофил бӯлган кишилар гарчи баданлари ривожланишда давом этсада, улар тирик эмас, балки ӯликлардир.
Бу ояти каримадан қуйидагиларни ӯрганамиз:
- Қуръон нозил бӯлишидан мақсад инсоннинг Илоҳий оятлар устида тадаббур ва тафаккур юритишидир. Унинг оятларини шунчаки тиловат қилиш ҳам кишининг ҳаётига баракот бахш этади.
- Ваҳий ақл-заковатга тӯғри келмайди, деб ӯйлайдиганларнинг акси ӯлароқ Илоҳий ваҳий ақл-заковатга мос бӯлиб, Қуръони каримнинг бирор-бир ояти ақлга қарама-қарши эмас. Дарвоқе, Илоҳий ваҳий инсоннинг ақлини ривожлантириб, камолотга етказиш учун нозил бӯлган, ақлни йӯққа чиқариш учун эмас.
- Ақл-тафаккур соҳиблари Илоҳий оятлар ҳақида тадаббур қилиб, уларнинг аҳком ва рамзларини илғаб олишади.
Энди “Сод” муборак сураси 30-33- ояти карималарининг тиловатига қулоқ тутамиз:
وَوَهَبْنَا لِدَاوُودَ سُلَيْمَانَ ۚ نِعْمَ الْعَبْدُ ۖ إِنَّهُ أَوَّابٌ﴿٣٠﴾ إِذْ عُرِضَ عَلَيْهِ بِالْعَشِيِّ الصَّافِنَاتُ الْجِيَادُ ﴿٣١﴾ فَقَالَ إِنِّي أَحْبَبْتُ حُبَّ الْخَيْرِ عَن ذِكْرِ رَبِّي حَتَّىٰ تَوَارَتْ بِالْحِجَابِ ﴿٣٢﴾رُدُّوهَا عَلَيَّ ۖ فَطَفِقَ مَسْحًا بِالسُّوقِ وَالْأَعْنَاقِ ﴿٣٣﴾
Бу ояти карималар қуйидагича таржима қилинган:
Ва Биз Довудга Сулаймонни ҳадя қилдик. У қандай ҳам яхши бандадир. Албатта, у ўта қайтгувчидир. (30) Эсла, бир оқшом унга гижинглаб турган учқур отлар кўрсатилди. (31) У: «Албатта, мен Роббимнинг зикридан кўра дунё ишқига берилиб кетиб, ҳатто(қуёш) парда ила беркинибди-ку! (32) Уларни менга қайтаринг!» деди. Сўнгра уларнинг оёқ ва бўйинларини «силай» бошлади! (Бир муддат зеҳнимни Аллоҳнинг зикридан чалғитгани учун бу отларни Аллоҳ йўлида қурбонлик қилай, деб бўйинлари ва оёқларини кеса бошлади.) (33)
Бу ояти карималарда ҳазрат Довуднинг Худонинг эзгу бандаси бӯлган ва доимо Аллоҳга илтижо қиладиган Сулаймон исмли фарзанди борлиги ҳақида хабар берилади.
Сӯнгра Сулаймоннинг қудрат ва азамати баён қилиниб, буюрилади: Атрофида отлиқлар саф тортиб кетаётган пайти Сулаймон кибр-ғурурга берилиш ӯрнига ӯзи ва атрофидагиларга қарата дерди: мен бу отларни жамият хавфсизлигини сақлаш ва душманларга қарши жиҳод воситаси бӯлишлари учун Аллоҳ йӯлида яхши кӯраман.
Баъзи манбаларда бу ояти карималар шарҳида хатоликка йӯл қӯйилган. Масалан айримлар бу оятларни шундай шарҳлашган: Сулаймон отларнинг томошасига ғарқ бӯлди. Қуёш ботди ва намози қазо бӯлди. Шунда у Худодан аср намозини ӯқиб олиши учун қуёшни орқага қайтаришини сӯради.
Бу нарса ақлга тӯғри келмайди. Зеро, оддий бир инсон ҳам томошага берилиб намозини қазо қилишга рози бӯлмайди. Ҳазрат Сулаймон каби Аллоҳнинг солиҳ ва танланган бандаси бундай бефарқликка йӯл қӯймайди, албатта. Аллоҳ таъоло худди шу оятларда Худонинг яхши бандаси, кӯп тавба қилувчи, дея таърифлаган пайғамбар бундай бепарволикка йӯл қӯймайди, албатта. Бундай шарҳ оятнинг мазмунига тӯғри келмайди.
Бу ояти карималардан қуйидагиларни ӯрганамиз:
- Инсоннинг энг юксак мақоми Аллоҳга бандалик ва унга юзланишдир. Шу сабабли Қуръони каримда пайғамбарлар шаънида қайта-қайта “ъабд”, яъни қул сӯзи ишлатилган.
- Жамиятдаги ҳукмдор шахс хавфсизликни таъминловчиларга алоҳида эътибор қаратиши лозим. Қӯшиннинг саф тортиши мамлакат қудратини душманга намойиш қилиш ҳисобланади.
- Қудрат ва ҳакумат агар Аллоҳнинг мардлари ва солиҳ инсонлар қӯлида бӯлса зӯравонлик ва тажовуз воситасига айланмайди. Зеро, улар қудратдан Аллоҳнинг йӯлида ва фақат Аллоҳ учун фойдаланадилар.