Нур томон йӯл--833
« Сод " муборак сураси 49-58-ояти карималарининг шарҳи.
Дастлаб “Сод” муборак сураси 49-51- ояти карималарининг тиловатига қулоқ тутамиз:
هَـٰذَا ذِكْرٌ ۚ وَإِنَّ لِلْمُتَّقِينَ لَحُسْنَ مَآبٍ ﴿٤٩﴾ جَنَّاتِ عَدْنٍ مُّفَتَّحَةً لَّهُمُ الْأَبْوَابُ ﴿٥٠﴾ مُتَّكِئِينَ فِيهَا يَدْعُونَ فِيهَا بِفَاكِهَةٍ كَثِيرَةٍ وَشَرَابٍ ﴿٥١﴾
Бу ояти карималар қуйидагича таржима қилинган:
Бу эслатмадир. Албатта, тақводорлар учун гўзал оқибат. (49) Улар учун эшиклари очиқ адн жаннатлари бордир. (50) У ерда ёнбошлаган ҳолларида ундаги кўплаб мевалар ва шароблардан чақирарлар. (51)
Ӯтган дастурларимизда бир неча пайғамбарларнинг саргузаштига тӯхталиб ӯтдик. Бу ояти карималарда ӯша оятлар умумлаштирилиб, буюрилади: Аллоҳнинг лутф-карами фақатгина пайғамбарларга қаратилмаган. Балки Илоҳий тақвони пеша айлаган бандаларининг барчасига Парвардигори карим хайрли оқибат ато айлайди. Дунёда ҳалол-ҳаромга риоя қилиш натижасида айрим лаззатлардан ӯзини тийган парҳезкорларга қиёмат куни энг олий лаззат ва неъматларни ато айлайди.
Дунёнинг роҳат-фароғати тезда ӯтиб, умрнинг охири хасталик ва ӯлим билан тугайди. Аммо жаннат ва унинг лаззатлари абадий туганмасдир.
Дунёда Худо йӯлида сай-ҳаракат қилганларга қиёмат куни муносиб мақом-мартаба насиб айлаб, уларга Илоҳий адолат жорий қилинади.
Бу ояти каримадан қуйидагиларни ӯрганамиз:
- Ӯтганлар тарихи Қуръони каримда эрмак учун ҳикоя қилинмаган. Бу нарса кишиларнинг ғафлат уйқусидан уйғонишларига сабаб бӯлиши керак.
- Умрнинг узунлиги муҳим эмас, умрнинг қандай якун топиши муҳим. Тақво хайрли оқибатнинг воситасидир. Аллоҳ парҳезкорлар ва порсолар гуруҳига хайрли оқибатни ваъда қилгандир.
- Аллоҳ раҳматининг эшиклари жаннатийлар учун очиқдир. Улар нимани исташса, ӯшанга эришадилар.
Энди “Сод” муборак сураси 52-54- ояти карималарининг тиловатига қулоқ тутамиз:
وَعِندَهُمْ قَاصِرَاتُ الطَّرْفِ أَتْرَابٌ ﴿٥٢﴾هَـٰذَا مَا تُوعَدُونَ لِيَوْمِ الْحِسَابِ ﴿٥٣﴾ إِنَّ هَـٰذَا لَرِزْقُنَا مَا لَهُ مِن نَّفَادٍ ﴿٥٤﴾
Бу ояти карималар қуйидагича таржима қилинган:
Уларнинг ҳузурида кўзларини (номаҳрамдан) тийган тенгдош (ҳур)лар бордир. (52) Бу сизга ҳисоб куни учун ваъда этилган нарсалардир. (53)Албатта, бу Бизнинг (берадиган) ризқимиздир. Унинг ҳеч тугаши йӯқдир. (54)
Жаннатнинг неъматларини таърифлаган олдинги оятларнинг давоми сифатида бу ояти карималарда инсон ҳатто жаннатда ҳам умр йӯлдошига эҳтиёж сезиши таъкидланиб, буюрилади: Аллоҳ таъоло жаннат аҳлига покиза ва гӯзал, фақатгина ӯзининг жуфтига таважжуҳ қиладиган, ӯзларига тенгдош бӯлган жуфтлар ато айлайди.
Ояти карималарнинг давомда буюрилади: Дунёда амалга оширилган барча амаллар учун ҳисобот берилиши лозим бӯлган сарҳисоб куни фақатгина парҳезкорлар жаннат билан мукофотланадилар. Ӯшанда улар ҳақидаги Илоҳий ваъдалар амалга оширилади, зеро, Аллоҳнинг ваъдалари ёлғон ваъдалар эмас. Қайд қилиш жоизким Аллоҳнинг жаннатдаги солиҳ бандаларига ризқ қилиб берган неъматлари битмас-туганмасдир.
Бу ояти карималардан қуйидагиларни ӯрганамиз:
- Рисоладаги жуфти ҳалол деганда ӯз жуфтидан ӯзгага кӯз тикмайдиган, қалби фақатгина ӯзининг жуфти ҳалолига мойил бӯлган умр йӯлдоши тушунилади.
- Жаннат неъматлари ҳам ҳисоб-китобли ва ҳам битмас-туганмасдир.
- Қайта тирилиш жисмонийдир. Қиёмат куни инсон дунёдаги каби жисмда қайта тирилтирилади. У жаннатнинг лазиз меваларидан еб, роҳатбахш ичимликларидан ичади. Шунингдек, гӯзал жуфтлари воситасида жинсий эҳтиёжлари ҳам бартараф этилади.
Энди “Сод” муборак сураси 55-58- ояти карималарининг тиловатига қулоқ тутамиз:
هَـٰذَا ۚ وَإِنَّ لِلطَّاغِينَ لَشَرَّ مَآبٍ ﴿٥٥﴾ جَهَنَّمَ يَصْلَوْنَهَا فَبِئْسَ الْمِهَادُ ﴿٥٦﴾ هَـٰذَا فَلْيَذُوقُوهُ حَمِيمٌ وَغَسَّاقٌ﴿٥٧﴾ وَآخَرُ مِن شَكْلِهِ أَزْوَاجٌ ﴿٥٨﴾
Бу ояти карималар қуйидагича таржима қилинган:
(Иш) бундайдир. Албатта, туғёнга кетгувчилар учун ёмон оқибат.(55) Жаҳаннам бордир. Унга кирурлар. Бас, у қандай ҳам ёмон ётоқ! (56) Мана буни татиб турсинлар, қайноқ сув ва йирингни! (57) Ва бошқа унинг шаклидаги қўша-қўша(азоб)ларни ҳам. (58)
Яхшилар ва ёмонлар ишининг оқибатини бирга шарҳлаш Қуръони каримнинг услубидир. Бунда одамлар ҳар икки гуруҳни ӯзаро солиштириб, хулоса чиқаришади. Бу ӯринда ҳам жаннат аҳли учун мӯлжалланган неъматлар васфидан сӯнг буюрилади: Аммо ӯз ҳадларидан ошиб, саркашлик ва туғён қилганларни қиёмат куни оғир азоб-уқубат кутмоқда. Уларга лаззатли ичимликлар ӯрнига қайноқ сув ва баданларидан оққан йиринг ичирилади.
Жойлари барча ёвуз ниятли кимсалар тӯпланадиган дӯзахдир. Дӯзахийлар баданидан кишининг кӯнглини алағда қиладиган нафратланарли бадбӯй ҳид анқийди. Дӯзахийларнинг азоби қайноқ сув ва куйдиргувчи олов билан чекланмайди. Балки унда дӯзах аҳлини азоб-уқубатга соладиган қийноқнинг турлари кӯп.
Бу ояти карималардан қуйидагиларни ӯрганамиз:
- Оқибатни ӯйлаш инсоннинг тӯғри ҳаёт йӯлини танлаши ва оламлар Яратувчисининг кӯрсатмаларига нисбатан саркашлик ва туғён қилмаслигига сабаб бӯлади.
- Илоҳий азоблар худди Илоҳий мукофотлар каби хилма-хилдир.
- Дунёнинг ӯткинчи лаззатлари эвазига жаҳаннамнинг даҳшатли азобларини сотиб олмаслик учун эҳтиёт бӯлишимиз керак.