сентябр 15, 2016 13:06 Asia/Tashkent

Каромат деганда қадр-қиймат шарофат, ифтихор ва эҳтиром тушунилади. Қуръони карим оятларига кӯра бутун мавжудотлар орасида каромат фақат инсонга ато этилган.

Меҳрибон ва раҳмли Аллоҳ  номи билан  Ассалому алайкум, азиз тингловчилар!

"Ислом ва инсон қадр-қиймати" туркум эшиттириши дастлабки сонини Эрон Ислом Жумҳурияти ӯзбек тилидаги радиосидан тинглаяпсиз. Дастурни мен, Рахшона олиб бораман. Эшиттиришимиз якунига қадар биз билан бирга бӯлинг.

Каромат деганда қадр-қиймат шарофат, ифтихор ва эҳтиром тушунилади. Қуръони карим оятларига кӯра бутун мавжудотлар орасида каромат фақат инсонга ато этилган. Қуръони карим Исро муборак сураси, 70 ояти каримада Аллоҳ таоло инсоннинг бошқа махлуқотга нисбатан мукаррам бӯлганлиги ҳақида буюради: Батаҳқиқ, Биз Бани Одамни азизу мукаррам қилиб қўйдик ва уларни қуруқлигу денгизда (улов-ла) кўтардик ҳамда уларни пок нарсалар ила ризқлантирдик ва уни Ўзимиз яратган кўп нарсалардан мутлақо афзал қилиб қўйдик. (Аллоҳ таоло қуруқликда ҳам, денгизда ҳам инсон боласи учун турли уловларни яратиб, шунга биноан қонун-қоидаларни жорий қилиб қўйди. Бу ҳам Аллоҳ одам боласини азизу мукаррам қилганидандир. Афзалликда унга яқин кела оладиган махлуқот оламда йўқдир. Барча махлуқотлар одам боласи учун беминнат хизматкордир. Лекин бу афзалликнинг жавобгарилиги ҳам бор. Қиёмат куни ҳар бир берилган афзаллик ва неъматлардан сўралади. Ҳисоб-китоб қилинади.)Шунингдек Муъминун муборак сураси, 14 ояти каримада бу боарада келган: Сўнгра нутфадан алақа яратдик, алақадан чайналган гўшт яратдик, чайналган парча гўштдан суяк яратдик, бас, суякка гўшт қопладик, сўнгра уни бошқа бир жонзот этиб пайдо қилдик. Бас, яратгувчиларнинг энг яхшиси Аллоҳ баракотли ва буюкдир.

   Қуръони карим қатор ояти шарифаларида ҳам инсон қадр-қиймати такидланиб, еру осмондаги барча мавжудот унга мусаххар эканлиги келтирилган. Жумладан Луқмон муборак сураси 20 ояти карима ӯқиймиз: 

Аллоҳ сизларга осмонлардаги нарсаларни ва ердаги нарсаларни беминнат хизматкор қилиб қўйганини ва сизга зоҳирий ва ботиний неъматларни мукаммал қилиб берганини билмадингизми?! Одамлардан илмсиз, ҳидоятсиз ва ёритувчи китобсиз Аллоҳ ҳақида тортишадиганлари ҳам бор. (Баъзи одамлар ўзларида ҳақиқатни исбот қилувчи илм бўлмаса ҳам, Аллоҳ ҳақида тортишаверадилар. Тўғри йўлга бошловчи ҳидоятчилари бўлмаса ҳам, Аллоҳ хусусида баҳслашаверадилар. Турли бўлмағур фикрларни айтадилар. Унга куфр келтирадилар. Унга ширк келтирадилар.)

Инсонлар муъмин, кофир ва мушрик бӯлишларига қарамай уларга каромат ва шарофат бағишлайдиган фитратга эгалар. Ривоят қилинишича бир куни севимли пайғамбаримиз, ёронлари билан бир яҳудийнинг жаназасини кӯришди.

Қадрли тингловчилар! Сиз "Ислом ва инсон қадр-қиймати" туркум эшиттириши биринчи сонини Эрон Ислом Жумҳурияти ӯзбек тилидаги радиосидан тинглаяпсиз. Дастуримиз матн таржимаси ва садосини parstoday.com/uz сайтида кӯра оласиз.Эшиттиришимиз давомида ҳам биз билан бирга бӯлинг.

Ул ҳазрат ӯлган эҳтиромига ӯринларидан туриб, бир неча қадам қӯйдилар, сӯнгра ӯринларига қайтиб ӯтирдилар. Ёронларидан бир деди. Расулуллоҳ! У одам бир яҳудий эди-ку! Ҳазрат буюрдилар: Одам эмасди-ми. Инсониятда бошқалар билан баравар эмасмиди?! Уни иззат-эҳтиром этиш учун шунинг ӯзи етарли!

Аммо муҳим нарса шуки, инсоннинг ички фитрати ва каромати булғанмаслиги озим. Инсон Аллоҳ таоло ато этган ақл-идрок билан ӯз инсоний қадр-қийматини янада юксалтира олади. Бу маънода Қуръони карим Ҳужурот муборак сураси, 13 ояти каримада ӯқиймиз:

Эй одамлар! Биз сизларни бир эркак ва аёлдан яратдик ва сизларни ўзаро танишишингиз учун халқлар ва қабилалар қилиб қўйдик. Албатта, Аллоҳнинг ҳузурида энг ҳурматлигингиз энг тақводорингиздир. Албатта, Аллоҳ билувчи ва хабардор зотдир. (Ушбу ояти каримада «Эй одамлар !» деб барча инсониятга қарата нидо қилинмоқда, шу билан бирга уларнинг асли бир эканлиги эслатилмоқда. Демак, одамларнинг асли бир — ҳаммалари Одам Ато ва Момо Ҳаводан таралганлар. Айни чоғда Аллоҳ таоло уларни турли халқлар ва қабилаларга ажратиб ҳам қўйганини таъкидламоқда. Инсонларнинг турли халқ ва қабилаларга бўлинишини сабаби эса, ўзаро танишиш, маърифат ҳосил қилиш эканлиги уқтирилмоқда.)

 Ҳурматли тингловчилар! "Ислом ва инсон қадр-қиймати" туркум эшиттириши биринчи сони  шу ерда ӯз ниҳоясига етди. Мен эса сизлар билан хайрлашаман. Аллоҳ ёру мададгорингиз бӯлсин.

 

 

Ёрлиқ