сентябр 15, 2016 13:14 Asia/Tashkent

Қадр-қиймат деганда, иззат-икром, шарофат пасткашликдан воз кечиш ва ҳурмат-эҳтиромни бажо келтириш тушунилади. Бу сӯзларнинг баъзи бири инсоннинг ижтимоий, сиёсий, диний ва ҳатто оиладаги ӯрнинии белгилайди.

Меҳрибон ва раҳмли Аллоҳ номи билан

Ассалому алайкум, азиз тингловчилар! "Ислом ва инсон қадр-қиймати" туркум эшиттириши навбатдаги сонини Эрон Ислом Жумҳурияти ӯзбек тилидаги радиосидан тинглаяпсиз. Дастуримиз якунига қадар бизни ҳамроҳлик қилинг.

Ҳазрат Али (а) инсоний қадр-қиймат ҳақида ӯз ёронлари Молик Аштарни Миср ҳокими таин этганда шундай ёзган: Халқини чин қалбидан севувчилардан бӯлгин. Уларни ғанимат деб билган йиртқич ҳайвондек бӯлма, чунки улар икки гуруҳга бӯлинадилар, ё сенинг диний биродарларинглар ё мусулмон бӯлмасалар ҳам яратилишда сен тенгинг бир инсонлар. 

Қадр-қиймат деганда, иззат-икром, шарофат пасткашликдан воз кечиш ва ҳурмат-эҳтиромни бажо келтириш тушунилади. Бу сӯзларнинг баъзи бири инсоннинг ижтимоий, сиёсий, диний ва ҳатто оиладаги ӯрнинии белгилайди.

 Аммо инсоннинг зотий, яъни унинг табиати ва фитратига хос қадриятлари бӯлиб, уларни то бир гуноҳ иш ё ӯз мақомига хиёнат қилиб қӯлдан бермаса то абад унинг шахсияти баробарида кетаверади.

Ислом динининг инсон қадр-қийматига бӯлган бу нуқтаи назари бугунги Ғарбда ҳукмрон бӯлган тушунчалардан анча фарқлланади.

Иммануэл  Кант каби файласуфлар фикрига кӯра: Энг муҳим масала – инсоннинг хулқи, унинг қилмишлари. Файласуф назарий ақлдан амалий ақлни баланд қўяди. Билим, агар инсонни инсонийроқ қилсагина, унга қатъий ахлоқий заминга эга бўлиши ва эзгулик ғоясини амалга ошириши учун ёрдам берсагина қимматга эга.

Инсоннинг ҳиссий ҳаёти – табиий жараён, умумий ҳолат қонуниятининг алоҳида ҳодисаси. Демак, ахлоқий қонунларнинг сабаби – фақат ақлнинг ўзи бўлиши мумкин.

Шу жиҳатдан нназарий ёки соф ақл айни бир пайтда амалий ақл ҳамдир, соф ақл ўз - ўзидан амалий ақлдир ва у одамларга биз ахлоқий қонун деб атайдиган умумий қонунни беради.

Исломда эса инсоннинг зотий қадр-қиймати деб уннинг фитрати асосида берилган ҳақ, яъни унинг ақллилигидан қатъий назар берилган қадр-қийматга дейилади.

Исломда ҳатто она қорнидаги бола, унинг жисмига руҳ киритилгандан сӯнг инсоний кароматдан  ақлли одамлардек баравар баҳраманд бӯлиши лозим. Шунинг учун ҳам болани олиб ташлаш бир оқил инсонни қатл этиш билан баравардир.

Қадрли тингловчилар! Сиз "Ислом ва инсон қадр-қиймати" туркум эшиттириши биринчи сонини Эрон Ислом Жумҳурияти ӯзбек тилидаги радиосидан тинглаяпсиз. Дастуримиз матн таржимаси ва садосини parstoday.com/uz сайтида кӯра оласиз.Эшиттиришимиз давомида ҳам биз билан бирга бӯлинг.

Инсон ҳақ-ҳуқуқлари нуқтаи назаридан ёндашадиган бӯлсак, мусулмон ва ғайримусулмон орасида ҳеч фарқ бӯлмай, уларнинг ҳамаси баравар ҳуқуқлардан баҳраманд бӯлишлари лозим.

Ислом дини ва ягона Аллоҳга иймон келтириш инсоннинг камолтга эришиши учун ягона воситадир.

 Қуръони карим Исро муборак сураси, 70 ояти каримасида келганидек: Батаҳқиқ, Биз Бани Одамни азизу мукаррам қилиб қўйдик ва уларни қуруқлигу денгизда (улов-ла) кўтардик ҳамда уларни пок нарсалар ила ризқлантирдик ва уни Ўзимиз яратган кўп нарсалардан мутлақо афзал қилиб қўйдик. (Аллоҳ таоло қуруқликда ҳам, денгизда ҳам инсон боласи учун турли уловларни яратиб, шунга биноан қонун-қоидаларни жорий қилиб қўйди. Бу ҳам Аллоҳ одам боласини азизу мукаррам қилганидандир. Афзалликда унга яқин кела оладиган махлуқот оламда йўқдир. Барча махлуқотлар одам боласи учун беминнат хизматкордир. Лекин бу афзалликнинг жавобгарилиги ҳам бор. Қиёмат куни ҳар бир берилган афзаллик ва неъматлардан сўралади. Ҳисоб-китоб қилинади.) 

Қадрли тингловчилар! "Ислом ва инсон қадр-қиймати" туркум эшиттириши навбатдаги сони шу ерда ӯз ниҳоясига етди. Мен эса сизлар билан хайрлашаман. Аллоҳ ёру мададгорингиз бӯлсин.

 

Ёрлиқ