июл 20, 2016 06:20 Asia/Tashkent

2016 йил июль ойининг 20-чиси

Бугун чоршанба

Хижрий-шамсий 1395 йил тир ойининг 30-чиси

Ҳижрий-қамарий 1437 йил шаввол ойининг 15-чиси

Ва милодий ҳисоб билан 2016 йил июль ойининг 20-чи кунидир.

 

Бундан 1185 йил илгари ҳижрий- қамарий 252-чи  йил шаввол ойининг 15-чисида:

Ҳазрат Абдулазим Ҳасаний вафот этди. Ул ҳазрат Расули Акрам салаллоҳу алайҳи ва салламнинг навераларидан бўлмиш Имом Ҳасан Мужтабо алайҳисаломнинг авлодидан эди.  Ҳазрат Абдулазим катта кароматга эга бўлган шахс эди. Унинг фазилатларидан ушбу нуқтага ишора этиш мумкинки, ул ҳазрат Расули Акрам салаллоҳу алайҳи ва олиҳи ва саллам аҳли байтларидан бўлган бир неча кишининг ишончлари ва ҳурмат-эҳтиромларига қарор олган эди ва ул бузургворлардан ҳадис нақл этарди. Аббосийлар даврининг босими ва аҳли байт алайҳим саломларга нисбатан уларнинг душманликлари Абдулазимни ҳижрат қилишга мажбур этди ва у бугунги Теҳрон жанубида жойлашган Рай шаҳрига сафар қилди. Охири Ҳасан алайҳиссалом пок хонадони сулоласидан бўлган ва парҳизкор ушбу зоҳид ҳижрий-қамарий 252 йил шаввол ойининг яримида 79 ёшлигида Рай шаҳрида вафот этди. Ул ҳазратни шаҳид ва заҳарланган деб ҳам билишади. Ҳазрат Абдулазимнинг қабри Рай шаҳрида қарор олган ва аҳли байт алайҳимсаломларни севадиганларнинг  зиёратгоҳидир.  

                                *****

 Бундан  64 йил олдин, ҳижрий-шамсий 1331 йил тир ойининг 30 чисида, Эроннинг турли шаҳарлари шу жумладан пойтахт Теҳрон шаҳрида кенг миқёсдаги норозилик намойишлари бўлиб ўтди. Доктор Мусаддиқ бош вазирлик сематидан истеъфо берганлиги ва Қавомуссалтана бош вазир этиб тайинланиши тўғрисида Шоҳ фармони эълон қилинганидан кейин, Оятуллоҳ Кошоний томонидан бир баёнот нашр этилди. Баёнотда Қавомуссалтананинг  бош вазир бўлишига нисбатан қаттиқ эътироз билдирилганди. Қавом золим ҳукумат гумаштаси эди ва бош вазир бўлиши билан дин сиёсатдан жудолиги тўғрисидаги гапни чиқарди ва Оятуллоҳ Кошонийга босим кўрсатишни бошлади. Оятуллоҳ Кошоний ўз баёнотида халқни золим ҳукуматга қарши оёққа туришга чақирди. Шу тартибда 30 тир воқеаси амалга ошди. Эроннинг турли шаҳарларида халқ хиёбонларга чиқди. Бу норозилик намойишлари шоҳ гумашталари томонидан қону тупроққа беланган бўлсада, охир оқибат шоҳ чекинишга мажбур бўлди ва доктор Мусаддиқни қайтадан ,бош вазир сематига тайинлашга мажбур бўлди. Бу ҳукумат ҳижрий-шамсий 1332 йил мурдод ойининг 28 чисида, АҚШ тўнтаруви натижасида ағдарилди.

                                     *****

Бундан  47 йил олдин шу куни, милодий 1974 йил июл ойининг 20 чисида, илк маротаба инсон ой устига қадам қўйди. АҚШ- лик космонавтлар Нил Армстронг ва Эдвин Олдрин шу кунда "Аполлон-11" космик кемаси билан ой устига қўндилар ва ой устидаги тупроқдан намуна олиб ерга қайтдилар. Шу тартибда инсониятнинг ой устига чиқиш орзуси ушалди ва ойда ҳаёт йўқлиги маълум бўлди. Ой ердан 384 минг километр узоқликда жойлашган бўлиб, ҳар 29 кунда ер атрофини бир маротаба айланади