Нур диёридан
Жангчи Ҳорис таомилга биноан яккама-якка олишувни таклиф этди. Бир лаҳза ўтишдан сўнг Ҳориснинг жонсиз жасади ерга тушди. Ўртага чиққан Али уни бир ҳамладаёқ ўлдирди.
Азиз тингловчилар, ривоятимизнинг шу жойига келган эдикки яҳудийлар ҳам урушга шай бўлиб туришган эдилар. Жангчи Ҳорис таомилга биноан яккама-якка олишувни таклиф этди. Бир лаҳза ўтишдан сўнг Ҳориснинг жонсиз жасади ерга тушди. Ўртага чиққан Али уни бир ҳамладаёқ ўлдирди.
Р) Мусулмонлар хурсандчилик билан уруш майдонига югуришди. Бирданидан улар қаршисида отга минган зирҳли кийим кийган ва ғазабланган бир ботир пайдо бўлиб Али (а)га ҳужум қилди. Бу яҳудийларнинг ботирларидан Марҳаб эди. У ўз биродарининг қон қасосини олиш учун уруш майдонига чиққан эди. Марҳаб жуда ғазабланган эди ва қичқириб айтарди: " Мен уша машҳур ботирман, онам менга Марҳаб деб ном қўйди. Бугун уруш кийимини кийган уруш арслонман.
Р)Али (а) ҳам унинг жавобида шундай айтди: Мен уша машҳур арслон, онам мени Ҳайдар ном қўйди!
Р) Али (а) ўзини шундай ном билан тилга олганида Марҳабнинг оти югуришдан қолди. Марҳаб Ҳайдар исмини эшиттиши билан жойида шайланди. Мубҳам ҳиссиёт уни қамраб олди ва у беихтиёр хотиралар сарзаминига борди!
Марҳабнинг болалик пайтида башорат этадиган бир аёл унга доялик қиларди. Кунлар ўтиб Марҳаб қад-қомати келишган йигит бўлиб қолган эди. Уни кўриб дояси ҳайратланиб мақтов айтишарди: "Бирон шахс ҳам сенга тенг бўла олмайди. Сени қатл этишингни хоҳлаган шахснинг исми Ҳайдардир."
Р)Али (а) тилидан Ҳайдар исмини эшитиш, Марҳабнинг хотирасини ўйғонди ва уша башоратчи аёлнинг сўзларини эсига келтирди. Сўнгра ўз отининг бошини қайтариб уруш майдонидан қочишга ҳаракат қилди. Аммо тақдир майдонидан қочиш имкони йўқ эди!
Бу ўртада шайтон деди: Марҳаб қаерга қочияпсан?
Марҳаб айтди: Унинг исми Ҳайдар, Ҳайдар!
Шайтон деди: Ҳайдар ким ўзи?
Марҳаб деди: Бу уша мени ўлдиришни хоҳлаган шахс. Менга доям ундан эҳтиёт бўлишимни огоҳлантирган эди.
Шайтон айтди: Афсуски сендек бир шахс удек бир шахсдан қочса! Ўйда ўтирган бир аёлнинг сўзи шундай сендек ботирни уруш майдонидан ҳайдаб чиқариши мумкинми? Араб халқининг ўртасида Ҳайдар номли шахс кўпдир! Демак бу номга эга бўлганлардан ҳамасидан қочиш керакми?
Уруш майдонига қайтгин ва ғалабани қулга киритгин!
Р)Шайтоннинг васвасаси ва ботирнинг ғурурланиши доянинг айтган сўзидан устун турди ва у Алига қараб уруш майдонига иккинчи маротаба қайтди. Мусулмонлар ва хайбарликлар бу икки рақибларнинг иккинчи маротаба урушишларидан бехавар эдилар. Али (а) бирданидан ўз қиличи билан Марҳабнинг бошига қаттиқ зарба етказди . Марҳаб ўзининг тоғдек ҳайкали ва оғир жасади билан ерга тушди.
Р) Марҳабнинг ўлдиришни ишонмаган хайбарнинг яҳудийлари ўз умидларини ундан ўзишди.
Шундан кейин икки қўшин бир-бирининг устига селдек ёпирилди.
Аммо мусулмонларга бахт ёр бўлди ва Пайғамбар (с) берган ваъдалари уларни умидвор қилиб қўйган эди. Энди қўрғоннинг дирезалари ва эшиклари мусулмонлар қаршиларида жуда кичкина кўринарди.
Шунингдек Али (а) ўз ёронлари билан Хайбарнинг бу қўрғонларни ҳам фатҳ этдилар. Хайбар ғазоти шубҳасиз мусулмонлар учун катта зафар бўлди.
Хайбардаги яҳудийлар ўзларининг ҳарбий қувватлари, бойликлари,фаровонликлари, серҳосил зироатлари, ҳайвонот бойликлари,қурол-аслаҳалари, метин қўрғонлари ва машҳур паҳлавонлари билан машҳур эдилар.
Мусулмонлар ана шундоқ кучга эга тарафни мағлуб этишлари мазкур
устунликлар ҳаммаси улар томонга ўтганини, яқин орада мусулмонларга тенг
келадиган куч қолмаганини билдирар эди.
Атрофда кўплаб қабилаларнинг
мусулмонлар томонига мойил бўлишини таъминлар эди. Бошқаларнинг
кўнглини эса қўрқинчга тўлдирар эди.
Хайбар ғазотидаги зафар мусулмонларнинг ўзларига ҳам янги куч бахш этди ва бирин-кетин фатҳлар мусулмонларга ѐр бўла бошлади.
Пайғамбар айтдилар: "Урушнинг бошқаришини эрта шундай кишига бераманки у уруш майдонидан қочмайдиган жасур жангчи бўлса. У аллоҳ таоло ва пайғамбарни севади ва аллоҳ ва пайғамбар ҳам уни севадилар. У жанг майдонидан қайтмайди. Чунки аллоҳ таоло унинг қўли билан ғалаба келтиради.
Р)Пайғамбар (с)нинг бу башоратларини мусулмонлар тез-тез эсларига келтирардилар. Ул ҳазрат шукр қилиб Али (а) ғалаба олиб келишига санолар айтардилар.