Ислом ва иқтисодий тараққиёт
Сизга маълумки охирги унйилликларда ривожланиш ва тараққиёт энг муҳим баҳс-мунозаралар жумласидан саналиб ривожланаётган мамлакатларнинг диққат-эътиборини ўзига жалб этган
Азиз тингловчилар ўтган бир неча дастурларимиз давомида ислом нуқтаи назаридан тараққиётнинг хусусиятлари, ҳамда унинг маданиятга таъсир етказадиган айрим омиллари ҳақида сўҳбатлашган эдик. Ўтган дастуримизда ҳам ислом дини нуқтаи назаридан иқтисодий тараққиётда давлатнинг роли ҳақида таъкидлаб ўтдик. Бугунги дастуримизда ривожланаётган учинчи мамлакатлар, жумладан исломий мамлакатларда тараққиётнинг айрим монеалари ҳақида сўҳбатлашамиз.
Сизга маълумки охирги унйилликларда ривожланиш ва тараққиёт энг муҳим баҳс-мунозаралар жумласидан саналиб ривожланаётган мамлакатларнинг диққат-эътиборини ўзига жалб этган. Бугунги кунда бу масала муттахассислар жамоасининг зеҳнини қандай қилиб бу тараққиётни қўлга киритиш мумкин деган масала ўзига жалб этган.
Нима учун иқтисодий ва технологик ривожланиш саноатда вужудга келган инқилобнинг бошланишида дунё бўйлаб кичик доирада чегараланиб қолди ва бир неча жамиятларга насиб бўла қолди? Агар таърихга адолат юзасидан назар ташласак фаровон ишлаб чиқариш заминаси яратган саноат инқилобининг бошланишида сармоячилик дунёси ҳамиша кўпроқ фойда кўриш мақсадлар пайида бўлганларини мушоҳада этишимиз мумкин. Шунинг учун бу тизимда истеъмол қилишнинг ортиши бир мақсад унвонида талқин этилади. Чунки маҳсулот ишлаб чиқарувчилар учун кўпроқ фойда келтиради. Натижада ривожланиш жараёни ҳам тез суратга эга бўлади. Саноатлашган мамлакатларда ишлаб чиқарган маҳсулотларининг барчаси уларнинг ички бозорларида сарфланиши мумкин бўлмаслиги сабабли бу жамиятнинг сиёсатчилари қандай бўлмасин ортиқча маҳсулотларини ривожланиш ҳолатида қарор олган мамлакатларга экспорт қилишни мақсад қилишди. Бу йўлда дунё миқёсида ишни тақсимлаш тури шакл олдиким, унга асосан саноатлашган мамлакатлар, асосий таварларни ишлаб чиқарувчилар ва ривожланмаган дунё ночор қолиб фақат хом моддаларни ишлаб чиқариш билан кифоятланиб қолишди. Бу ўртада ишлаб чиқариш соҳасининг кенгайиши ва хилмахилликка эга бўлиши бу ишга шиддат берди ва шу тартиб билан орқага қолган дунё ривожланган мамлакатларнинг иқтисодий сиёсатларининг қурбонига айланишди.
Қадимий мустамликачилик даври босиб ўтилганлиги сабабли ҳукмронлик қилиш бошқа йўллар орқали амалга оширилди. Зўравон қудратлар учинчи жаҳон мамлакатларини ғарб усуллари орқали истеъмолчилик манфаатларини таъминлашни қабул қилишга мажбур этишди. Орқада қолган мамлакатларнинг вазъиятларидан комилан огоҳ бўлмаган сармоячилик тизимининг иқтисодчилари ушбу мамлакатларга Ғарбнинг истеъмол этиш намунасини тавсия беришди.
ٍУчинчи жаҳонда ҳам хорижий таварларни сотишда ўз манфаатларини кўзлаган тижоратчилар, боғлиқ бўлиб қолган саноат эгалари ва бой қатлам ва Ғарб мамлакатларида таълим олган айрим мутахассислар ушбу мамлакатларда хорижий маҳсулотларни истеъмол этишни ривожлантиришди. Шу сабабдан замон ўтиши билан ривожланмаган мамлакатларда инсонлар шундай бир шаклда тарбияланадиларким, уларнинг фаолият олиб боришларининг асосини бунёдкорлик ва иннавационликка қаратилмайди. Ҳолбуки ривожланмаган мамлакатларда ишлаб чиқариш янги технологиялар ва илмий янгиликларга таянади.
Ривожланиш ҳолатида қарор олган мамлакатлар тизим нуқтаи назаридан муштарак хусусиятларга эга бўлишадиким, ривожланиш масаласини ушбу мамлакатларда қийинчиликларга юзмаюз этади. Бу хусусиятлардан бири бу шундан иборатким, бу мамлакатлар ривожланган мамлакатлар технологияларининг ҳукмронлигида қарор олишади.Бошқа томондан мудирият этишнинг заифлиги, мутахассис кучлар ва импорт қилинган технологияларнинг йўқлиги ушбу мамлакатларнинг ривожланишига халақит беради. Муҳим бўлган бошқа нуқта шундан иборатким, ривожланиш ҳолатида бўлган мамлакатда таққозо этишнинг юқори бўлишидадир. Бу масаланинг далилларидан бири жамиятнинг купайишидадир. Бошқа томондан Ғарбнинг истеъмолчилик намуналарига тақлид қилиш талаб таъминоти ошади ва ушбу масала эса нархларнинг ўзгариши ёки инфлияциянинг барқарорсизлиги сабабига айланади.