Эрон матбуотига бир назар
Жумҳурии Исломи, Рисолат ва Мардум Солори газеталари
Жумҳурии Исломи газетаси ўзининг таҳлилий мақоласида Бирлашган Миллатлар Ташкилоти бош котиби Пан Ги Муннинг ўз вазифасидан кенгроқ амал қилиши ва Баржом муштарак комплекс сайъ-ҳаракатлар дастури баробарида Эрон Ислом Жумҳуриятининг мажбуриятлари ҳақида комилан ҳақиқатга хилоф бўлган ва унга тегишли бўлмаган ҳисоботни тақдим этишига ишора этиб шундай ёзади, Эрон Ислом Жумҳурияти бир неча маротабалар эълон қилганким, ракеталарни синовдан ўтказиш унинг ҳақ-ҳуқуқидир ва ўзининг мудофаа пойдиворларини мустаҳкамлаш учун керак бўлган ишларни амалга оширади ва ҳеч ким ва ҳеч қайси давлатнинг таҳдидларига эътибор бермайди.
Мазлум халқни ҳимоят этиш ва турли давлат ва нодавлат терроризмининг баробарида устоворлик билан қарши тўриш ҳам Эроннинг миллий хавфсизликларининг тизими ва хорижий сиёсатларининг уставининг бир қисми ҳисобланади. Ва ҳеч ким ушбу ишга дахолат этиш ҳаққига эга эмас. Бундан ҳам муҳимроғи шундан иборатким, ракеталарни синовдан ўтказиш Эрон томонидан минтақадаги мазлум халқларни ҳимоят этиш ва терроризм билан қарши кўрашиш колибида амалга оширилаётган сайъ-ҳаракатлар ҳеч қачон Баржом муштарак комплекс сайъ-ҳаракатлар дастурини поймол этиш ҳисобланмайди. БМТ ташкилотининг бош котиби келаси ҳисоботларини тайёрлашда бундай хатоликларга йўл қуймаслиги учун ўзининг масъулиятлари ва вазифалари ҳақида оз бўлса ҳам мутолаа этиши лозим. Бирлашган Миллатлар Ташкилотидек муҳим ташкилоти ва унинг бош котибига Фаластин, Яман, Баҳрайн ва Кашмирнинг мазлум халқини ҳимоят этиш ва ўз вақтини Сурия бўҳронларини ҳал этиш учун сарфлаш ўрнига Эрон Ислом Жумҳуриятини таъсир остига қарор бериш учун терроризм ҳомийлари, урушни келтириб чиқарувчи ҳамда бўҳронларни яратувчи мамлакатлардан дастур олиш ярашмайди.
*****
Рисолат газетаси шундай ёзади, Туркияда вужудга келган давлат тунтаруви баробарида Ал-арабия тармоқининг ёндошиши ва ушбу давлат тунтарувининг мағлубиятга дуч келишидан афсўсланиш изҳор этиши ушбу давлат тунтарувида реакцион Араб мамлакатларининг рол уйнаганларидан далолат беради.
Шак-шубҳасиз замон ўтиши билан Туркиянинг давлат тунтарувида Бирлашган Араб Амирликлари ва Саъудия Арабистонининг роли ҳақида янада аниқ далил ва ҳужжатлар намоён бўлади. Бу ҳол билан Эрдуғон ушбу нуқтани дарк этиши лозимким, Риёз ва унинг минтақадаги иттифоқчилари камида Туркияда бошқа давлат тунтарувини вужудга келтириш фикрида юришипди. Риёз ва унинг иттифоқчилари Туркияда Мисрнинг қонли ҳодисаларини такрор этиш пайидадирлар. Масаланинг ҳақиқати шундан иборатким, Америка Қўшма Штатлари Туркияда Миср давлат тунтарувига ўхшаган тунтарувни амалга ошириш учун ҳаракат қилаётган эдилар. Аммо ҳоким давлатнинг тарафдорлари ва халқнинг ҳузур топиши билан бу мақсад амалга оширилмай самарасиз қолди.
Бу муносибатда Сурияда террористик гуруҳларни ҳимоят этишда Эрдуғоннинг асосий иттифоқчиларидан ҳисобланмиш икки давлат, яъни Қатар ва Саъудия Арабистони ҳам парданинг орқа томонида Американинг хавфсизлик органлари билан кенг ҳамкорлик қилишарди. Яқин келажакда ушбу хусусда янада кўпроқ ҳужжат ва далиллар нашр этилишига шак-шубҳа йўқ.
*****
Мардум Солори газетаси шундай ёзади, Нис шаҳрида ИШИД террористик гуруҳининг ҳужумларидан кўп вақт ўтмасдан ИШИД террористик гуруҳининг ҳаракатлари Германияда ҳам намоён бўлди. Пучоқ ва ўқ билан қуролланган афғонистонлик муҳожир бир ўспирин поезднинг мусофирларига ҳужум уюштирган. Албатта афғонистонлик ушбу ҳужумчи қочиш пайтида ўқ зарбасидан ҳалок бўлган. ИШИД террористик гуруҳ охирги бир неча ой давомида Ироқ ва Сурияда катта мағлубиятларга юзмаюз бўлди. Шунга асосан бир вақти ИШИД террористик гуруҳининг ҳомийси ва бугунги кунга келиб ушбу гуруҳнинг душмани бўлган Европа мамлакатлари ва Америка ИШИД террористик гуруҳининг қасос олиши шоҳидига айланишмоқда. Бир неча вақт олдин ҳам ИШИД террорчи гуруҳ Германия мамлакатини террористик ҳужумлар билан таҳдид солган эди. ИШИД террорчи гуруҳ Ўрта Шарқ минтақасида кетмакет юзмаюз бўлган ўз мағлубиятларининг тўловини Ғарб мамлакатларининг фуқарорларига нуфуз топиш ва террористик ҳужум уюштириш орқали олади.
Бу ўртада ИШИД террористик гуруҳи Ғарб жамиятининг ўртасида ваҳшат ва қурқув солиш ва ўз минтақаларига ҳужум қилишда Америка ва европалик мамлакатларнинг орқага чекинишлари пайидадир.