Ливан Бош вазири: Исроил режими Ливан жанубидаги 68 қишлоқни босиб олди
https://parstoday.ir/uz/news/west_asia-i99516-Ливан_Бош_вазири_Исроил_режими_Ливан_жанубидаги_68_қишлоқни_босиб_олди
Сионистик режимнинг Ливан жанубига тажовузи давом этиши ва ўт очишни тўхтатиш келишувни бузилиши ортидан мамлакат бош вазири режим жанубдаги 68 қишлоқни ишғол қилганини эълон қилди.
(last modified 2026-05-12T14:51:40+00:00 )
май 12, 2026 19:42 Asia/Tashkent
  • Ливан Бош вазири: Исроил режими Ливан жанубидаги 68 қишлоқни босиб олди
    Ливан Бош вазири: Исроил режими Ливан жанубидаги 68 қишлоқни босиб олди

Сионистик режимнинг Ливан жанубига тажовузи давом этиши ва ўт очишни тўхтатиш келишувни бузилиши ортидан мамлакат бош вазири режим жанубдаги 68 қишлоқни ишғол қилганини эълон қилди.

Эрон телерадикомпаниясининг хабар қилишича, БМТ Ливандаги сулҳни Исроил режими томонидан узлуксиз бузиши туфайли, биргина ҳафта охирида ўлкада 87 кишининг шаҳид бўлганини маълум қилди.

Сионистик режим Ливаннинг турли шаҳарлари, хусусан, мамлакат жанубини босиб олишда давом этар экан, Ливан президенти Жозеф Аун ва Бош вазири Наваф Салом АҚШнинг Байрутдаги элчиси Мишель Иссадан Вашингтонга ҳужумларини тўхтатиш учун босим ўтказишини сўради.

Бошқа томонидан, Ливан Ҳизбуллоҳи, Исроил режимининг душана куни  оташкесимни бузишига жавобан, Ливан жанубидаги кучлари ва жанговар машиналарини нишонга олиб, режимга қарши 20 та ҳарбий амалиёт ўтказганини маълум қилди.

Шу билан бирга, Ливан бош вазири Наваф Салом  бу ҳақда сўнгги урушдан олдин сионистик режими Ливае жанубида бор-йўғи 5 нуқтани ишғол қилган бўлса. ҳозир Ливан дарёсидан жанубда жойлашгган 68 қишлоқни ишғол қилди ва аслида босиб олинган ерлардан 30 километр шимолида жойлашган бу дарёнинг жанубидаги ерларнинг ярми Исроил ишғоли остида.

Айни пайтда, БМТ Ливандаги гуманитар вазиятнинг давом этган ҳужумлар ва инсонлар, жумладан, инсонпарварлик ходимларининг йўқлиги туфайли инқирозга учраганини эълон қилди.

БМТнинг Гуманитар масалаларини мувофиқлаштириш бошқармаси душанба куни эълон қилганидек, биргина сўнгги 24 соат ичида Ливанга қарши 100 дан ортиқ ҳужумлар қайд этилгани ва  дам олиш кунларида 87 киши ҳалок бўлган.

Бундан ташқари, Эаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти Исроил режимининг Ливанга ҳужуми бошланганидан бери, соғлиқни сақлаш муассасасига 158 та ҳужум уюштирилгани , натижада 108 киши шаҳид бўлгани, 249 жароҳатлананини таъкидлади.