Ҳизбуллоҳнинг дронлари ер юзидаги золимларни даҳшатга солмоқда
https://parstoday.ir/uz/news/west_asia-i99518-Ҳизбуллоҳнинг_дронлари_ер_юзидаги_золимларни_даҳшатга_солмоқда
Ливан Ҳизбуллоҳи Бош котиби қаршилик жангчиларига йўллаган мурожаатида шундай деди: Ҳизбуллоҳ кучларининг учувчисиз учоқлари ер юзидаги ёвуз ва золимларни даҳшатга солмоқда
(last modified 2026-05-12T15:15:52+00:00 )
май 12, 2026 20:09 Asia/Tashkent
  • Ҳизбуллоҳнинг дронлари ер юзидаги золимларни даҳшатга солмоқда
    Ҳизбуллоҳнинг дронлари ер юзидаги золимларни даҳшатга солмоқда

Ливан Ҳизбуллоҳи Бош котиби қаршилик жангчиларига йўллаган мурожаатида шундай деди: Ҳизбуллоҳ кучларининг учувчисиз учоқлари ер юзидаги ёвуз ва золимларни даҳшатга солмоқда

Эрон телерадиокмпаниясининг хабар қилишича,  Ливан Ҳизбуллоҳи Бош котиби Шайх Наъим Қосим қаршилик жангичларга мурожаатида деди: сизнинг дронларингиз ерни қучоқлаб исроилилк босқинчиларни бўғиб қўяди. Сизнинг дронларингиз  ер юзидаги ёвуз ва тажовузкорларни даҳшатга солади. Сиз ўлмайсиз. Майдонларда қоласиз ёик шаҳид бўласиз ва Роббингиз ҳузурида тирик ризқланасиз.

Ҳизбуллоҳ Бош котиби қўшимча қилиб айтдики, Ливанга қарши тажовузни тўхтатишни ўз ичига олгган Эрон ва АҚШ келишуви шубҳасиз, тажовузни тўхтатиш учун энг кучли кўздир. Биз Исррилнинг қуруқлик, денгиз ва ҳаво орқали тажовузини  тўхтатиб Ливан суверенитетига  эришиш учун расмийлар билан ҳамкорлик қилишга таёрмиз. Биз майдонни тарк этмаймиз, Биз уни Исроил учун дўзахга айлантирамиз. Биз тажовузга жавоь берамиз ва 2 мартдан олдинги вазиятга қайтмаймиз,

Ливандан ташқарида ҳеч ким қурол, қаршилик ёки Ливаннинг ички ишларини ташкил қилиш ҳақида фикр билдирган ҳақли эмас. Бу Ливаннинг ички иш ва душман билан музокараларнинг бир қисми эмас.

Биз Эронга Ливан ва унинг халқига бўлган ғамхўрлиги учун миннатдорчилик билдирамиз ва тажовузни тўхтатишда иштирок этган ҳар қандай томондан миннатдормиз. Ливаннинг суверенитети мақсадларига эришиш учун музокара олиб бориш масъулияти Ливан расмийлариўда қолади, деб қўшимча қилди.