Эрон афсоналари ва қиссалари
Ўтган дастурларимиз давомида халқ қўшиқ- тароналарининг мазмун-мундарижаси ва алла қўшиқлари ҳақида сўҳбатлашган эдик.
Меҳрибон ва раҳмли Аллоҳ номи билан.
Ассалому алейкум азиз ва муҳтарам тингловчилар. Мен Адиба Қодирий "Эрон афсоналари ва қиссалари" туркум эшиттиришнинг навбатдаги сонини
эътиборингизга ҳавола этаман.
Азиз тингловчилар, дастлаб дастуримиз бошида Форс халқ оғзаки ижодиётнинг хусусиятларидан бири бўлган қўшиқ-тароналари ҳақида сўҳбатлашамиз. Сўнгра сизлар билан биргаликда Эрон афсоналари дунёсида сайр қиламиз ва "Жавзар ва ганжи шамардал" номли қиссамизнинг давомини сиз азизларга тақдим этамиз .
Биз билан бирга бўласиз деган умиддамиз!
Ўтган дастурларимиз давомида халқ қўшиқ- тароналарининг мазмун-мундарижаси ва алла қўшиқлари ҳақида сўҳбатлашган эдик. Ҳамда алла қўшиқларнинг хусусиятлари ва мазмун-мундарижаларини баён этган эдик. Форс халқ оғзаки ижодиётда мавжуд бўлган гуруҳларнинг бошқа бири бу қисса –афсоналар мавзўсига бағишланган қўшиқ-тароналар саналади. Бу гуруҳдаги қўшиқ-тароналар ёки мустақил тарзда бир эртакни баён этади ёки қисса ва афсоналарнинг охирида келиб ёки қисса якунида бир қўшиқ айтилади.
Ушбу қўшиқ-тароналарнинг сони ҳам кўпдир. Одатан қиссаларнинг бошида ёки тингловчи бу эртакнинг бошланишига диққат-эътибор бериши учун эртакнинг ривоятчиси ушбу қиссани "Яке буд яке набуд, яъне бир бор экан бир йуқ экан" гап билан бошлайди:
Яке буд яке набуд
Зери гунбаде кабуд
Пиразане нишаста буд
Аспе асори микард
Харе хароти микард
Саге қассоби микард
Гурбе баққоли микард
Юқорида айтганимиздек бу эртакнинг муқаддимаси, бир қисқа эртак ҳисобланиб халқ оғзаки қўшиқ-тароналар ҳавзасига кириб тингловчини ўзига жалб этиш учун ижод этгандир.Одатан қисса афсоналарнинг якуний қисми сўнги бир қўшиқ саналадиким турли шаклларда келтирилади ва қисса-афсоналарнинг охирида бу қўшиқ-тароналар айтилади.
Боло рафтим дуғ буд
Пойин омадим мост буд
Қиссайе мо рост буд
Боло рафтим мост буд
Пойин рафтим дуғ буд
Қиссайе мо дуруғ буд
Қисайе мо бе сар расид
Калоғе бе хунеш нарасид
Энди қисса-афсоналарга ўхшаган айрим қўшиқ-тароналарни мисол учун келтирамиз:
Рафтем бе суйе саҳро
Дидем савори танҳо
Гуфтам: Савор кисти?
Гуфто: "Савор Пулийли
Гуфтам: Че дори дар бағал?
Гуфто кетобе пурғазал
Гуфтам бихон то гуш кунам!
Халқ қўшиқ-тароналар муттахассисларининг эътиқодига кўра, қўшиқ-тароналарнинг якуний қисми романтик услубга эга бўлиши сабабли унга афзаллият бағишлайди. Ёки эҳтимол қиссани ривоят қилувчи шахс ўз ривоятининг фантастик ҳолатларини давом эттиришни хоҳламайди. Бу қисса шоирона қўшиқлардан тўладир.
Сўҳбатимизнинг давомини келгуси дастурларда давом этамиз. Ҳозир эса "Жавзар ва ганжи шамардел" номли қиссамизни давом этамиз.
Қиссамизни шу жойига келган эдикки Жавзар уша шахснинг хачири ва хуржинини олди ва Шамиа олдига бориб уларни берди. Шамиа юз тилла-тангаларни Жавзарга берди. Сўнгра ўйга қайтди ва уша тангаларни онасига берди. Онаси ҳайратланиб Жавзардан сўради: "Жавзар тўғрисини айтгин, сен бу тилла-тангаларни қаердан олияпсан?"
Жавзар бўлиб ўтган воқеани онасига айтиб берди ва ундан айтган сўзларини сир сақлашини илтимос қилди.
Эртаси янада Жавзар Қорун кулига борди. Янада бошқа шахс унинг қаршисида пайдо бўлди ва уша воқеа такрорланди. Жавзар бу шахснинг қўлларини боғлаб сувга ташлади.
Бир соат ўтганидан сўнг эркакнинг қўллари сув остида кўриниб қолди. Жавзар бирданидан қурқиб жойидан турди. У ўз турини сувга ташлади ва шахсни сувдан қуриқликка чиқарди. Бу эркакнинг қулида икки қизил балиқ бор эди. У жавзарга айтди: "Менинг хуржинимда икки кичик идиш бор. Уларни олиб кел ва оғизларини очгин. Жавзар бу икки идишларни олиб келди ва бу шахсга берди. Ушбу киши балиқларни икки идишга солди ва оғизларини маҳкамлаб қўйди. Сўнг Жавзарга қараб айтди: "Жавзар сендан миннатдорман. Сен мени ўлимдан нажот бердинг. Агар мени сувдан ташқарига чиқаролмаганингда бу икки балиқни озод этмас эдим ва сувда чукиб кетардим. "
Жавзар айтди: "Эй эркак, худо номига қасам ичаман, мени бу воқеа сир-асрорини очиб бергин ва айт, сен кимсан ва уша икки шахс ким эдилар. Нима учун улар сувда чукиб кетдилар? Шамиа ким ва бу икки балиқнинг сир-асрори нимадан иборат?
Эркак айтди: "Жуда яхши, сенга айтиб бераман, қулоқ солгин. Ҳақиқат шундаким уша чукиб кетган икки киши менинг акаларим эдилар. Уша Шамиа номли эркак ҳам менинг бошқа акамдир. У яҳудий эмас, балким мусулмондир. Унинг исми Адурраҳим ва менинг исмим Абдулмасад." Биз тўрт ака-укалармиз ва сир-асрор илми ва башоратларни жуда яхши айтадиган, ҳамда ганжлар маконини очиб берадиган бир отамиз бор эди. У бизга бу илмини ўрганган эди. Отамиз ўлди ва бизлар унинг мол-мулкини ўрталаримизда тақсимлашдик. Унинг кўп китоблари бор эди . Биз бу китобларни ҳам ўртамизда тақсимлашдик. Аммо бир китоб устида бизлар ўрталаримизда ихтилоф ва қаршилик вужудга келди.