Эрон афсоналари ва қиссалари
Жавзар бўлиб ўтган воқеани онасига айтиб берди ва у айтган сўзларни сир сақлашини илтимос қилди.
Меҳрибон ва раҳмли Аллоҳ номи билан.
Ассалому алейкум азиз ва муҳтарам тингловчилар. Мен Адиба Қодирий "Эрон афсоналари ва қиссалари" туркум эшиттиришнинг навбатдаги сонини
эътиборингизга ҳавола этаман.
Азиз тингловчилар, бугун сиз билан биргаликда "Жавзар ва ганжи шамардал" номли қиссамизнинг давомини эшиттамиз .
Азизлар, эслатиб ўтамизки Жавзар унинг қаршисида пайдо бўлган шахснинг хачири ва хуржинини олди ва Шамиа олдига бориб уларни берди. Шамиа юз тилла-тангаларни Жавзарга берди. Сўнгра Жавзар ўйга қайтди ва уша тангаларни онасига берди. Онаси ҳайратланиб Жавзардан сўради: "Жавзар тўғрисини айтгин, сен бу тилла-тангаларни қаердан олияпсан?"
Жавзар бўлиб ўтган воқеани онасига айтиб берди ва у айтган сўзларни сир сақлашини илтимос қилди.
Эртаси янада Жавзар Қорун кулига борди. Янада бошқа шахс унинг қаршисида пайдо бўлди ва уша воқеа такрорланди. Жавзар бу шахснинг қўлларини боғлаб сувга ташлади.
Бир соат ўтганидан сўнг эркакнинг қўллари сув устида кўриниб қолди. Жавзар бирданидан қурқиб жойидан турди. У ўз турини сувга ташлади ва шахсни сувдан қуриқликка чиқарди. Бу эркакнинг қулида икки қизил балиқ бор эди. У жавзарга айтди: "Менинг хуржинимда икки кичик идиш бор. Уларни олиб кел ва оғизларини очгин. Жавзар бу икки идишларни олиб келди ва бу шахсга берди. Бу шахс балиқларни икки идишга солди ва оғизларини маҳкамлаб қўйди. Сўнг Жавзарга қараб айтди: "Жавзар сендан миннатдорман. Сен мени ўлимдан нажот бердинг. Агар мени сувдан ташқарига чиқаролмаганингда бу икки балиқни озод этмас эдим ва сувда чукиб кетардим. "
Жавзар айтди: "Эй эркак, худо ҳаққи бу воқеанинг сир-асрорини менга очиб бергин ва айт, сен кимсан ва уша икки шахс ким эдилар. Нима учун улар сувда чукиб кетдилар? Шамиа ким ва бу икки балиқнинг сир-асрори нимадан иборат?
Бу шахс айтди: "Жуда яхши, сенга айтиб бераман, қулоқ солгин. Ҳақиқат шундаким уша чукиб кетган икки киши менинг акаларим эдилар. Уша Шамиа номли эркак ҳам менинг бошқа акамдир. У яҳудий эмас, балким мусулмондир. Унинг исми Абдурраҳим ва менинг исмим Абдулмасад." Биз тўрт ака-укалармиз ва сеҳр- жоду қилишнинг илми ва башоратларни жуда яхши айтадиган, ҳамда ганжлар маконини очиб берадиган бир отамиз бор эди. У бизга бу илмини ўргатган эди. Отамиз ўлди ва бизлар унинг мол-мулкини ўрталаримизда тақсимлаб олдик. Унинг кўп китоблари бор эди . Биз бу китобларни ҳам ўртамизда тақсимладик. Аммо бир китоб устида бизнинг ўртамизда ихтилоф ва қаршилик вужудга келди.
Уша китоб жуда қийматли эди ва дунёда у китоб билан тенг келадиган китоб йўқ эди. Чунки уша китобда дунёнинг барча бойлик ва ганжларнинг номи, сеҳр- жодунинг усуллари ва башоратлар кўрсатилган эди. Отамнинг бир қариб қолган устоди бор эди. Унинг олдига бордим ва ундан бизларга тўғри йўлни кўрсатиши ва қайси биримиз бу китобга эга бўлишимиз мумкинлигини айтишини илтимос қилдим. Кекса ёшда бўлган устод бу китобга эга бўлиш учун бир шартни тайинлади. У айтди: "Сизлардан қайси бирингиз бу китобнинг эгаси бўлишни хоҳласа, дастлаб "Ганжи шамардал" сир-асрорини очиши лозим ва бу ганжда бўлган тўрт қийматли нарсани олиб келиши лозим."
Ундан сўрадим: "Уша тўрт қийматли нарса нима ўзи?" Бу ганжда бир никоҳ ўзуги, бир қилич, бир ер куррасининг харитаси ва бир сурманинг идиши бор ва бу нарсаларнинг ҳар бири бир ажойиб хусусиятга эгадир. Никоҳ ўзукининг Раъд номли бир хизматгори бор. Раъд оқ бир девнинг исмидир ва у шу даражада қудратлидирким бутун ер-курасини эгаллаш кучига қодирдир. Қиличнинг хусусияти шундаким агар бирон киши уни ғилофидан чиқариб душман томонига бир силтов берса душманнинг қўшуни бутунлай нобуд бўлади. Ва агар қиличнинг эгаси унга шундай айтса: "Эй қилич, душманнинг қўшунини бутунлай нобуд қилгин. Бу вақтда қиличдан бир олов чиқиб душман қўшунини бутунлай ёқиб ташлайди. Ер куррасининг харитаси орқали эса барча шаҳарлар ва одамларни кўриш мумкин ва агар уни қуёш томон қаратсак ва бирон шаҳарнинг нобуд бўлишини истасак, уша шаҳар бутунлай нобуд бўлади. Сурма ҳақида эса шуни айтиш лозимки, агар бирон киши бу сурмадан кўзларига суртса унинг кўзлари жуда ўткир бўлиб ер устига бўлган бор ганжларни кўради ".