Такфирий жараёнлар
Англия ва "Ваҳҳобийлик"
Аллоҳ таоло номи билан
Ассалому алайкум, азиз ва муҳтарам радиотингловчилар!
“Такфирий жараёнлар ёхуд бузғунчилик сценарияси" рукни остидаги туркум эшиттиришнинг навбатдаги сони билан хизматингиздамиз. Бизни тинглаб боринг.
Олдинги эшиттиришларимизда таъкидлаб ўтганимиздек, Англия йигирманчи асрнинг бошларида мустамлакачилик даври эскирганини ва мустамлака бўлган юртларда бевосита ҳузур топишнинг вақти ўтганини ва мусулмон ўлкаларида ҳозир бўлиш учун янги воситалардан фойдаланишни англаб етади. Шу сабабдан Исломий мамлакатларда мустамлакачилик усули ўзгаради ва унга “янги мустамлакачилик” атамаси берилади. “Янги мустамлакачилик”нинг муҳим хусусиятларидан бири мусулмонлар ўртасида низо ва ихтилоф солиш ҳамда мазҳабий ва фирқали урушларни юзага келтириш эди. Англия ушбу йўллар билан исломий мамлакатларнинг юрт талаби ва ўз маданиятлари асосида ривож топишларига тўсқинлик қилишни мақсад қилган эди. Ушбу заминада Англиянинг мустамлакачилик сиёсатлари икки йўналиш асосида амалга ошириларди.Биринчиси, сохта фирқаларни ташкил этиш пайида бўлган шахсларни топиб, мустамлакачилик сиёсатлар пайидан бўлиш ва иккинчиси, Ислом оламида динга қарши ва чалғитувчи оқимларни ҳимоя этиш. Либералистик ва миллатчилик ҳамда пок Ислом дини таълимотларига қарши салафийлик шу оқимлар жумласидан эди.
Ваҳҳобийликка оид ушбу саволларни бериш ўринлики, бу фирқа ўша аввалидан бошлаб Англия мустамлакасининг сохта маҳсули бўлганми ва ёки Абдулваҳҳоб даъватидан олдин ҳам инглислар ушбу чалғитувчи жараённи бошқаришганми? Ёки Оли Сауднинг учинчи ҳукумати даврида инглислар низо солиш хусусиятлари ва Исломий ўлкаларда ўз сиёсатларига ҳамроҳ бўлишини пайқашганми?
Маълум бўлган нарса шуки, агар ваҳҳобийлик фирқасини ташкил этишда ва унинг раҳбарини тарбиялашда Англия ролини инкор қилиб бўлса ҳам, аммо ушбу мамлакатнинг ваҳҳобийлик фирқасига қайта жон бериш ва ярим орол ҳудудларидан бошқа жойларга ёйиш ролини инкор этиб бўлмайди.
Тарихий манбаларда берилган гувоҳликларга кўра, Англия жосуслари Муҳҳаммад бин Абдулваҳҳоб билан таҳсил олиш даврида кўплаб алоқада бўлишган ва ушбу алоқалар унинг ваҳҳобийлик фирқасига даъват қилишидан олдин бўлган. Бу борада Исломий мамлакатларда жосуслик қилган “ Мистер Ҳемфернинг хотиралари” китобида аниқ маълумот берилган.
Айримлар эса ушбу китобда берилган маълумотларга оид билдирган жанжалли баҳсларда тарихда бу каби шахсият бўлмаганини ва бу китоб ваҳҳобийлик фирқасининг душманлари томонидан ёзилганини иддао қилишган. Аммо ушбу китобнинг илмий доираларда ўрганилгани ва унинг бошқа тилларда таржима қилингани китобдаги маълумотлар воқеликка эга эканлигини кўрсатади. Айниқа , ушбу китобда Муҳаммад бин Абдулваҳҳобнинг қанақа шахс этилгани ва унинг ақидалари ҳақида берилган маълумотлар айни ҳақиқатдир.
Йигирманчи аср Британия императорлиги учун учун омадли аср бўлган эди. Англия кўрсатмалари остида бўлган ҳукумат ва шахсиятлар Ўрта Шарқ ва Форс кўрфазида муносиб қулайликларга эга бўлган эдилар. Зеро Англия сиёсатини ўзгартиргани боис бевосита ҳузур топиш ўрнига ўзининг манфаатларини таъминлаш йўлида ёрдам берувчи янги дўстлар ва иттифоқчилар пайидан бўлган эди. Шу сабабдан рағбатлантириш ва таҳдидлар орқали мазкур минтақаларда номаълум тарзда ҳукмронлик қилишни мақсад қилган эди.
Ҳозир эса салафийликка оид таҳлилчи Фахриддин Умаровнинг суҳбатини эътиборинигзга ҳавола этамиз.
Таҳлилчи Фахриддин Умаровнинг суҳбати эди.
Қадрли тингловчилар, сиз муқаддас Машҳад шаҳридан эфирга узатилаётган бир соатлик оқшомги дастуримизда "Такфирий жараёнлар ёхуд бузғунчилик сценарияси" рукни остидаги туркум эшиттиришнинг навбатдаги сонини тинглаяпсиз. Ушбу эшиттиришнинг матнини ўқиш ва садосини тинглаш имконига сиз радиомизнинг интернет сайти ParsToday.com / uz орқали хоҳлаган пайтда эга бўлишингиз мумкин. Азизлар, радиомизнинг ҳаво тўлқинларидан йироқлашманг. Эшиттиришимиз давом этади.Ушбу ҳолда Англиянинг Ислом оламида, хусусан аҳли суннат аҳли дунёсида ҳукмронлик қилишига қариган ва чарчаган Усмонийлар императорлиги ҳануз ҳам муҳим хатар ҳисобланарди. Англия минтақадаги тарафдорлари ёрдамида ушбу императорликнинг тобутига охирги мехларни қоқишга ҳаракат қиларди. Усмонийлар императорлиги ушбу вақтда суннат аҳли учун халофат тимсоли ва ормонли бир ҳукумат намунаси бўлсада, ўз умринниг охирги кунларини ўтказарди. Англиянинг Эрон, Ироққа ўхшаган бошқа минтақалар ҳамда Форс кўрфази ҳошиясида мавжуд бўлган шайхлар яшовчи ўлкалардаги нуфузидан ташқари Арабистон ярим ороли ушбу даврда бир неча минтақага бўлинган эди. Ғарб минтақаси Макка, Жидда, Мадина ва Тоифни ўз ичига оларди ва унда Макка шарифлари ҳукумат қилишарди. Улар кўринишда Усмонийлар халифаларининг назорати остида эдилар, бироқ Англия билан кўпроқ алоқада эдилар. Жанубий қисм Бобулмандабда Англия кемалари ҳаракат қилишарди ва Ҳиндистонга қатнаб турарди. Бобулмандабда Англия ҳарбий кучлари ҳам жойлаштирилган эди.
Қадрли тингловчилар, “Такфирий жараёнлар ёхуд бузғунчилик сценарияси” рукни остидаги туркум эшиттиришнинг навбатдаги сони шу ерда ўз ниҳоясига етди. Мен эса сизлар билан хайрлашаман. Аллоҳ таолонинг паноҳида бўлинг.