сентябр 22, 2016 13:45 Asia/Tashkent

Аллоҳ таоло инсонга каромат ва шарофат бағишлагани билан бирга, унга ирода ҳам берган, то ӯзининг истеъдод ва қудратига таяниб, ахлоқий фазилатлар касб этсин ва инсоний камолотга эришсин. Барча инсонлар фитрий хилқат юзасидан тенг бӯлиб, турли кӯрсаткичларга кӯра, турли поғоналарда туриб, бири-иккисидан устун туришади.

Қуръони карим Ҳужурот муборак сураси 13 ояти каримада келган: 

Эй одамлар! Биз сизларни бир эркак ва аёлдан яратдик ва сизларни ўзаро танишишингиз учун халқлар ва қабилалар қилиб қўйдик. Албатта, Аллоҳнинг ҳузурида энг ҳурматлигингиз энг тақводорингиздир. Албатта, Аллоҳ билувчи ва хабардор зотдир. (Ушбу ояти каримада «Эй одамлар!» деб барча инсониятга қарата нидо қилинмоқда, шу билан бирга уларнинг асли бир эканлиги эслатилмоқда. Демак, одамларнинг асли бир — ҳаммалари Одам Ато ва Момо Ҳаводан таралганлар. Айни чоғда Аллоҳ таоло уларни турли халқлар ва қабилаларга ажратиб ҳам қўйганини таъкидламоқда. Инсонларнинг турли халқ ва қабилаларга бўлинишини сабаби эса, ўзаро танишиш, маърифат ҳосил қилиш эканлиги уқтирилмоқда.)

Аллоҳ таоло инсонга каромат ва шарофат бағишлагани билан бирга, унга ирода ҳам берган, то ӯзининг истеъдод ва қудратига таяниб, ахлоқий фазилатлар касб этсин ва инсоний камолотга эришсин. Барча инсонлар фитрий хилқат юзасидан тенг бӯлиб, турли кӯрсаткичларга кӯра, турли поғоналарда туриб, бири-иккисидан устун туришади.

Аммо исломий таълимотларга кӯра, барча инсонлар тӯз тақво ва худоржӯйликлари билан бошқалардан устун туришади. Бу борада Аллоҳи зулжалол Ҳужурот муборак сураси, 13 ояти каримада буюради: Эй одамлар! Биз сизларни бир эркак ва аёлдан яратдик ва сизларни ўзаро танишишингиз учун халқлар ва қабилалар қилиб қўйдик. Албатта, Аллоҳнинг ҳузурида энг ҳурматлигингиз энг тақводорингиздир. Албатта, Аллоҳ билувчи ва хабардор зотдир. (Ушбу ояти каримада «Эй одамлар!» деб барча инсониятга қарата нидо қилинмоқда, шу билан бирга уларнинг асли бир эканлиги эслатилмоқда. Демак, одамларнинг асли бир — ҳаммалари Одам Ато ва Момо Ҳаводан таралганлар. Айни чоғда Аллоҳ таоло уларни турли халқлар ва қабилаларга ажратиб ҳам қўйганини таъкидламоқда. Инсонларнинг турли халқ ва қабилаларга бўлинишини сабаби эса, ўзаро танишиш, маърифат ҳосил қилиш эканлиги уқтирилмоқда.) 

Қадрли тингловчилар! Сиз "Ислом ва инсон қадр-қиймати" туркум эшиттириши биринчи сонини Эрон Ислом Жумҳурияти ӯзбек тилидаги радиосидан тинглаяпсиз. Дастуримиз матн таржимаси ва садосини parstoday.com/uz сайтида кӯра оласиз.Эшиттиришимиз давомида ҳам биз билан бирга бӯлинг.

Агар бу ояти карима маъносига диққат билан таважжуҳ қилсак, барча инсонлар ирқ, миллат, тил, тери ранги ва жинсларидн қатъий назар қадр-қийматга эгалар. Аммо Аллоҳ таоло учун охиратда инсонларни бир-биридан афзал қилиб кӯрсатадиган нарса, бу уларнинг тақводорликлари ва гуноҳ қилишдан узоқ юришларидир. 

Аллома Жаъфарий (раҳматулоҳи алайҳ) ислом олами буюк файласуф ва олими фикрига кӯра, инсоннинг энг қуйи даражадги каромати унинг инсон бӯлиб туғилиши туфайли қӯлга киритадиган қадр-қийматдир. Ундан кейинги қадр-қийматни инсон ҳаётини маълум бир қонунлар асосида йӯлга қӯйиб, унга биноан яшашида касб этади.  

Ҳазрат Имом  Ҳусейн (а) Ошӯро кунида душман лашкари томон юзланиб, инсоний кароматни назарда тутиб, шундай баён этганлар: Агар диний эътиқодларингиз бӯлмаса ва сиз охират кунидан қӯрқмасангизлар ҳам инсоний муносабатда бӯлинглар. Имом  бу сӯзлари билан хотин-болаларга тегишмасликни сӯраганлар. 

Инсоний каромат олий даражасини инсон тақводор бӯлган ҳолда қӯлга киритади. Тақводорликни ҳаётда жорий этиш эса ақл нури ва иродани кӯпайтиради. 

 

 

Ёрлиқ