Қалбга яқин қўшиқлар
Бугунги якшанбе оқшомида Эрон Ислом Жумҳуриятининг ўзбек тили радиосидан "Қалбга яқин қўшиқлар"мусиқали дастуримизнинг навбатдаги сони ила хонадонингиз меҳмонимиз.
Меҳрибон ва раҳмли Аллоҳ номи билан!
Ассалому алайкум азиз тингловчилар!
Бугунги якшанбе оқшомида Эрон Ислом Жумҳуриятининг ўзбек тили радиосидан "Қалбга яқин қўшиқлар"мусиқали дастуримизнинг навбатдаги сони ила хонадонингиз меҳмонимиз.
Мен, Адиба Қодирий радио тўлқинларида сизга ҳамроҳлиқ қилмоқдаман.
Азиз тингловчилар, бугунги мусиқали дастуримизда форс, ўзбек ва тожик тилларда ижро этилган қўшиқлар ўрин олган. Бугунги мусиқий дастуримиз сиз азиз мухлисларимиз кунглида жой олади деган умиддамиз!
Азиз тингловчилар, бугун сизга тақдим этиладиган дастлабки қўшиқимиз Эронннинг машҳур хонандаларидан бўлмиш ва халқ иззат –эҳтиромини эгаллаган санъаткор Солорий Ақилий бўлади. Бу санъаткор томонидан кўйланган "Ватан" ҳақидаги қўшиқ халқ орасида машҳур бўлиб кетган. Азалдан шоирлар шеърларида ватан мавзўси махсус ўринни эгаллаб келган. Улар ҳайратомуз гўзал ва мўъзижакор нафис, қуёш янғлиқ сўнмас ва олтинга ўхшаб қораймас, ранг-баранг ва сеҳрли бадиият яратган эдилар. Шоирлар ўз асарларида ажойиб инсоний туйғуларни тараннум этардилар. Мана шундай ўлмас, бебаҳо туйғулардан бири бу Ватан туйғусидир. Бу тўйғуни эса Эронзамин санъаткорларларидан бўлмиш Солори Ақилий ўзининг ширин ва маҳин, ҳамда жаззобли ва бетакрор садоси билан барча мухлислар қалбларини эгаллаб келмоқда. Қайд этиш жойизким ҳозирги кунларда Эронда Муқаддас мудофаа ҳафталиги бўлиб ўтмоқда. Ва ушбу муносибатга атаб Солори Ақилий ижросидаги "Ватан" қўшиғини сизларга тақдим этишини афзал кўрдик. Марҳамат тингланг.
Азизлар, ҳаргалгидек кўп мухлисларимиз радиомизнинг почтасига мактуб ёзиб биздан ёқимли қўшиқларни тингаш истагини билдиришади. Жумладан, Бухоро ва Жиззах вилоятларидан Машҳура ва Надима номли мухлисларимиз мактуб ёзиб Узбекистоннинг таниқли ва севимли хонандаларидан бўлмиш Тоҳир Маҳкамов ижросида "Насиҳат" номли қўшиғини тинглаш истагини билдиришган. Бу сингилларимиз истагини бажо келтириб "Насиҳат" номли дилрабо қўшиғини манзурингизга ҳавола этамиз..
Азиз мухлислар, Тожикистон санъаткорларидан бўлмиш ва ўз миллати ва ундан ташқари бошқа миллатлар меҳр-муҳаббатини касб этган машҳур санъаткор Давлатманд Холов бўлади. Душанбе шаҳридан Рустам, Сафарали ва Дўстмурод мухлисларимиз биздан ушбу санъаткор томонидан "Чашмеки надорад назаре" номли қўшиғини тинглаш истагини билдиришган. Дастуримиз якунида мухлисларимиз хоҳиш-истакларини эътиборга олган ҳолда бу мазкур қўшиқини уларнинг эътиборига ҳавола этамиз. Қўшиқ мухлислар кўнглидан жой олади деган умиддамиз.