сентябр 26, 2016 14:57 Asia/Tashkent

Ислом дини таълимотида катта ўрин тутадиган масалалардан бири – табиатни эъзозлаш, теварак-атрофни, сувни, ҳавони, туп-роқни, ҳайвоноту набототни асраб-авайлашдан иборатдир. Авва-ло шуни алоҳида таъкидлаш лозимки, ислом динида, унинг муқаддас китоблари Қуръони Карим ва Ҳадиси Шарифларда инсон ниҳоятда улуғланган.

Қадрли тингловчилар! Ӯтган дастурларимизда атроф-муҳитга таҳдид соладиган омиллар ва уларни бартараф этиш йӯллари билан танишдик. Аммо мутахассислар фикрига кӯра бугунги кунда атроф-муҳитни муҳофаза этиш учун у ҳақда лозим бӯлган маълумотларни касб этиб, муносиб ахлоқ-одобларни риоя этиш лозим. 

Ахлоқ-одоб деганда икки ё ки ундан ортиқ кишилар орасидаги муносабатлар тушунилади. Аммо баъзи бир мутахассилар ффикрига кӯра инсоннинг ер, ҳайвонлар ва ӯсимликлар билан бӯлган муносабатларига аҳамият берилмаган. Уларнинг фикрича инсон ва уни қамраб олган табиат орасидаги муносабатларни ривожлантириш атроф-муҳитга боғлиқ муҳим мавзуларидан бири ҳисобланади. 

Шубҳасиз атроф-муҳит мушкулотлари инсоннинг моддийчилик, бутун борлиққа молик бӯлиш ҳисси ва унинг манфаатталаблик фикрлари асосида вужудга келади.  

 Турмуш тарзи тартибининг бузилиши,жамиятдаги адолатсизликлар ва атроф-муҳит мушкулотлари инсоннинг жоҳиллиги ва паришонлигидан дарак беради. Агарчи 1960 йиллардан бошлаб атроф-муҳит мушкулотлари ӯз авжига чиққан бӯлса ҳам БМТ бу борада қатор конференциялар ӯтказган. Аммо агар фақат конференциялар ӯтказиш билан масала ҳал бӯлмайди. Бу мушкулотни фақат инсоният жамиятининг фаол иштирокида ҳал қилиш мумкин. 

Асли рус бӯлган америкалик файласуф ва жамиятшунослик фани мутахассиси Пётр Сорокин бу борада ёзади: Илм-фаннинг ривожланишига қарамай одамлар ҳали ҳам ӯткан замонга кӯра ахлоқий ва маънавий қашшоқлик рӯпарасида туришибди.    

Инсоннинг атроф-муҳитга бӯлган эҳтиёжларини назарда тутиб, унга оид одоб-ахлоқларни жорий этиш лозим. Бу мавзуда кӯплаб олимлар ӯз фикрларини баён этишган. Жумладан, Леополд,Тэйлор ва Рейган кабилар атроф-муҳитга оида одоб-ахлоқрани жорий этиш тарафдорлариданлар.

  Ислом таълимотида сув ва ҳаво, уларни улуғлаш, эъзозлаш хусусида ҳам оламга татигулик, банибашарий аҳамиятга молик йўл-йўриқлар, ҳикматлар берилган. Номлари зикр этилган жаҳон динлари ва уларнинг муқаддас китобларида таълимотида табиатга меҳр-муҳаббат, атроф-муҳитни, сувни, ҳавони, тупроқни, ҳайвоноту набототни асраб-авайлаш, заминдаги барча жонли-жонсиз нарсаларнинг қадрига етиш, бесабаб нобуд бўлишига йўл қўймаслик ҳақидаги асосий ғоялар катта ўрин тутган.  

Ислом дини таълимотида катта ўрин тутадиган масалалардан бири – табиатни эъзозлаш, теварак-атрофни, сувни, ҳавони, туп-роқни, ҳайвоноту набототни асраб-авайлашдан иборатдир. Авва-ло шуни алоҳида таъкидлаш лозимки, ислом динида, унинг муқаддас китоблари Қуръони Карим ва Ҳадиси Шарифларда инсон ниҳоятда улуғланган./////////////

Азиз тингловчилар! Сиз "Атроф-муҳитни асраб-авайлайлик" туркум эшиттириши навбатдаги сонини Эрон Ислом Жумҳурияти ӯзбек тилидаги радиосидан тинглаяпсиз. Дастуримиз матн таржимаси ва садосини parstoday.com/uz сайтида кӯра оласиз.Эшиттиришимиз давомида ҳам бизни ҳамроҳлик қилинг.

Табиатни эъзозлаш, муҳофаза этиш – бу оддий, ўткинчи, вақтинча масала эмас, балки ўта жиддий, ўта долзарб, инсоният тақдирини ҳал этадиган умумбашарий муаммодир.

Табиатни муҳофаза этиш - инсониятнинг бахт-саодати, эртанги куни, келгуси авлод тақдири учун ғамхўрлик қилиш демакдир. Бу, даставвал, бизларга илҳом бераётган ва эгнимизни бут, қорнимизни тўқ қилаётган Ерга, она-заминга кўрсатиладиган чексиз ҳурмат ва эҳтиромдир. Бу – юксак маданиятлилик, маънавиятлилик белгисидир.

Бу – ерни, сувни, тупроқни, ҳавони, ўсимлигу ҳайвонот дунёсини кўз қорачиғидек асраб-авайлаш, ифлосланиши, касалланишига сабабчи бўлмаслик, табиий захиралардан оқилона фойлаланиш, инсон ва инсоният бахтини, олис келажакни ўйлаб фаолият кўрсатишдир. Бу айни пайтда инсоний бурч ва масъулиятни чуқур ҳис этиш ва англашнинг ифодаси, намоён бўлишдир.

Табиатни муқаддас даргоҳ, инсон илк бор кўз очиб кўрган дунё сифатида эъзозлаш, унинг битмас-туганмас бойликлари, ноз-неъматларини кўз қорачиғидек асраб-авайлаш, атроф-муҳитни қандай қилиб бўлмасин муҳофаза этиш ҳаёт-мамот масаласи эканлиги ҳақидаги олижаноб фикр ва тушунчалар, тасаввурлар, ғоялар ва таълимотлар, ривоятлар ва ҳикматлар, қонун ва қоидалар, дастур ва тузукларнинг пайдо бўлиши ва ривожланиши инсоният тарихи каби қадимий ва азалийдир.

 

 

Ёрлиқ