Эрон матбуотига бир назар
Жумҳурии Исломи, Қудс ва Хуросон газеталари
Жумҳурии Исломи газетаси шундай ёзади Араб реакцион мамлакатларини таъқиб этадиган яккаланиш ва фаолиятсизлик бирин кетин ўз оқибатларини ошкор этмоқда. Бунга қўшимча минтақадаги дарборларга нисбатан бўлган диққат-эътибордан ҳам ҳеч қандай хабар қолгани йўқ. Арабистон, Бирлашган Араб Амирликлари, Қатар ва Қувайтнинг нефтдан киритадиган долларлари бир неча вақт олдин мўжиза яратарди ва уруш жиноятчиларини таърифлаш ва оқлаш сабабига айланарди, аммо эндиликда бу иш умид қиладиган мувафаққиятларни келтирмайди. Бугунги кунда ҳатто Ол-Саъуд режимининг ҳамишалик энг жиддий иттифоқчилари ҳам ўтмишдаги йўлни давом этиш учун шак-шубҳага юзмаюз бўлиб бу амалдан қул тортишмоқда. Чунки Ол-Саъуд режими билан ҳамроҳлик қилишинг харажотлари шиддат билан ортиб кетмоқда ва ҳатто "харажот-фойда" муомалалари доирасида ҳам сиғмайди. Ол-Саъуд ва унинг минтақадаги иттифоқчилари қулдан кетган қудратни қайта қулга киритиш ташаббусларида фитна-найранг ва мувафаққиятсиз режа тузишларидан чарчаб ва заифланиб ўзларини ҳар қаерга ўришмоқда. Аммо қанчаки сайъ-ҳаракат қилмасинлар кам натижа олишади.
*****
Қудс газетаси шундай ёзади Америка ўзининг бор куч-қуввати билан Ҳалабда қуршовга олинган террористларнинг заифликларини дипломатик майдонларида қоплашга ҳаракат қилмоқда. Бинобарин ўзининг иттифоқчилари билан бирга Россия ва Башор Асаднинг иттифоқчиларига қарши собиқаси бўлмаган ҳужумларни амалга оширишга тайёргарлик кўрмоқда ва террористларнинг заиф нуқтаси бўлмиш русларнинг ҳаво орқали ҳужумлари босимини камайтириш учун Теҳрон ва Масква томонидан Башор Асадни ҳимоят этиш ва бундай амалиётларни амалга ошириш келажакда уруш жиноятлари деб талқин этилиши мумкин деб таҳдид солмоқда. Шуни эътироф этиш лозимким, ИШИД ва Ан-Нусра террористик гуруҳининг қонхўрлари ва қотилларини ҳимоят этиш учун билмасдан бир хаспўшлашга айланган суриялик рақибларнинг бугунги кундаги зоҳиран товушлари афзалликка эга бўлиши Ғарб оммавий ахборот армиясининг манфаатидадир. Улар ирода қилган ҳар қандай нарсани Сурияда мавжуд бўлган ҳақиқат унвонида дунёнинг оммавий афкорига етказишади. Тажриба шуни кўрсатадиким, қаердаким террористлар заифликка йўл қуйсалар, ғарблик уларнинг ҳомийлари ўзларининг зўравонлик ахборот ҳужумларини бошлашади. Аммо шуни тан олиш лозимким, тўқнашувлар бошланишидан бўён ҳозирги кунгача террористларни, айниқса Ҳалабда муҳофазат этиш учун ҳамда Башор Асад ҳукумати, Эрон ва Россияга қарши Ғарбнинг амалга оширган энг оғир ахборот ҳужумларидан эди. Масква ва Теҳрон бундай ахборот ҳужумларига қарши бирон бир чора-тадбир кўришлари ва бунга қарши нима қилишларини кўтиб қолиш лозим бўлади.
*****
Хуросон газетаси Американинг президентлик сайловлари ҳақида шундай ёзади, Трамп махсус бир имтиёздан фойдаланади. Ҳар ҳолда Хиллари Клинтон бир системага тегишлидир. Хиллари Клинтон намояндалик қилаётган система шиддат билан танқид остига олинмоқда. Америка халқининг нуқтаи назарига кўра, кўп мувафаққиятсизликлар унинг номига ёзилади. Трамп агарчи ўзгартиришлар киритади деб ваъда берган бўлсада, аммо Америка системасидан ташқаридадир. Америка жамиятида мавжуд вазъиятдан норозийлик унвонида бир ҳақиқат мавжуддир. Бу эътироз кенг кўламни ўзига қамраб олади. Трамп ҳам Америка Қўшма Штатларида ўзгартириш киритиш тарафдорлари тўлқинига қушилган ва бу эса бир ҳақиқат ва асл ҳисобланади. Аммо Америкада партиялар, лобийлар, кампаниялар ва оммавий ахборот воситалари катта аҳамиятга эгалар ва Американинг оммавий афкорини бошқаришади. Бинобарин фақат ўзгартириш киритадиган шахс Американинг президентлик сайловларида албатта ғалаба қозонади деб айтиш мумкин эмас. Айниқса Трамп фақат ўзгартириш киритиш тарафдори эмас ва у қайси даражада исёнчи ташвиқотчи ҳам ҳисобланади. Трамп Америка жамиятида жойлашиб олган тартиб интизомни бўзадиган шахсдир ва шу сабабдан Америкадаги элитар ташкилотлар ва машҳур чеҳраларнинг аксариятлари уни ҳимоят этишмайди.