сентябр 29, 2016 12:48 Asia/Tashkent

Қулдорчилик қадимги замонда ривожланган тизим бӯлиб, қуллар ӯз замонларида жамитятининг ажралмас бир қисмини ташкил этиб, уларни озод этиш фикри ҳеж кимнинг эсига ҳам келмасди.

Ақл ва идрок этиш инсоний қадр-қиймат белгиларидан бӯлиб, инсонни бошқа мавжудотдан ажратиб турадиган хусусият ҳам ана шу ақл-идрокдир. Ислом дини нуқтаи назаридан инсон ақлли бир мавжуд бӯлиб, ӯз ақлини ишга солиши билан бошқа тирик мавжудотга устун бӯла олади. Шунингдек ақлини ишга солиб ҳаётининг турли жиҳатларида ривожланиб, ер юзида Аллоҳнинг халифаси бӯлади.

 Инсоннинг қадр-қиймати унга ноӯрин ишларга қӯл уришга ижозат бермайди. Шунингдек ислом дини инсонни мол-дунёсига гирифтор бӯлишига ҳам ижозат бермайди. Балки бор мол-мулкини ӯз жони ва руҳини такомиллаштириш йӯлида фидо айлашга буюради.

Аслида каромат на фақат инсон ҳаққи, балки унинг тӯғрисидаги вазифа-бурч ҳам деганидир. Яъни инсон на фақат бошқаларни ӯз қадр-қийматини камситишга ижозат бермаслиги лозим, балки ӯзи ҳам ӯз қадр-қийматини камситадиган омиллардан четланиши лозим. 

Бу ерда бир савол туғилади: Қандай қилиб ислом динида инсон қадр-қиймати такидланган бӯлса ҳам, қулдорчилик каби жамиятдаги жорий зулм-истибдодга қарши қатъий бӯлган шаръий бир чора-тадбир кӯрилмаган.

 Бу мушкулотни тӯлиқ ӯрганиш учун унинг тарихига назар ташлашимиз лозим. Қулдорчилик қадимги замонда ривожланган тизим бӯлиб, қуллар ӯз замонларида жамитятининг ажралмас бир қисмини ташкил этиб, уларни озод этиш фикри ҳеж кимнинг эсига ҳам келмасди.

Шунинг учун ҳам ислом дини қулдорчиликни орадан кӯтариши учун аниқ бир программа тизиб, унга бианоан амал қилиб келган. Аслида қуллар на бир аниқ касб-ҳунарга эга бӯлиб ва на ӯз молларига эга эдилар. Агар ислом дини бир қатъий қарорида уларни озод этиш буйруғини чиқарганда мустақиллик ҳисси йӯқлиги сабабли ё уларнинг кӯпи ҳалок бӯлишарди ё ки қашшоқлик ва очлик шиддатидан ӯғрилик ва одам ӯлдириш каби ишларга қӯл уришарди.   Шу билан бирга жамиятдаги тинчлик-оромликни ҳам хатарга солишарди. 

Қадрли тингловчилар! Сиз "Ислом ва инсон қадр-қиймати" туркум эшиттириши навбатдаги сонини Эрон Ислом Жумҳурияти ӯзбек тилидаги радиосидан тинглаяпсиз. Дастуримиз матн таржимаси ва садосини parstoday.com/uz сайтида кӯра оласиз.Эшиттиришимиз давомида ҳам биз билан бирга бӯлинг.

Шунинг учун ҳам ислом дини бир аниқ план асосида қулларни озод бӯлишлари учун режа тузди.

Агар мусулмонлар шу пежа асосида иш тутсалар барча қуллар озод бӯлиб, аста-секинлик билан жамиятнинг озод бир аъзосидек ҳисобланишарди. Албатта қуллар ӯз ишларини шу режа асосида бажаришарди. Дин пешволари ҳам ӯз навбатида қулларнинг инсоний қадр-қийматларини касб этишларида қатор чоралар кӯришган. Улар инсонларнинг бир-биридан устун бқиладиган омилни тақводорлик деб билиб, қуллар ва озода кишилар орасида ҳеч бир фарқ йӯқ деб эълон қилишди.

Шунинг учун ҳам ислом дини азиз пайғамбари ҳазрат Муҳаммад (с) замонларида кӯплаб мақом-мансаблар озод бӯлган қуллар зиммасига юкланган эди. Салмон, Билол ва Амморибни Ёсир шу жумладан эдилар.  

    

   

 

Ёрлиқ