Нур томон йӯл – 908
"Зухруф" муборак сураси70-78-ояти карималарининг шарҳи
Дастлаб "Зухруф" муборак сураси 70-73-ояти карималарининг тиловатига қулоқ соламиз:
ادْخُلُوا الْجَنَّةَ أَنتُمْ وَأَزْوَاجُكُمْ تُحْبَرُونَ ﴿٧٠﴾ يُطَافُ عَلَيْهِم بِصِحَافٍ مِّن ذَهَبٍ وَأَكْوَابٍ ۖ وَفِيهَا مَا تَشْتَهِيهِ الْأَنفُسُ وَتَلَذُّ الْأَعْيُنُ ۖ وَأَنتُمْ فِيهَا خَالِدُونَ ﴿٧١﴾ وَتِلْكَ الْجَنَّةُ الَّتِي أُورِثْتُمُوهَا بِمَا كُنتُمْ تَعْمَلُونَ ﴿٧٢﴾ لَكُمْ فِيهَا فَاكِهَةٌ كَثِيرَةٌ مِّنْهَا تَأْكُلُونَ ﴿٧٣﴾
- ояти карималар қуйидагича таржима қилинган:
Жаннатга киринглар, сизлар ва жуфтларингиз шод бўлурсизлар. (70) Уларга тиллодан бўлган товоқлар ва қадаҳлар айлантирилур. У ерда кўнгил иштаҳа қиладиган ва кўзлар лаззатланадиган нарсалар бордир. Сизлар у ерда абадий қолурсизлар. (71) Мана шу қилиб юрган амалларингиз сабабли сизга мерос қилиб берилган жаннатдир. (72) Сизга у ерда кўплаб мевалар бор, улардан ерсизлар. (73)
Ӯтган дастуримиздаги охирги оятлар шарҳида Аллоҳ томонидан солиҳ бандаларга қиёмат куни уларга ҳеч қандай хавф-хатар таҳдид қилмаслиги ҳақида башорат берилади, деб айтган эдик. Бу ояти карималарда жаннат таърифида буюрилади: Дунёда иймонларини сақлаш масаласида умр йӯлдошларининг шериги бӯлган, улар билан қийинчиликларни бирга бошдан кечирган кишилар қиёматда ҳам ӯз умр йӯлдошларининг шодлигига шерик бӯладилар, улар бир-бирларидан ажралмайдилар. Шод-хуррамликка ғарқ бӯладилар ва бу шодлик уларнинг чеҳраларида ҳувайдо бӯлади.
Иймон аҳли дунёда иймонларини саломат сақлаш учун воз кечган барча лаззатларни Аллоҳ таъоло қиёмат куни қайтариб беради. Жаннатнинг гӯзал чеҳрали ходимлари муъминларни энг чиройли идиш ва жомларда энг лазиз таъом ва ичимликлар билансийлашади. Уларга истаган нарсаларини муҳайё қилишади. Бу неъматлар битмас-туганмасдир. Жаннат аҳли ором-осойишталикдадирлар, улар бу неъматлардан зерикишмайди.
Ояти карималарнинг давомида жаннатдаги икки неъмат тилга олиниб, буюрилади: Жаннатда кӯнгил тусаган ва кӯз ундан лаззатланган барча неъматлар мавжуд. Шунингдек, бу неъматларнинг доимийлигини уқтириш учун буюрилади: сиз унда абадий қолажаксиз.
Ояти карималарнинг давомида, сизга ато этилган бу неъматлар дунёдаги амалларингиз учундир, дея таъкидланади. Бу билан нажотингизнинг асосий сабабчиси амалингиздир, дея уқтирилади.
Бу ояти карималарнинг охирида жаннат меваларининг таърифи келтирилиб, буюрилади: Жаннат дарахтларида хилма-хил мевалар мавжуд ва жаннат аҳли доимий равишда бу лаззатли мевалардан тановул қилишади.
Бу ояти карималардан қуйидагиларни ӯрганамиз:
- Иймонли умр йӯлдошлари охиратда ҳам бирга бӯладилар.
- Дунёда Аллоҳ учун номаҳрамлар ва ахлоқсиз саҳналарни кӯришдан кӯзларини асраган кишилар охират куни жаннатдаги гӯзал умр йӯлдошларининг жамолидан лаззатланишади.
- Дунёнинг лаззатлари вақтинчаликдир. Абадий лаззатларга ғарқ бӯлиш фақатгина жаннатда юз беради.
- Жаннат баҳо эвазига берилади, баҳона учун эмас.
- Жаннатнинг кӯнгилли неъматларидан бири унинг хилма-хил лаззатли меваларидир.
Энди "Зухруф" муборак сураси 74-76-ояти карималарининг тиловатига қулоқ соламиз:
إِنَّ الْمُجْرِمِينَ فِي عَذَابِ جَهَنَّمَ خَالِدُونَ ﴿٧٤﴾ لَا يُفَتَّرُ عَنْهُمْ وَهُمْ فِيهِ مُبْلِسُونَ ﴿٧٥﴾ وَمَا ظَلَمْنَاهُمْ وَلَـٰكِن كَانُوا هُمُ الظَّالِمِينَ ﴿٧٦﴾
Бу ояти карималар қуйидагича таржима қилинган:
Албатта, жиноятчилар жаҳаннам азобида абадий қолурлар. (74) У улардан енгиллатилмас ва улар у (азоб)да ноумид ҳолда қолурлар. (Яъни, азоб аҳли жаҳаннамдан ҳеч енгиллатилмайди. Улар ўша азоб ичида ноумид бўлган ҳолларида абадий қолиб кетадилар.) (75) Биз уларга зулм қилганимиз йўқ. Лекин улар ўзлари золим бўлдилар. (76)
Олдинги оятларда жаннатнинг гӯзалликлари тасвирланган эди. Инсон иккисини қиёслаб, дунёда тӯғри йӯлни танласин учун бу ояти карималарда гунаҳкорларнинг охиратдаги ҳаёти тасвирланади.
Ривоятларга кӯра гунаҳкорлар дӯзахда абадий қолиб кетмайди. Оятларнинг давомида таъкидланишича, Аллоҳ дӯзах аҳлига зулм қилмаган, балки улар ӯз аъмоллари билан бу азобларни сотиб олганлар.
Бу ояти карималардан қуйидагиларни ӯрганамиз:
- Қуръоннинг тарбиявий таълимотида одамизоднинг нораво кибр-ғурурга берилмаслиги ёхуд умидсизлик исканжасида қолмаслиги учун огоҳлантириш ва башорат ёнма-ён келтирилади.
- Эзгу амал инсонни жаннатга олиб киргани каби, дӯзахга тушиб қолиш ҳам инсоннинг амалига боғлиқ.
- Аллоҳ ҳеч кимга зулм қилмайди, аммо ёвуз амаллар қилувчи кишини жазолайди.
Энди "Зухруф" муборак сураси 77-78-ояти карималарининг тиловатига қулоқ тутамиз:
وَنَادَوْا يَا مَالِكُ لِيَقْضِ عَلَيْنَا رَبُّكَ ۖ قَالَ إِنَّكُم مَّاكِثُونَ ﴿٧٧﴾ لَقَدْ جِئْنَاكُم بِالْحَقِّ وَلَـٰكِنَّ أَكْثَرَكُمْ لِلْحَقِّ كَارِهُونَ ﴿٧٨﴾
Бу ояти карималар қуйидагича таржима қилинган:
Улар: «Эй Молик! Роббинг бизни битирсин!» деб нидо қилдилар. У: «Албатта, сиз туриб қолгувчисиз», деди. (Яъни, дўзахилар ўзларига берилаётган азоблар оғриғи, алами ва шиддатига чидай олмай, дўзах ишларига қараб турувчи Молик исмли фариштага қараб: «Эй Молик! Роббинг бизни битирсин!» дейдилар.) (77) Батаҳқиқ, Биз сизга ҳақни келтирдик. Лекин кўпларингиз ҳақни ёмон кўргувчисиз. (Шунинг учун бугунги кунда ушбу аянчли ҳолга тушиб турибсиз.) (78)
Золимлар ва гунаҳкорларнинг дӯзахдаги шароитлари шунчалик оғир ва чидаб бӯлмаским, улар бу азоблардан қутулишнинг ягона йӯлини ӯлимда деб билишади. Улар дӯзахнинг маъмури бӯлган фаришталардан Худодан ӯзлари учун ӯлим сӯрашларини илтимос қилишади. Фаришталар уларга бу орзуларинг амалга ошмайди, сиз бу ерда қолажаксиз, дея жавоб беришади.
Дунёда инсон ӯз жонига қасд қилиши ва умрини тугатиши мумкин, аммо қиёматда бу ишни қилолмайди. Ҳатто оғир азоблар ва жаҳаннамнинг олови ҳам дӯзах аҳлини ӯлиролмайди.
Ояти карималарнинг давомида гунаҳкорларни дӯзахийга айлантирган асосий сабабни Ҳақдан қочиш ва Ҳаққа қарши кураш деб атаб, буюрилади: Улар дунёда Ҳақнинг сӯзини хушламас, кибр-ҳаво ва нафсоний истакларининг ортидан қувишарди. Ҳақни истамас, у ҳақда эшитиш ва тафаккур юритишни сира ёқтирмас эдилар. Аллоҳга қаршилик охир-оқибат уларни дӯзах оловига гирифтор айлади.
Бу ояти карималардан қуйидагиларни ӯрганамиз:
- Охиратда ӯлимни орзу қилмаслик учун дунёдаги амалларимиз ҳақида ӯйлашимиз лозим.
- Ҳақни билиб унга қарши курашган кишигина дӯзахий бӯлади. Зеро, Худо бехабар кишини жазоламайди.
- Ҳаққа таслим бӯлиш дунё ва охиратда инсон бахт-саодатининг омилидир. Ҳаққа қарши кураш эса дунё ва охиратда инсоннинг бадбахтлигига сабаб бӯлади.