сентябр 29, 2016 14:18 Asia/Tashkent

Хайбар яҳудийлари мусулмонларнинг ғалаба қозонишларидан ва Пайғамбар (с)-нинг Али (а) қули билан киритган ғалаба ва таслим бўлиш паёмини уларга юборганидан ҳасратланиб ғам-қайғуга тушган эдилар.

 Азиз тингловчилар, эсингизда бўлса ўтган дастурларимизда айтдикки Хайбар яҳудийлари ислом қўшуни  томонидан фатҳ этилди. Бугун сиз билан ривоятимизнинг давомини тинглаймиз .Бизга ҳамроҳлик қиласиз деган умиддамиз!

Р) Хайбар яҳудийлари мусулмонларнинг ғалаба қозонишларидан ва Пайғамбар (с)-нинг  Али (а) қули билан киритган ғалаба ва таслим бўлиш паёмини уларга юборганидан ҳасратланиб ғам-қайғуга тушган эдилар.

Али алайҳисалом айтди: "Эй Хайбарнинг аҳолийси ! Ислом динини қабул қилинглар уша вақти мусулмонларнинг жон ва мол-мулкларига шарик бўласиз ва мол-мулкларингиздан маҳрум бўлмайсизлар. Афсўски бошқа йўл фақат урушдир!"

Али алайҳисаломнинг сўзи ва нутқи ғурурланиш ўйқусидан ўйғотган яҳудийни оҳ-афсўсланишга солган эди. Шунингдек улар бир-бирларини кўришлари билан бу мағлубиятдан ҳасратланиб шикоят қилиб афсўсланишарди.

Яҳудий шахс айтди: "Мусулмонлар  Пайғамбар (с)-нинг паёмини ғурурланишимизнинг қурбонига айлантирмаганимиз, яхши бўлардими?

Иккинчи яҳудий айтди: Ғурур ва ифтихорни арзонга ва асоратни қийматга сотганимиздан афсусдамиз.

Р) Жасоратли ўз довюракларини қулдан бой бериш ва хайбарликларнинг  хурмозорларини харобазорларга айлангани уларни ғам-кулфатга гирифтор этган эди.

Яҳудийлар мағлуб бўлишларидан ўз қўрғонларида қурқув билан қолган эдилар. Аммо мусулмонлар эса қароргоҳларида ғалаба қозонишларидан жуда хурсандчилик қилиб барчалари Пайғамбар (с)-нинг  буйруқини кўтиб ўтиришарди.

Пайғамбар (с) хайбарликлардан биронтасини ҳам асирликка олмаган эдилар ва улардан биронтасининг жонига қасд қилмаган эдилар. Ҳаттоки ер-экинзорлардан ҳеч нима олмадилар.

Ул ҳазрат фақат уларнинг бир йиллик даромадларидан ярим қисмини олишни сўрадилар ва унинг ивазига уларни ўз ҳимоятлари остига қарор бердилар.

Пайғамбар (с)-нинг бундай жумардликлари яҳудийларни мусулмонларнинг хурсандчилигига шарик бўлишга  ундади.

Бу гал хурмо дарахтзорларининг орасидан эсадиган шамол хайбарликлар учун яхши хабарларни армуғон келтирди.

Р)Кунлардан бир куни мусулмонлар Хайбардан кўчиб кетмаган вақтларида Пайғамбар (с)-га бир хабар етказишди.

Бир шахс айтди: Мадина аҳлидан бўлмаган бир шахс Мадина шаҳридан сизнинг олдингизга келган ва сиз билан мулоқот қилишни сураяпти.

Р) Пайғамбар (с) саҳобалар кўрсатган томон қарадилар.  Бирданидан Пайғамбар (с) ўзоқ йиллар давомида кўрмаган Жаъфарни кўриб қолдилар. Ул ҳазрат ўз амакивачасининг ўткир қараши ва чиройли кўзларини танидилар. Унинг истиқболига бориб меҳрубонлик билан уни ўз бағрларига босдилар.

Пайғамбар, мен Хайбар фатҳигами ёки Жаъфарнинг келишигами, қайсисига севинай, билмайман!" –дедилар.

Уша ислом динига даъват этишнинг биринчи кунларида Пайғамбар (с) билан икки ака укалар намозда турган эдилар. Уша ёлғиз ва оғир кунларда икки ака укалар Пайғамбар (с) га куч-қувват ва умид бағишлаган эдилар. Улар ёш йигитлар ва иковлари ҳам Пайғамбар (с)-нинг севимли амакивачалари Али ва Жаъфар эдилар. Оталари Абу Толиб ўз ўғилларини Расули акрам (с) билан бирга намоз ўқиётганларини лаззатланиб ва фахрланиб кўзатарди. Абу Толиб уларни Пайғамбар (с)га топширган эди ва бу икки нафар ул ҳазрат учун Абу Толибдан ёдгорлик эдилар.

Хайбарни фатҳ этиш куни Али (а)-нинг ғалаба қозониш куни эди ва бу кунда Жаъфар ҳам ўз вазифасини Ҳабашда бажарган эди. Жаъфар ўз хотини Асмо ва мусулмонларнинг бошқа гуруҳи билан Ҳабашдан Мадинага келишган эдилар. Улар ўз қолган умрини Пайғамбар (с) билан ўтказишни мақсад қилишди. Пайғамбар(с) ўз саҳобалари билан Хайбар урушига борган вақтларида улар келган эдилар.