сентябр 29, 2016 15:38 Asia/Tashkent

Теҳрон миллий университети

Меҳрибон ва раҳмли Аллоҳ номи билан

Ассалому алайкум, азиз ва муҳтарам радиотингловчилар!

 ”Эрон олий ўқув юртлари билан танишамиз” рукни остидаги туркум  эшиттиришнинг янги сони  билан хизматингиздамиз. Бизни тинглаб боринг.

Ёдингизда бўлса, ўтган сўҳбатимизда Эронда илмий ва таълим бериш муассасалари кенгайиши билан бир вақтда милодий 1960 йилда Теҳрон шимолидаги иқлими энг қулай бўлган минтақаларда “Донишгоҳи миллий” (Миллий университет) таъсис этилгани борасида сизга маълумот берган эдик. 1954 йилда доктор Али Шайхулислом эронлик ёшларнинг мамлакатдан чиқиб, чет элларга бориб  ўқишларини олдини олиш учун   “Миллий университет”ни  таъсис этиш таклифини  стратегик бир масала сифатида ўша вақтдаги ҳукуматга тақдим этади. Ҳукумат ушбу таклифни қабул қилади ва доктор Шайхулисломга Европа ва Америкадаги нодавлат олий ўқув юртлари қандай ташкил этилгани билан яқиндан танишиш топшириғини беради. Доктор Шайхулислом керакли  тадқиқотларни ушбу заминада  амалга оширганидан кейин 1959 йилда Эронга қайтади ва ўша вақтдаги ҳукумат розилиги билан ўша йилнинг ўзида, яъни шамсий 1338 йилнинг 10 озар ойида Ромсар кўчасида жойлашган ўзининг уйида норасмий тарзда “Миллий университет котибияти”ни ташкил этади. Ушбу котибиятнинг вазифаси университетни ташкил этишнинг дастлабки ишларини тайёрлаш ҳамда Европа ва Америка олий ўқув юртларини битириб, бекор юрганлар тўғрисида маълумот йиғиш эди.

Мазкур  ишлар амалга оширилганидан кейин шаҳид Биҳиштий университети 1959 йили ташкил этилади ва унинг низомномаси ўша вақтдаги Маданият кенгашининг 998- йиғилишида тасдиқланади. Мазкур  университет янги ташкил этилгани ҳамда пулли бўлгани боис молиявий жиҳатдан яхши таъминланган талабалардан ташқари бошқаларни ҳам  ўзига жалб қилиши  қийин кечарди. Милодий 1960-70 йилларда ушбу университет бинолари кенгайтирилади ва янги факултетлар ташкил этилади.Талабалар ҳам турли соҳалар бўйича илм ўрганишарди. 1975 йилда ўша вақтдаги ҳукумат хусусий бўлган илмий ва таълим бериш муассасаларга  ҳам  давлат бюджетидан пул тўлашни йўлга қўйганидан кейин Миллий университетда катта ўзгаришлар юзага келади. Шундан кейин турли табақалардан бўлган талабалар  ҳам Миллий университетда таҳсил олишарди. Кириш имтиҳонлари орқали талабалар қабул килинганидан кейин ушбу миллий ёхуд хусусий университет ҳам умумий университетларга ўхшаб қолади.

 Исломий Инқилоб ғалабасидан  кейин милодий 1979 йилда Инқилоб Кенгаши тасдиқ этган қонунга мувофиқ  хусусий олий ўқув юрти ҳисобланган Миллий университет давлат университетига айлантирилади ва милодий 1983 йилда ўша вақтдаги Маданият инқилоби штаби  Эрон миллий университетига  Инқилоб йўлида қилган катта хизматлари учун шаҳид Биҳиштий шарафига ушбу шахсият номи берилади. Милодий 1985 йилда Исломий жумҳурият ҳукуматининг Соғлиқни сақлаш вазирлиги ва тиббиёт факултетларини  таъсис этиш бобидаги  қарори асосида тиббиёт факултетлари ва даволаниш марказлари ушбу университетдан ажратилади ва бошқа таълим бериш марказлари билан биргаликда шаҳид Биҳиштий номидаги Тиббиёт фанлари университети ташкил этилади ва фаолият бошлайди.

 Ҳозирги вақтда шаҳид Биҳиштий университети ўзининг 56 йиллик фаолияти давомида 800 дан  ортиқ илмий ҳайъат аъзосига эга бўлиб, ушбу заминада Эронда иккинчи ўринни эгаллайди. Ушбу  олий ўқув юрти, шунингдек, 19та фаолият кўрсатаётган  факултетга эга бўлиб, унинг турли соҳаларни қамраб олган факултетлари шаҳид Биҳиштий университетини комил бир олий ўқув марказига айлантирган. Ижтимоий  ва ахлоқий фанлар, дақиқ  фанлар,  технология ва муҳандислик соҳалари шулар жумласидандир.

Қадрли тингловчилар, сиз муқаддас Машҳад шаҳридан эфирга узатилаётган бир соатлик оқшомги дастуримизда  “Эрон олий ўқув юртлари билан танишамиз” рукни остидаги  эшиттиришнинг янги  сонини  тинглаяпсиз. Ушбу эшиттиришнинг матнини ўқиш ва садосини тинглаш имконига сиз  радиомизнинг интернет сайти  ParsToday.com/ uz орқали хоҳлаган пайтда эга бўлишингиз мумкин. Радиомизнинг электрон манзили ҳам [email protected] ўрнига [email protected]га ўзгарди.

Азизлар, радиомизнинг ҳаво тўлқинларидан йироқлашманг.Эшиттиришимиз давом этади.

Шаҳид Биҳиштий университетининг масоҳати қарийб 70 километрни ташкил этади ва Теҳроннинг гўзал ва қулай иқлимга эга минтақаларидан бири  Вилинжакда жойлашган. Мазкур университетнинг факултетлари, тадқиқот марказлари, ётоқхоналари ва идора  бинолари бир жойда жойлашган бўлиб, ушбу шароит  талабаларнинг таълим олишлари ва яшашларини осонлаштирган.

Эндиликда шаҳид Биҳиштий университетида  57та корпус бинолари, 19та факултет, 10та лабаратория ва 9та тадқиқот марказлари мавжуд. Мазкур университет қошида   10 институт ҳам  мавжуд ва улар моҳият бўйича икки гуруҳга айланади, яъни амалий ва гуманитар бўлимларига.

Мазкур университет илғор  технологиялар ва микроскоплар билан жиҳозланган марказий лабараторияга ҳам эгадир. Шаҳид Биҳиштий университети, жумладан, гавҳаршунослик лабараториясига эга биринчи университетлардан бўлиб, энг ривожланган лазер  технологиялари ва тажҳизотлар билан таъминланган.  Ушбу олий ўқув юрти халқаро ва мамлакат миқёсида ҳам ўзига хос обрў ва эътиборга эгадир. 2015 йилда ўтказилган рейтингда илмий мурожаатлар қилингани бўйича  дунё университетлари орасида 584 –ўринни ва  жаҳондаги афзал университетлар амалга оширилган илмий ишларнинг ўн фоизи ушбу  университет ҳиссасига тўғри келади.

Берилган статистик маълумотларга кўра, ўтган йилда мазкур университетнинг 237та факултет ва бўлимларида  таҳсил олаётган талабаларнинг сони 19 мингдан ошган. Менежерлик ва бухгалтерия, адабиёт ва гуманитар фанлар, электр муҳандислиги  ва ҳуқуқ соҳаларида кўпроқ талабалар таълим олишмоқда. Шаҳид Биҳиштий университетида Ироқ, Ливан, Афғонистон, Сурия, Тожикистон, Судан, Сумали,  Чад, Ож соҳили Нигерия, Фаластин, Туркия, Бангладеш, Баҳрайн, Миср, Озарбайжон,  Синегал, Яман, Сербия, Франция, Қозоғистон ва Қирғизистон мамлакатларидан   ҳам  келиб , хорижий талабалар таҳсил олишади. Уларнинг сони 145тани ташкил этади. Хорижий талабалар асосан механика, компютер, электр муҳандислиги, коммуникация, форс адабиёти, инглис тили, француз тили, араб адабиёти, ҳуқуқшунослик, бадан тарбияси, психология, фалсафа, экология, математика, химия, физика, геология, география, эроншунослик, тилшунослик ва тарих факултетларида кўпроқ ўқишмоқда.  

Қадрли тингловчилар, " Эрон олий ўқув юртлари билан танишамиз” рукни остидаги туркум эшиттиришнинг  навбатдаги     сони шу ерда ўз ниҳоясига етди. Мен эса сизлар билан хайрлашаман. Аллоҳ таоло паноҳида қолинг.

 

Ёрлиқ