сентябр 29, 2016 15:25 Asia/Tashkent

Ислом динида қарияларни ҳурмат қилиш махсус ўринни эгаллайди ва уларга эътибор қаратиш эса жамиятнинг ҳар бир аъзоси учун муҳим бурч саналади.

Ислом динида қарияларни ҳурмат қилиш махсус ўринни эгаллайди ва уларга эътибор қаратиш эса жамиятнинг ҳар бир аъзоси учун  муҳим бурч саналади. Шунинг учун ислом дини қарияларга нисбатан ҳурмат-эҳтиром билан муомалада бўлиш ва огоҳлик билан муносабатда бўлишлари учун қонун жорий этган. Кексалик даври ёшлик ва болалик давридек ҳаётнинг босқичларидан бири саналади. Аммо болалик ва ёшлик даври сайъ-ҳаракат ва энергиядан тўла бўлса, кексалик ёши эса куч-қувватнинг камайиши ва жисмоний фаолиятлар мизонининг пасайиши билан юзмаюз бўлади. Бирлашган Миллатлар Ташкилоти милодий 1982 йилда кексалар халқаро ташкилотини ташкил этди ва уша йилда кекса ёшлар учун халқаро бир кунни тайинлади. Милодий 1990 йил бу кенгаш кекса ёшда бўлган инсонларни ҳурмат-эҳиром қилиш, уларнинг муаммоларини ҳал этиш ҳамда уларда бўлган эҳтиёжларни қониқтириш мақсадида биринчи октябрь ва ҳижрий-шамсий йилномаси билан меҳр ойининг 9 кунини кексалар халқаро куни деб эълон қилди. БМТ ташкилоти бу йил кексалар халқаро куни учун ёшга қараб камситиш баробарида муқовимат кўрсатиш мавзўсини кўзга олди ва бу йилда салбий қарашлар ва инсон ёшига асосан камситиш ва унинг кекса ёшдаги одамларга зарарли таъсири ҳақида баҳс-мунозара қилиш ва музокаралар олиб борилади. Ёшига қараб бир одам ёки бир гуруҳга нисбатан камситишни раво кўриш ёшга қараб камситиш дейилади. Америка, Англия, Дания , Ирландия ва Австралия мамлакатлари каби айрим мамлакатларнинг иш бозорида инсон ёшига қараб камситишни манъ этадиган қонун йўлга қуйилган. Бу қонун ҳақиқатан ҳам давлатларни кекса ёшдаги инсонлар учун иш жойларини яратишга кафолат беришларига вазифадор этади ва иш бозорларида кексалар учун иш берувчиларнинг камситишларига монеа яратади.  Иш бозорларида бир ишчи иш берувчи томонидан ёши учун ҳақиқий камситишга юзмаюз бўлса инсон ёшига қараб камситиш деб таърифланади.   Бу дискриминация турли шаклларга эгадир. Гоҳида ёши кекса бўлганлиги сабабли бир шахснинг ишдан бушатилишида намоён бўлади. Гоҳида эса мазкур камситишлар инсонларнинг ёшига қараб далил келтириш билан ишчилар ҳақида баҳс-мунозара ва фикрлар билдирилади. 65 ёшдан кичик бўлган шахсларга қарши камситишни манъ этиш қонуни иш вазъиятида вужудга келади. Камситишни ман этадиган қонун иш муҳитида вужудга келадиган масалалар мажмўасини ўига қамраб оладиким, умумий тарзда инсон ёшига қараб дискриминация қилиш қонунини ташкил тади.Бу қонунга асосан иш буюрувчи ёшнинг ҳад-ҳудудини ишга олиш шарт-шароити этиб тайинлаши мумкин эмас. Шунингдек ишчини ёшига қараб ишдан ҳайдаган в улар учун ўрганиш имкониятларини дариғ тутган иш буюрувчилар ушбу қонунни поймол этувчи деб тан олинади. Аммо агар иш буюрувчи бу иши учун қониқтирадиган далилни тақдим этса, қонуннинг бошқа қисмини ҳам поймол этишга ҳаққи бор. Бу қонун фақат иш муҳитини ўзига қамраб олади. Айтиб ўтилганидек, инсон ёшига қараб камситиш қонуни иш муҳитида бошқа бир нечита мамлакатларда ҳам ижро этилади. Ижтимоий нуқтаи азардан ҳам кеса ёшдагилар  ҳаётда турли ўзгаришларга юзмаюз бўлишади. Айрим ушбу ҳодисалар нафақага чиқиш, иш менопаузаси, фарзандлар томонидан қариялар уйига топшириш, турмуш уртоғининг ўлиши ва бошқа ҳодисалардан иборатдир. Ҳар ҳолда атрофдагилар учун қандайдир қийинчиликларни ижод этадиган кекса ёшда бўлганларнинг энг муҳим қийинчиликлари уларнинг саломатликлари ва истиқлолларининг хатарга юзмаюз бўлиши ва гоҳида эса бошқаларбилан алоқада бўлишда қадр-қийматга эга бўлмаслик ва ёлғизликни ҳис этишлари ҳисобланади. Инсон ўз ҳаётининг бошланишида бир заиф авжудот ҳисобанадиким бирин кетин ривож-равнақ топиш босқичларини босиб ўтади. Ёшликда жисмоний қудрат ва ўрта ёшда бўлганида руҳий камолотга юзмаюз бўлади. Ундан кейин инқироз, яъни куч қудратининг камайишини бошдан кечиради ва иккинчи маротаба қудратсизлик ҳолатига қайтади. Қуръони карим бу ҳақда Рум муборак сурасининг 54 ояти каримасида шундай марҳамат қилади: "Оллоҳ шундай зотдирки, сизларни ночор нарсадан (яъни бир томчи сувдан )яратди, сўнгра (сизлар учун) ночорликдан кейин куч-қувват (пайдо) қилди.  У Ўзи хоҳлаган нарсани яратур. У билимдон ва қудратлидир."  Ислом динида кекса ёшдагиларга нисбатан ҳурмат кўрсатиш махссус ўринни эгаллайди ва уларнинг ҳолларидан бохавар бўлиш жамиятнинг ҳар бир шахси учун зарурий вазифа ҳисобланади. Шунинг учун ислом дини уларга эътибор қаратиш ва уларнинг ҳол аҳволларидан бохабар бўлишлари учун қонун чиқарган. Кексаларни ҳурмат-эҳтиром қилиш шу сабабдан муҳим вазифа саналадиким, улар ўз ҳаётлари давомида ва ўзларининг инсоний рисолатларида ҳаётнинг барча паст-баландликларини шойисталик билан ижро этишган ва катта тажриба касб этишшларидан сўнг жамиятнинг бошқа шахслари қаторида жой олишган. Муқаддас ислом динида кексалар билан муносибат қилишда уларга нисбатан ҳурмат-эҳтиром ва уларнинг мавқеларига эътибор қаратишга фаровон кўрсатмаларни таъкидлаб ўтади. "Мусалмон кексаларни ҳурмат қилиш Оллоҳ таолога таъзим этиш ҳисобланади."