декабр 26, 2020 02:18 Asia/Tashkent
  • Нур томон йӯл – 910

"Зухруф" муборак сураси  85-89-ояти карималарининг  шарҳи

 Дастлаб "Зухруф" муборак сураси 85-ояти каримасининг  тиловатига қулоқ соламиз:

 وَتَبَارَكَ الَّذِي لَهُ مُلْكُ السَّمَاوَاتِ وَالْأَرْضِ وَمَا بَيْنَهُمَا وَعِندَهُ عِلْمُ السَّاعَةِ وَإِلَيْهِ تُرْجَعُونَ ﴿٨٥ 

Бу ояти карима қуйидагича таржима қилинган:

Осмонлару ернинг ва уларнинг орасидаги нарсаларнинг мулкига эга бўлган зот баракотли-буюкдир. (Қиёмат) соати илми Унинг ҳузуридадир. Унгагина қайтарилурсизлар. (85) 

Ӯтган суҳбатимизда борлиқ оламда ёлғиз Аллоҳдан ӯзга ҳеч ким ва ҳеч нарса ибодат қилишга лойиқ эмас, деб айтган эдик. 

Бу ояти каримада буюрилади: Бунинг сабаби: бутун борлиқ Аллоҳнинг ихтиёридадир. У осмонлар, ер ва уларнинг ораларида бӯлган барча ашёларнинг мутлақ ҳокимидир. Ундан ӯзга ҳеч ким бу қадар чексиз ҳукумат юрита олмайди. У барча ашёлар ва улар устидан ҳукмронлик қиладиган қонунларнинг яратувчисидир.

Нафақат дунё, балки қиёмат ишлари ҳам Унинг илкидадир. Фақат У қиёматнинг қачон қоим бӯлишини билади. Ӯлимдан кейин ҳамма Унга қайтишади. Шундай экан, дунё ва охират саодатини истаган киши У белгилаб берган йӯлдан юриши, У рози бӯладиган амални бажариши ва Унинг қаҳр-ғазабига сабаб бӯладиган нарсалардан сақланиши  лозим. 

Бу ояти каримадан қуйидагиларни ӯрганамиз:

1. Биз инсонларнинг дунё ва охиратимиз Аллоҳнинг илкидадир.

2. Охиратнинг қачон юз бериши ва қиёматнинг қачон бошланишини Аллоҳдан ӯзга ҳеч ким билмайди.

 

Энди "Зухруф" муборак сураси 86-ояти каримасининг  тиловатига қулоқ соламиз:

وَلَا يَمْلِكُ الَّذِينَ يَدْعُونَ مِن دُونِهِ الشَّفَاعَةَ إِلَّا مَن شَهِدَ بِالْحَقِّ وَهُمْ يَعْلَمُونَ ﴿٨٦

Бу ояти карима қуйидагича таржима қилинган:

Аллоҳдан ўзга илтижо қилаётган нарсалари шафоатга эга бўлмаслар. Магар билган ҳолларида ҳақ шаҳодат берганларгина (эга бўлурлар). (86)

Ширкка ундовчи омиллардан бири бир гуруҳ инсонларнинг бирор-бир шахс ё ашё дунё ва охиратда Аллоҳ наздида уларнинг шафотчиси бӯла олади ва Илоҳий раҳматни улар томонга жалб қилади, дея ишонишларидир. Улар ана шу ишонч билан ӯша ашё ёхуд одамдан кӯмак кутишади.

Бу ояти каримада буюрилади: Илоҳий маҳкамада шафоат мавжуд, аммо у сиз ӯйлаган кишиларга тегишли эмас. Аллоҳнинг шафоати Унинг изн ва иродасига боғлиқ. Ҳақ йӯлида бошқаларга ибрат намунаси бӯлган зотларгина шафоатга ҳақлидирлар.

Бу ояти каримадан қуйидагиларни ӯрганамиз:

1. Худди Аллоҳга қайтиш йӯли бӯлган тавба каби шафоат одамларнинг Худонинг дӯстлари орқали Унга қайтишларидир.

2, Ҳақ йӯлда бӯлганлар бошқаларни ҳам сиротал мустақимга бошлаб келишлари лозим. Ҳақиқий шафоат ана шу.

Энди "Зухруф" муборак сураси 87-ояти каримасининг  тиловатига қулоқ соламиз:

 وَلَئِن سَأَلْتَهُم مَّنْ خَلَقَهُمْ لَيَقُولُنَّ اللَّـهُ ۖ فَأَنَّىٰ يُؤْفَكُونَ ﴿٨٧ 

Бу ояти карима қуйидагича таржима қилинган:

 Агар сен улардан ўзларини ким яратганини сўрасанг, албатта, «Аллоҳ», дерлар. Бас, қаёққа бурилиб кетмоқдалар?! (87) 

Мушрикларнинг Аллоҳдан эмас, ӯзгалардан шафоат талаб қилишлари ҳақида гапирилган олдинги оятнинг давоми сифатида бу ояти каримада буюрилади:

Сиз Худони ӯзингиз ва бутун оламларнинг яратувчиси деб биласиз. Шундай экан нега ундан бошқага сиғинасиз? Ваҳоланки, оламнинг яратувчиси ва тадбир қилувчиси бӯлган зотгина сиғинишга лойиқ.

Нега сиз Худодан ӯзгага юз буриб Аллоҳ даргоҳида уларнинг воситачилигига умид қиласиз?

Бу ояти каримадан қуйидагиларни ӯрганамиз:

  1. Ҳатто мушриклар ҳам Аллоҳнинг яратувчилигини тан олишади.
  2. Рубубиятдаги тавҳиддан четлашиш инсон фитратидан узоқлашишдир.

Энди "Зухруф" муборак сураси 88-89-ояти карималарининг тиловатига қулоқ тутамиз:

وَقِيلِهِ يَا رَبِّ إِنَّ هَـٰؤُلَاءِ قَوْمٌ لَّا يُؤْمِنُونَ ﴿٨٨ فَاصْفَحْ عَنْهُمْ وَقُلْ سَلَامٌ ۚ فَسَوْفَ يَعْلَمُونَ ﴿٨٩

Бу ояти карималар қуйидагича таржима қилинган:

У(Муҳаммад)нинг: «Эй Роббим, албатта, анавилар иймон келтирмайдиган қавмлардир», деган гапини ҳам (билур). (88) Бас, сен улардан юз ўгир ва: «Сизларга салом бўлсин», дегин. Бас, улар тезда билурлар. (89)

 “Зухруф” муборак сурасининг сӯнгги оятлари бӯлган бу ояти карималарда тавҳид ва ширк баҳсининг давоми сифатида буюрилади: Аллоҳ расулининг куну тун тиним билмай қилган сай-ҳаракатлари ва мушрикларни ҳидоят қилиш учун олиб борган музокараларига қарамай, уларнинг айримлари иймон келтиришни хаёлларига ҳам келтиришмасди. Ҳақни тушунган бӯлсаларда , аммо пайғамбарнинг сӯзлари тош қотган қалбларига асар қилмасди. Зеро, бу гаплар уларнинг ӯткинчи дунёвий лаззатларига мос келмасди.

Шу сабабли Аллоҳ ӯз пайғамбарига буюради: Ҳақни  эшиттиргач, уларни ӯз ҳолига қӯйинг. Токим,  иймон келтиришларига муҳтожсиз ёхуд келтиришга мажбурламоқдасиз, деган гумонга боришмасин.

Уларни ӯз ҳолига қӯйинг, ӯзлари истаган йӯлда юришни давом эттиришсин. Аммо ояти карималарнинг давомида маъноли ибора билан мушрикларга таҳдид қилиниб,  буюрилади: улар тез орада ӯз амалларининг оқибатини билиб олишади.

Бу ояти карималардан қуйидагиларни ӯрганамиз:

  1. Дин пешволари ва таблиғчилар одамларнинг бари бизга эргашиб, иймон келтиради, деган фикрдан узоқ бӯлишлари керак.
  2. Мухолифларга ҳақни етказгач, улардан иймон келтиришларини илтимос ҳам уларни мажбур ҳам қилмаслик лозим. Ӯз ихтиёрлари билан танлаш имконини яратиш учун уларни ӯз ҳолига қӯйиш айни муддао.