октябр 01, 2016 14:09 Asia/Tashkent

Ҳеч ким ӯз ирода ва эркинлигидан ноӯрин фойдалинб, кӯнгли истаган номаъқул ишни қилишга ҳақли эмас. Бу қилмиши билан инсон ижтимоий адолат ва инсон фазилатини белгиловчи нормаларни поймол этган бӯлади. Шунингдек ахлоқсизлик ва тартибсизлик инсон қадр-қийматига путур етказадиган амаллардандир.

Инсон қадр-қиймати белгиларидан бири бу унинг ирода ва ихтиёридир. Инсоннинг ҳаёт йӯлини танлашида ирода ва ихтиёри унинг қудратидан дарак беради. Инсон кӯнгли истаган ишини амалга ошириш ва истамаган ишни қилмасликка  ҳақли бӯлган ягона мавжуд.

Шунинг учун ҳам азиз пайғамбаримиз ҳазрат Муҳаммад (с) буюрмишлар: Аллоҳ учун ҳеч мавжуд инсонга қараганда азизроқ эмас.

Баъзи бир саҳобалар таажжуб билан сӯрашди: Ҳатто фаришталар ҳам? Ул ҳазрат жавоб бердилар: Ҳа! Фаришталар қуёш ва ой каби соҳибихтиёр бӯлмай, буюрилган ишни бажаришади. Аммо инсон мухтор яратилган бӯлиб, танлашга ҳаққи бор. Шунинг учун ҳам инсоннинг ӯз ихтиёри ва иродаси ила қӯлга киритган каромати арзигули бир қадриятдир.

Агар инсон ақл-фаросат ва ирода-ихтиёри билан тӯғри йӯлга қадам қӯйиб, шаҳват ва ғазаб бандидан озод бӯлса, шарафли инсонга айланади. Акс ҳолда бир ҳайвон ва инсон орасида ҳеч фарқ қолмайди.

Ижтимоий жиҳатдан одамлар орасидаги  муносабатлар адолат ва инсоф юзасида йӯлга қӯйилган ҳолда қадр-қиймат касб этади.Акс ҳолда инсон қадр-қийматини таъминлайдиган шароитларга муқобил бӯлади. Чунки инсон амалининг қадри унинг эркинлик билан танлаш асосида аниқланади. Мажбурлаш ва босим ӯтказиш пайида амалга ошган иш ҳеч қандай қадр-қийматга эга бӯла олмайди.

Бошқа томондан ҳеч ким ӯз ирода ва эркинлигидан ноӯрин фойдалинб, кӯнгли истаган номаъқул ишни қилишга ҳақли эмас. Бу қилмиши билан инсон ижтимоий адолат ва инсон фазилатини белгиловчи нормаларни поймол этган бӯлади. Шунингдек ахлоқсизлик ва тартибсизлик инсон қадр-қийматига путур етказадиган амаллардандир.

Қадрли тингловчилар! Сиз "Ислом ва инсон қадр-қиймати" туркум эшиттириши биринчи сонини Эрон Ислом Жумҳурияти ӯзбек тилидаги радиосидан тинглаяпсиз. Дастуримиз матн таржимаси ва садосини parstoday.com/uz сайтида кӯра оласиз.Эшиттиришимиз давомида ҳам биз билан бирга бӯлинг.

Ҳар ким ӯз инсоний қадр-қийматини қӯлдан берса, ҳайвонлардан фарқи қолмайди. Бу сӯзларга бугунги кундаги хиёнаткор ва золимлар намуна бӯла оладилар. Улар жамият ва давлатларни ӯз ихтиёрига киритиш учун барча одамлар ҳақ-ҳуқуқларини поймол этиб, уларни қирғин қилиб юборишга ҳам қодирлар. Улар ӯзларини бошқалардан устун кӯриб, ӯз истакларига эришиш учун минглаб кишиларни қийноқларга гирифтор этишади, ӯлдириб ташлашади ва бу қилмишлари билан одамларни барча ҳақ-ҳуқуқлардан маҳрум этишади.

Яна баъзи бирлар инсон ҳуқуқлари шиори остида ҳамжинсбозлик ва ливотадек инсон кароматига зид бӯлган бир шум падидани ҳимоя этишади.