Атроф-муҳитни асраб-авайлайлик
Экология ва атроф-муҳит муҳофазаси йўналишида фаолият кўрсатаётган нодавлат нотижорат ташкилотлар аниқ бир давлатга боғлиқ бӯлмай, балки халқаро нодавлат ташкилотлар ҳам атроф-муҳитни муҳофазаси мавзуида фаолият кӯрсатишади.
Азиз тингловчилар!
Ӯтган дастурларимизда такидлаганимиздек атроф-муҳитни асраб-авайлаш инсоният ҳаётининг давом эттириши учун муҳим бӯлиб, давлатлар ва ташкилолар бу масаланинг ечимида муҳим ӯрин олишган.
Агар эсингизда қлолган бӯлса охирги 100-йилликда инсонларнинг турли соҳалардаги фаолиятлари ер юзи табиатининг булғанишига олиб келди. Аммо инсонлар охирги 30-йил ичида атроф-муҳитга қайта тикланмас зарар етказганидан сӯнг табиатни асраш орқали табиат ва унинг табий манбаларини сақлаб қолиш мумкин.
Аммо атроф-муҳитни асраш ва пойдор ривожланишни жорий этиш пайида мутахассислар масалани миллий ва минтақавий сатҳда ӯрганиб чиқишди.
Нодавлат ташкилотлар дастлаб ўзини-ўзи бошқарилиши асосида, яъни фуқаролик жамиятини мустақил ижтимоий бирлик сифатида яшашни таъминлаш эҳтиёжлари ва манфаатлари асосида пайдо бўлди. ХХ асрга келиб, нодавлат ташкилотлар фуқаролик жамиятининг муҳим ҳамда асосий институтларидан бирига айланди.
Дарҳақиқат, нодавлат ташкилотлари жисмоний ва юридик шахсларнинг ҳуқуқлари ва қонуний манфаатларини, пойдор ривожланиш, қашшоқликни бартараф этиш, тенгҳуқуқликни таъминлаш, атроф-муҳитни ҳимоялаш ва бошқа қадриятларни ҳимоя қилиши, ижтимоий, маданий ва маърифий мақсадларга эришиш, маънавий ва бошқа номоддий эҳтиёжларни қондириш, хайрия фаолиятини амалга ошириш учун ҳамда бошқа ижтимоий фойдали мақсадларда тузилади.
Шу билан бир қаторда фуқаролик жамиятининг ўзига хос хусусияларидан бири – бу нодавлат тизимдаги барча жамоат ташкилотларига аъзоликнинг ихтиёрий шаклда бўлишидир. Бу қоида, биринчидан, шу жамиятдаги демократиянинг юқори даражасини намоён қилса, иккинчидан, жамият аъзоларининг ижтимоий онги ва фаолликлари юксаклигини билдиради. Энг муҳими, ҳар бир фуқаро ўзи кирмоқчи бўлган ташкилот фаолитида ўзининг манфаатлари ва эҳтиёжларига мос мақсадларга эришишга ишонч ҳосил қилгандан сўнггина шу ташкилотга ихтиёрий равишда аъзо
бўла олади. Шу билан бир қаторда, ҳар бир инсон жамиятдаги ўз ўрнини билиши, ўзини жамиятнинг ажралмас қисми деб билиши лозим.
Атроф-муҳит билан боғлиқ жамоатчилик иштирокини таъминлаш борасида кенг кўламли ишлар амалга оширилмоқда. Ана шу саъй-ҳаракатлар самараси ўлароқ, экология соҳасидаги демократик қадриятлар, инсон ҳуқуқ ва эркинликлари ҳамда қонуний манфаатлари самарали ҳимоя қилинишида фуқаролик жамияти институтлари, нодавлат нотижорат ташкилотлари фаол иштирок этиб, бунда уларнинг ўрни кундан-кунга ортиб бормоқда.
Азиз тингловчилар! Сиз "Атроф-муҳитни асраб-авайлайлик" туркум эшиттириши навбатдаги сонини Эрон Ислом Жумҳурияти ӯзбек тилидаги радиосидан тинглаяпсиз. Дастуримиз матн таржимаси ва садосини parstoday.com/uz сайтида кӯра оласиз.Эшиттиришимиз давомида ҳам бизни ҳамроҳлик қилинг.
Экология ва атроф-муҳит муҳофазаси йўналишида фаолият кўрсатаётган нодавлат нотижорат ташкилотлар миллий сатҳда турли минтақада яшовчи одамлар урф-одатлари ва уларнинг турмуш тарзларини инобатга олиб, атроф-муҳитга боғлиқ масалаларда давлат органлари билан биргаликда иш юритишлари мумкин.
Экология ва атроф-муҳит муҳофазаси йўналишида фаолият кўрсатаётган нодавлат нотижорат ташкилотлар аниқ бир давлатга боғлиқ бӯлмай, балки халқаро нодавлат ташкилотлар ҳам атроф-муҳитни муҳофазаси мавзуида фаолият кӯрсатишади.
Шундай ташкилотларнинг бири, Гринпис бӯлиб, бу ташкилотбирор бир давлат органларига тааллуқли бӯлмай, ҳеч бир давлат ё сийсий партиядан кӯмаг истамайди. Бу халқаро ташкилот иқтисодий жиҳатдан 3 миллионга яқин киши ҳомийлар томонидан таъминланади.
Табиатни муҳофаза қилиш деганда ҳозирги ва келгуси авлодларнинг эҳтиёжларини ҳисобга олган ҳолда табиий бойликлардан оқилона фойдаланиш ва атроф муҳитни мусаффо ҳолида сақлашга қаратилган, илмий асосда амалга ошириладиган маҳаллий, давлат ва халқаро тадбирлар мажмуаси тушунилади