Нур диёридан
Азиз тингловчилар, ўтган дастуримизда айтган эдикки уша ислом динига даъват этишнинг биринчи кунларида Пайғамбар (с) билан икки ака укалар намозда турган эдилар.
Меҳрибон ва раҳмли Аллоҳ номи билан.
Ассалому алейкум азиз ва муҳтарам тингловчилар.
Ёлғиз ва қодир Парвардигоримизнинг тинчлик ва раҳмат элчиси ҳазрат Муҳаммад Мустафо саллаллоҳу алайҳи ва олиҳи васалламга салому салавот йўллаб, "Нур диёридан" туркум эшиттиришнинг бугунги сонини эътиборингизга ҳавола этамиз.
Азиз тингловчилар, ўтган дастуримизда айтган эдикки уша ислом динига даъват этишнинг биринчи кунларида Пайғамбар (с) билан икки ака укалар намозда турган эдилар. Уша ёлғиз ва оғир кунларда икки ака укалар Пайғамбар (с)-га куч-қувват ва умид бағишлаган эдилар. Улар ёш йигитлар ва икковлари ҳам Пайғамбар (с)-нинг севимли амакивачалари Али ва Жаъфар эдилар. Оталари Абу Толиб ўз ўғилларини Расули акрам (с) билан бирга намоз уқаётганларини лаззатланиб ва фахрланиб кўзатарди. Абу Толиб уларни Пайғамбар (с)-га топширган эди ва бу икки нафар ул ҳазрат учун Абу Толибдан ёдгорлик эдилар.
Хайбарни фатҳ этиш куни Али (а)-нинг ғалаба қозониш куни эди ва бу кунда Жаъфар ҳам ўз вазифасини Ҳабашда бажарган эди. Жаъфар ўз хотини Асмо ва мусулмонларнинг бошқа гуруҳи билан Ҳабашдан Мадинага келган эдилар. Улар ўз қолган умрини Пайғамбар (с) билан ўтказишни мақсад қилишди. Улар ул ҳазрат ўз саҳобалари билан Хайбар урушига борган вақтида келишди. Энди ривоятимизнинг давомини эшитинг!
Жаъфар Пайғамбар (с) -нинг дийдорига муштоқ бўлиб Мадинада қолишдан зирикиб Расули Акрам (с) олдиларига шошилинч билан борди.
Хайбар достонидан бир йил ўтгач Расули Акрам (с) Шомдагиларни ислом динига даъват этишни мақсад қилдилар. Сўнгра Ҳорис номли ўз элчиларини уша ўлкага юбордилар. Расули Акрам (с) Шом ҳукмдорига бир номани ҳам юбордилар. Ҳорис ул ҳазратнинг топширган номалари билан Шомга йўл олди.
Жангчилардан бири айтди: Сен ким бўласан? Қаердан келияпсан ва қаерга борияпсан?
Шом чегарачилари Муътадда Ҳорис йўлини тусдилар ва уни ўз амирининг олдига олиб боришди.
Ҳорис чегарачиларнинг амирига айтди: Мен Аллоҳнинг Пайғамбари Муҳаммад(с)-нинг элчисиман. Пайғамбар (с) номидан Шом ҳукмдорига нома олиб борияпман. Ёки менинг йўлимни тўсманглар ёки мени унинг олдига олиб боринглар.
Шом чегарачиларнинг амири Ҳорисга қўполлик қилди. Мўътада халқи унинг ишораси билан Ҳорисни ўлдиришди.
Р)Ҳориснинг қатл этишнинг хабари Пайғамбар (с)-га етиб келди. Ва Пайғамбар (с) Шом чегарачилари ва бу ўлканинг халқини ислом динига даъват этишни ва бу таклифни қабул қилмасалар улар билан Аллоҳ йўлида жанг қилишини мусулмонларга буйруқ бердилар.
Бир неча муддатдан сўнг мусулмонлар сафар қилиш учун тайёргарлик кўришди ва ўз аслаҳа –қуроллари билан ҳарбий қароргоҳда тўпланишди. Пайғамбар (с) улар билан қандай амал қилиш ва чора-тадбир кўриш ҳақида сўҳбатлашдилар.
Пайғамбар (с) айтдилар: Ушбу ўлканинг аҳолийсини ислом динига даъват этинглар. Агар бу таклифни қабул қилсалар Ҳориснинг қон қасосини олишдан воз кечинглар. Ва агар рози бўлмасалар, Аллоҳ йўлида улар билан урушинглар.
Руҳонийлар, аёллар, болалар ва кекса кишиларга қўл теккизманглар. Бирон уй ёки дарахтларга зарар етказманглар. Сизнинг ўрталарингиздан амакивачам Жаъфарни қўмондон этиб тайинлайман. Агар Жаъфар ўлдирилса, Зайд Бин Ҳорис қўмондон бўлади. Ундан кейин Абдуллоҳ бин Равоҳа қўмондондир. Агар Абдуллоҳ бин Равоҳа ҳам ўлдирилса, мусулмонлар ўз ораларидан бирон кишини танлаб ўзларига қўмондон сайлансинлар!
Р)Шом чегарачилари, ҳукмдори ва Рум қайсаридан мусулмонлар билан қарши курашиш учун ёрдам сўрашди. Шунингдек ун минг нафар шомлик ва румлик жангчилар мусулмонлар қаршисида урушни интизорлик билан кўтишарди.
Асмо бинти Умайса айтди: Турмуш ўртоқим Жаъфарнинг кетишидан бир неча вақт ўтган эдиким Пайғамбар (с) бизнинг уйимизга келдилар. Ул ҳазрат менинг фарзандларимни ўз олдиларига чақириб уларга меҳрубонлик қилардилар. Мен болаларимга қараб ўйлаб қолдим. Шу пайтда хаёлим Мадинадан Мўътадга парвоз қилди. Гўё оёғим остида фақат қорарангли нарсаларни кўрардим. Бу ерда Жаъфарни топмай янада Мадинага қайтдим ва Пайғамбар(с)ни болаларим ёнида кўрдим. Ул ҳазратнинг фарзандларимга қилаётган меҳрубонлигини кўриб шошилинч билан сўрадим: "Бу кўрсатган меҳрубонлигингиз етим-есирларга кўрсатаётган меҳрубончиликка ўхшайди. Энди менинг болаларим ўз оталарини кўрмайдиларми?
Пайғамбар юзларида кўз ёш жорий бўлди ва менга қараб айтдилар: Жаъфарни ўлдиришди.
Асмо айтди: Бу сўзларни айтиб ул ҳазрат йиғлаб юбордилар ва мен ҳам болаларим билан ул ҳазратга ҳамроҳлик қилдик.
Бир муддат ўтишидан сўнг Пайғамбар (с)-нинг товушини эшиттимки шундай айтдилар: Асмо! Аллоҳ таоло Жаъфарга жаннат боғида сайр қилиш учун икки қанот ҳадя этди. Бас, хурсанд бўлгин!
Асмо айтди: Пайғамбар (с)-нинг башоратлари ғам-қайғудан мени озод этди ва жонимга жон бағишлади. Шунингдек мен ва Жаъфардан мерос қолган болалари ёлғиз қолдик.