октябр 05, 2016 15:25 Asia/Tashkent

Англия ва ваҳҳобийлик оқими

Аллоҳ таоло номи билан

Ассалому алайкум, азиз ва муҳтарам радиотингловчилар!

“Такфирий жараёнлар ёхуд  бузғунчилик сценарияси" рукни остидаги туркум эшиттиришнинг навбатдаги сони билан хизматингиздамиз. Бизни тинглаб боринг.

Азизлар, олдинги эшиттиришларимизда таъкидлаб ўтганимиздек, Муҳаммад бин Абдулваҳҳоб ҳам ўша аввалидан тушунган эдики, ваҳҳобият мактабини фақат қилич йўли билан кенгайтириш мумкин ва шу сабабдан Оли Саудга кўшилган эди.  Англия ваҳҳобийликни  ҳам молиявий жиҳатдан  ва ҳам қурол билан таъминларди ва минтақада унинг қудратини расман тан олган эди. Бунинг ивазига Ибн Сауд ҳам Араб ярим оролида Англиянинг манфаатларини таъминларди ва усмонийлар иттифоқчиларига қарши урушарди. Англия ўзининг сиёсатларига Абдулазиз эргашаётганига ишонч ҳосил қилиш учун узоқ иш тажрибасига эга ҳарбий ва сиёсий маслаҳатчиси Генрий Уилям Шекспирни унинг олдига юборади.

Инглислар Арабистон ярим оролининг бошқа қисми Ҳижозни ҳам эътиборларидан соқит  қилишмаган  эди. Шу сабабдан улар  кейинчалик Арабистон Лоренси номи билан танилган  ўз жосуслари Лоренсни Маккага Шариф  Ҳусейн олдига юборишади. Шариф Ҳусейн усмонийлар билан яхши муносабатда эди. Аммо Лоренс Шариф Ҳусейнга ваъда берадикик, агар у усмонийларни мағлубиятга учратса, Ислом оламида уларни ўрнини у олади  ва халофатни Шарифлар хонадони бошқаради. Шариф Ҳусейн ушбу ваъдага алданиб қолади ва Англиянинг гумоштасига  айланади. Англия ҳар икки томонни, яъни Абдулазиз ва Шариф Ҳусейнни  ҳимоя этишни мақсад қилган эди ва келажакда ушбу араб тарафдорларининг қайси бири унинг сиёсатига яхширок эргашса, уни қолдириб, иккинчисини бартараф қилмоқчи эди. Шу сабабдан Усмонийлар императорлиги мағлубиятга учраганидан кейин Шариф Ҳусейн инглислар уни усмонийлар ўрнига халифа этиб сайлашларига ишониб, ўзини мусулмонлар халифаси эълон қилади. Бу каби императорлик Англия сиёсатларига тўғри келмасди ва инглислар  Абдулазизни ҳимоя этиб, осонлик билан Ҳусейн Шариф ва унинг хонадонини бартараф этишади.

Инглиз жосуси Ҳенри Уилям Шекспирнинг ҳаракатлари ва Усмонийларга қарши  курашишда Абдулазизнинг яхши хизматлари  бир тарафдан ва Англия истеъморчилигининг ваҳҳобийлар орқали Ислом бобидаги кўрсатмалари бошқа томондан, 1915 йилда Перси Кокс раҳбарлигида Англия ва Абдулазиз ўртасида мустамлакачилик шартномасининг яратилишига  сабаб бўлади.  Ушбу шартномада аниқланишича,  Ибн Сауд Арабистон ярим оролида Британия ишғол этган ерларга ҳужум қилмаслиги, Нажддаги  инглис душманларига ҳеч қанақа имтиёз бермаслиги, ўринбосарларини ўша душманлар орасидан сайламаслиги, ташқи сиёсатини Англия билан мувофиқлаштириши  ва бу борда ушбу юрт билан келишувга эришиши лозим эди.  Буларнинг ивазига Англия Ибн Саудга ҳар йили олтмиш  минг лира тўлашга рози бўлади.

Милодий 1932 йилда  Абдулазиз Британиянинг кўплаб ёрдамлари натижасида ярим орол минтақасида ўз қудратини мустаҳкам этади ва  ўзининг ҳукмронлигини  комил  этиш учун  ушбу  юртга  хусусий мулк сифатида Саудия Арабистони номини беради. Англия ваҳҳобийлик ва Макка шарифларидан бирини   сайлаш масаласида   ушбу хулосага келадики, ваҳҳобийлик шариф ҳарамларни  бошқаришда устуворроқдир.

Ҳозир эса ваҳҳобийлик оқимига  оид таҳлилчи Фахриддин Умаровнинг суҳбатини эътиборингизга ҳавола этамиз.

Таҳлилчи Фахриддин Умаровнинг суҳбати эди.

Қадрли тингловчилар, сиз муқаддас Машҳад шаҳридан эфирга узатилаётган  бир   соатлик  оқшомги  дастуримизда   "Такфирий жараёнлар  ёхуд бузғунчилик сценарияси" рукни остидаги  туркум эшиттиришнинг навбатдаги    сонини тинглаяпсиз. Ушбу эшиттиришнинг матнини ўқиш ва садосини тинглаш имконига сиз радиомизнинг интернет сайти ParsToday.com / uz орқали хоҳлаган пайтда эга бўлишингиз мумкин.

Азизлар, радиомизнинг ҳаво тўлқинларидан йироқлашманг.Эшиттиришимиз давом этади.

Дастлаб ваҳҳобийлар  Ислом оламида  бирон мавқега эга эмас эдилар ва ўз ҳаётларини сақлаб қолиш учун Англияга қарам бўлишга мажбур бўлган эдилар.  

Иккинчидан, Ислом динидан ваҳҳобийларнинг тақдим этган қироатлари исломий таълимотлардан фарқ қиларди  ва шунинг ўзи мусулмонлар ўртасида низо ва ихтилофларни яратарди.  Англия Оли  Сауд ва ваҳҳобийлик учун  шариф ҳарамлар устидан истило этиш заминасини яратган бўлсада, аммо ўз нуфузларини ошириш учун  мусулмонларга қарши ваҳҳобийларнинг ҳаддан зиёд  ваҳшилик ва зулмларини ҳеч вақт унутмаслик лозим.  Ваҳҳобийликни бошқа мазҳаблардан фарқ этадиган  нарса уни кенгроқ ёйиш учун ушбу фирқанинг даъват этиш йўлларидир. Агар исломий мазҳаблар тарихига назар ташласак, улар далил ва илмий усуллар билан олдинга боришга ҳаракат қилишган. Бирон мазҳаб мусулмонларнинг жонини, молини ва  номусини ихтилофлар сабабли олишни мубоҳ ҳисобламаган. Ҳатто салафийлик  мактабига асос солган ҳамда зўравонлик қилиш ва такфирий руҳияга эга бўлган Ибн Таймия ҳам тавассул, шафоат каби масалаларга эътиқод этилгани  баҳонасида мусулмонларни ўлдириш ҳукмини бермаган.   

Қадрли  тингловчилар, “Такфирий жараёнлар ёхуд бузғунчилик сценарияси” рукни остидаги туркум эшиттиришнинг навбатдаги   сони шу ерда ўз ниҳоясига етди. Мен эса сизлар билан хайрлашаман. Аллоҳ таолонинг паноҳида бўлинг.

 

 

 

Ёрлиқ