октябр 10, 2016 16:03 Asia/Tashkent

Имом Ҳусейн (а)нинг шаҳодат кунларига бағишланган

Меҳрибон ва раҳмли Аллоҳ номи билан

Ассалому алайкум, қадрли тингловчилар!

Муҳаррам ойининг  ўн кунлиги ҳамда  Имом Ҳусейн (а)нинг шаҳодат айёмлари муносабати билан  барчангизга ҳамдардлик изҳор этамиз ва ушбу қайғули саналарга бағишланган “ Имом Ҳусейн (а) нинг мактаблари”  номли махсус эшиттиришни эътиборингизга ҳавола этамиз.

Қуръон оятларида иззат шоиста бўлган  шундай бир сифатдирки, Аллоҳга ҳам, Пайғамбарга ҳам ва мўминларга ҳам  ярашгай.

Имом Ҳусейн (а) ва ул ҳазратнинг ёронлари ҳам Қуръоннинг ушбу таълимотларига эргашганган ҳолда сўзда ҳам ва амалда ҳам  ҳеч қанақа хорлик ва зиллатга тоқат қилолмас эдилар. Шу сабабдан “Ҳеч вақт зиллатга тан бермайман” шиори ошуролик ҳаракатининг асосий шиорлари айланган эди. Бироқ ушбу иззатмандликнинг авжида Имом Ҳусейн (а)нинг мазлумлик унсури ҳам ёрқин кўзга ташланади. Зеро зиёратномаларда шундай келтирилган: “Ассалом Али ал-Ҳусейн бин Али Алмазлум ушшаҳид!”.

Имом Ҳусейн (а)нинг ҳаракатлари иззат  ва озодалик  наҳзати эди. Фосиқлар ҳукумати  зиллатининг қўллари  мўминларнинг бўйнини бўғаётган бир пайтда  Ҳусейн (а) нафақат ўзларига, балки Худо расулининг умматларига ҳам ушбу зиллатни   раво кўрмадилар ва хорликка сабаб бўлаётган бу каби амал ва ёндашувларга қарши қўзғолон қилдилар.

Ул ҳазрат бу  борада шундай деган эдилар:... зиллат биздан нақадар йироқдир! Аллоҳ бизга забунлик  ва зиллатни раво кўрмайди ва Худо Расули ва мўминлар ҳам хорликни ёқтиришмайди; ҳамда ўзларида  бизни тарбиялаган пок ва тоза этаклар ва устувор нафаслар ҳеч вақт зулмни қабул қилишмайди ва бизни ҳам паст ва ёвузсиратли  кишиларга итоат қилишни каримлар ва улуғлар қатлгоҳларидан афзал кўришимизни хоҳлашмайди.”

Ҳатто Ошуро кунида заҳарли ўқ Имои кўксини тешиб ўтиб, ул ҳазрат от устидан  тупроққа тушиб, ҳимоя этиш қудратидан маҳрум бўлган вақтда ҳам  Имомда бўлган  иззат нафси ва ғайрат  ул ҳазратни  ерда ҳаракатсиз  қолдиролмайди.

Қаттиқ жароҳатларига қарамай, ул ҳазрат  катта машаққатлар билан оёққа турадилар ва ҳақни ҳимоя этишда давом этадилар. Ул ҳазратга янги жароҳатлар  етказилганидан кейин  Имом  тик туриш ҳолатини қўлдан берадилар ва тўқнашув майдонининг ўртасида ҳолсизланиб ўтиришга мажбур бўладилар. Душманларнинг қуршови  торроқ бўлаётган бўлсада,  уд ҳазрат ҳақ учун курашни тўхтатмайдилар. Ушбу курашларда Имом Ҳусейн ерга тушсаларда, душман ул ҳазратнинг иши тамом бўлганига ишонмаслиги ва чодирларга ҳужум қилмаслиги учун  яна машаққат билан туриб, душманга қаршилик кўрсатардилар.

Имом Ҳусейн (а) нинг нафақат ўзлари иззат нафси ва озодаликнинг комил тимсоли эдилар, балки ўзларининг  феъл -атворлари билан ўзларининг атрофларида бўлган бошқа кишиларни ҳам  иззатмандлик ва озодалик сифатлари билан зийнат берардилар. Ҳатто болалар  ҳам ул ҳазратнинг ушбу эътибор ва марҳаматларидан четда қолмасдилар. Имом Ҳусейн (а) фарзандлари  ва оилаларида, фуқаролар ва эҳтиёжманд кишиларда, ҳатто қуллар ва хизматкорларда ҳам иззат ва  қадр-қиймат руҳини уйғотган эдилар.

Суннат аҳли машҳурларидан бўлган Абдуллоҳ бин Атба шундай ҳикоя қилган эди: "Бир  куни Ҳусейн (а)нинг олдиларида эдим. Шу пайт ҳазратнинг олдиларига кичик фарзандлари кириб келди. Имом уни олдиларига чақириб, бағирларига босадилар ва пешонасидан  ўпиб,  шундай дейдилар: “ Фидойинг бўлай! Нақадар хушбўй ва  ёқимлисан.”  Имом  бу каби муносабатлар билан  фарзандларининг қалбларида меҳр-муҳаббат уруғини сепардилар. Шу сабабдан  ул ҳазрат хонадонларидан бўлган болалар ва аёллар Ошуро воқеасида оғир мусибат ва асирликларга, камситиш ва қийинчиликларга  мубтало бўлган бўлсаларда, ўзларининг   иззат ва матонатларини кўрсатиб, душманларни расво этадилар.

Айтиш жоизким, муҳаррам ойининг тўққизинчиси  Карбало воқеасидан олдинги кун бўлиб, тосуо номини олган.Ушбу кунда ва ошуро кечасида Имом Ҳусейн (а)нинг энг азиз ва содиқ  ёронларидан бўлган  ҳазрат Аббос (а) каби буюк мардларни ёдга олишади ҳамда  уларнинг жонбозлик ва фидокорликлари ҳақида ҳикоя этишади.

Имом Содиқ (а)  айтганлар: “Тосуо   шундай бир кунки, ўша кунда Карбалода Ҳусейн ва унинг ёронлари қамалда қолган ва Шом қўшини  уларнинг атрофини  ҳар томондан ўраб олган.Ибн Маржон ва Умар бин Саъд қўшинларининг кўплигидан қувонишди ва ушбу кунда Ҳусейн (а) ва ул ҳазратнинг ёронларини (Аллоҳ улардан рози бўлсин) кучсиз санашди. Улар Ҳусейн (а)га ҳеч ким ёрдам бермаслигига ҳам ишонишарди.

Тосуо кунида лаҳзалар жўшқинлик  билан ўтарди ва эртанги воқеанинг жонкуйдиришлардан тўла эканлигидан  хабар берарди.

Хавотирлар, васвасалар, оқлашларга бўлган ҳаракатлар ва баҳоналар, шубҳалар ва қўрқувлар ушбу кунда ва Ошуро кечасида ҳамма жойни қамраб олган эди. Аммо жонларида  ҳақиқат шўъласи ёнаётган Имом Ҳусейн ёронлари кимнинг манзилида паноҳ топганларини, нимага келишганларини ва  нима қилишларини билишарди.  Улар ҳам душманларни танишарди, ҳам ўзлик нима эканлигини  билишарди ва тўғри йўлни гумроҳ йўлдан ажрата олишарди. Шу сабабдан тўққизинчи кун ва унга уланган тун Имом Ҳусейн (а) ёронлари   маърифати ҳамда меҳр ва садоқат кўрсатишнинг тажаллийси эди.Улар зулмдан амон қолишни  ҳам исташмади ва қора тунда Имом Ҳусейн (а)ни ҳам  тарк этишмади. Қаттиқ бўладиган урушни била туриб унда иштирок этиш ҳамда минглаб қилич, ўқ ва найзалар қуршовида  матонат билан туриш ҳар кимнинг иши эмас. Фақат   буюк руҳ ва юксак маърифатга эга кишилар бунга журъат қилишади.Карбало шундай қалбларнинг жанг майдони эдики, Имом Ҳусейн (а)га бўлган муҳаббатдан лимолим ва душманга бўлган нафратдан тўла эди.Уларнинг муҳаббатлари ҳам ва ғазаблари ҳам маърифатлари масканидан эди. Ушбу ғазаб ва раҳматнинг уйғунлигини Карбалонинг ҳар жойида ва бошқа турли синовларда кузатиш мумкин.

Ёронлар ражазлари (мақтаналари)да Оли Зиёд ва Оли Марвонга бўлган нафратларнинг ифодаси кўпдир ва ўша мақтаналарда Пайғамбар (с)нинг Аҳли байтларига ва Имом Ҳусейн (а)га  бўлган меҳр ва иродат ҳам тўлқиндек жўш уради.

Ҳақ йўлида ҳаракат қилишнинг биринчи шартларидан бири моддийликдан кўнгил узишдир. Ҳаётларини моддийлик билан боғлаган  кишилар олий мақсадларни дарк этишда ожизлар.Буюк руҳга эга кишиларнинг шукуҳи шундаки, улар осонлик билан ушбу моддийликка боғлиқ бўлишлар баҳридан ўтишади. Имом Ҳусейн (а) пок ва иродали  ёронлари билан мангу қаҳрамонлик яратиш учун ушбу ижобий хислат ва фазилатлар бобида фикр юритарди.

Шу сабабдан ул ҳазрат уйма уй юриб,  моддий хоҳишлардан ўзларини устун турувчи ва муносиб ҳамроҳларни излашга ҳаракат қилган эди.

Ҳозир эса Имом Ҳусейн (а)нинг фазилатлари борасида таҳлилчи Фахриддин Умаровнинг сўҳбатини эътиборингизга ҳавола этамиз.

Таҳлилчи Фахриддин Умаровнинг сўҳбати эди.

  Қадрли мухлислар, сиз муқаддас Машҳад шаҳридан эфирга узатилаётган  бир   соатлик  оқшомги    дастуримизда муҳаррам ойининг  ўн кунлиги ҳамда  Имом Ҳусейн (а)нинг шаҳодат   айёмларига бағишланган " Имом Ҳусейн (а) нинг мактаблари  " унвонли махсус  эшиттиришни тинглаяпсиз. Ушбу эшиттиришнинг матнини ўқиш ва садосини тинглаш имконига сиз  радиомизнинг интернет сайти сайти   ParsToday.com/uz  орқали хоҳлаган пайтда эга бўлишингиз мумкин.

Азизлар, радиомиз тўлқинларидан йироқлашманг.Эшиттиришимиз давом этади. Имом Ҳусейн (а) ҳар бир ҳолатда узларининг матонатли ва сабрли ёронларини таъриф ва таҳсин этардилар ва ҳатто уларни ўзгартириб бўлмайдиган асҳоб ва тарихда  беназир бўлган ёронлар деб атардилар.Ошуро кечасида Имом Ҳусейн (а) ёронларининг алангали  сўзлари уларнинг шаҳодатга бўлган шефталикларини кўрсатарди.Карбалода Қосим бин Алҳасан номли ўспирин  ботирлардан бири ўлимни асалдан ширин дея атади ва ўлимга қарши тик борди.Ушбу маърифат ва басират шарофати ила Имом Ҳусейн (а)нинг ёронлари ошиқлик билан ўқ, найза , қилич ва бошқа хатарларнинг ёмғири қаршисида тура олишди ва шаҳидлик жомидаги шарбатни ичишди.

Дўстлар, бордир жафо, деб  йиғлангиз,

Ул шаҳиди Карбало, деб йиғлангиз.

Бу кўнгил мотамдадир, шодлик нечун?

Ҳам аза, ҳам ул жафо, деб йиғлангиз.

Ёш эмас кўзда, жигардан қонлар,

Дил азизи Мустафо, деб йиғлангиз.

Дил қонидан кўз ила дурлар сочиб,

Гавҳари ул Муртазо,деб йиғлангиз.

Тан билан пайванд топган  руҳни,

Бўлмасин жисмдан жудо ,деб  йиғлангиз.

Йиғлангиз, такрор дўстлар, йиғлангиз,

Най ғамида юз наво, деб йиғлангиз.

Азиз тингловчилар,   шаҳидлар сарвари  Имом Ҳусейн (а)нинг шаҳодат кунларига бағишланган  “Имом Ҳусейн (а) мактаблари”  унвонли махсус  эшиттириш шу ерда ўз ниҳоясига етди. Ушбу қайғули муносабат билан яна бир бор барчангизга ҳамдардлик изҳор этамиз.Мен эса сизлар билан хайрлашаман.Аллоҳ таолонинг паноҳида бўлинг.